Hududni tanlang
group

URIFLORIN kapsulalar

Allmed Pharmaceutical (Pvt.) Ltd. (Pokiston)
Faol moddalar:
Tamsulozina gidroxlorid
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing
Narx: 91 000 so'mdan

URIFLORIN kapsulalarning dorixonalardagi narxlar

product
URIFLO kapsulalar 0,4mg N20
Allmed Pharmaceutical (Pvt.) Ltd.
91 000 so'mdan Dorixonalar ro'yxati

Yo'riqnoma URIFLORIN kapsulalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Урифло (тамсулозин гидрохлориди) эркакларда простата безининг ҳавфсиз гиперплазиясидаги (простата бези аденомаси) функционал симптомларни (дизурик бузилишлар, дизурияни даволаш), шунингдек простата безининг ва сийдик йўлларининг бир қатор касалликларини даволаш учун қўлланади, простата безининг ҳавфсиз гиперплазияси белгилари ва симптомларини даволаш учун буюрилади.

Урифло, гипотензия, юракнинг жиддий ишемия касаллиги, дегидратация, юрак аритмияси, ортостаз ва жигар етишмовчилиги каби касалликлари бўлган, ёки бир вақтда гипотензив воситаларни қабул қилаётган, простата безининг аденомаси билан хасталанган пациентларни даволаш учун яхши танловдир.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Тамсулозин гидрохлоридини қуйидаги пациентларга қўллаш мумкин эмас:

·      тамсулозинни шахсий ўзлаштиролмаслик (шу жумладан, анамнездаги ўта юқори сезувчанлик) да;

·      ортостатик гипотензияда;

·      бошқа алфа-адреноблокаторларни бир вақтда қабул қилишда;

·      оғир даражадаги жигар етишмовчилигида.

Тамсулозин гидрохлоридини қабул қилиш тавсия этилмайди:

·      аёлларга

·      болаларга қўллаш тавсия этилмайди.

Farmakodinamikasi

Тамсулозин простата бези, қовуқнинг бўйни ва сийдик чиқариш каналининг простата қисмидаги силлиқ мушакларда жойлашган постсинаптик α1-адренорецепторларнинг специфик блокаторидир. Тамсулозин томонидан α1-адренорецепторларини блокадаси простата бези, қовуқнинг бўйни ва сийдик чиқариш каналининг простата қисмидаги силлиқ мушаклар тонусини пасайишига ва сийдикнинг чиқарилишини яхшиланишига олиб келади. Шу билан бирга простата безининг ҳавфсиз гиперплазиясида детрузор гиперфаоллиги ва силлиқ мушаклар тонусини ошиши билан боғлиқ бўлган қовуқни ҳам бўшашиш ва ҳам тўлиш симптомлари бир вақтда камаяди.

Тамсулозинни адренорецепторларнинг α1А кичик турига таъсир этиш ҳусусияти қон-томирларнинг силлиқ мушакларида жойлашган адренорецепторларнинг α1В кичик турига таъсир қилиш ҳусусиятидан 20 марта кучлидир. Ўзининг юқори даражадаги селективлиги туфайли, тамсулозин артериал гипертензияси бўлган пациентларда ҳам, дастлабки артериал босими (АБ) нормал бўлган пациентларда тизимли артериал босимни аҳамиятли даражада пасайишига олиб келмайди.

Farmakologik ta'sir

Сўрилиши

Ичга қабул қилинганидан сўнг тамсулозин ичакдан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Препаратнинг биокираолишлиги > 90%. Овқатдан кейин қабул қилинганида тамсулозинни сўрилиши бироз пасаяди. Тамсулозин чизиқли кинетика билан характерланади. Қон плазмасида препаратнинг максимал концентрацияга тамсулозинни бир марталик дозаси оч қоринга қабул қилинганидан сўнг 4-5 соатдан кейин, ёки овқатдан сўнг 6-7 соат кейин этишилади. Мувозанатли холатда (5-кун давомида қабул қилинганидан сўнг) қон плазмасидаги фаол модданинг Cmax қўрсаткичи препарат бир марта қабул қилингандан кейинги Cmax га нисбатан 40-70% га юқори бўлади.

Тақсимланиши

Плазма оқсиллари  билан боғланиши – 94-99% ва тақсимланиш хажми унчали катта эмасдир (тахминан 0,2 л/кг). Препарат бош мия, орқа мия ва моякларга минимал даражада ўтади.

Метаболизми

Тамсулозин жигар орқали биринчи марта ўтиш таъсирига учрамайди ва жигарда секин биотрансформация бўлади. Тамсулозиннинг асосий қисми қонда ўзгармаган холатда бўлади. Тамсулозин жигарнинг микросомал ферментлари – цитохрома P450 нинг фаоллигини бироз индуциялайди.

Чиқарилиши.

Тамсулозин ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади, бунда препаратнинг тахминан 9% ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Овқатдан кейин бир марта қабул қилинганида тамсулозинни ярим чиқарилиш даври тахминан 10 соатни, кўп марта қабул қилинганида эса 13 соатни ташкил этади.

Кекса ёшдаги пациентлар

Ички метаболик клиренси тамсулозин гидрохлоридни плазма оқсиллари билан боғланишига боғлиқ, лекин ёш ўтиши билан пасайиб боради, яъни 55 ёшдан 75 ёшгача бўлган пациентларда тамсулозиннинг клиренсини пасайишига тенденция кузатилади, бу AUС эгрилиги остидаги майдонни 20-32 ёшдаги пациентларга нисбатан 40% га ошишига олиб келади.

Буйрак фаолиятини бузилишларида қўлланиши

Креатинин клиренси минутига 10мл дан паст бўлган пациентларга тамсулозин эхтиёткорлик билан буюрилади. Буйраклар фаолияти енгилдан ўртача даражагача (30 ≤ Cl cr 70 мл/мин/1,73м2) ёки ўртачадан оғир даражагача (10 ≤ Cl cr 30 мл/мин/1,73м2) бузилиши бўлган беморлар учун тамсулозиннинг дозасини камайтириш шарт эмас.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

URIFLORIN kapsulalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

URIFLORIN kapsulalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

URIFLORIN kapsulalar dori vositasi Allmed Pharmaceutical (Pvt.) Ltd. (Pokiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Urologik dorilar

O'zbekistonda dorixonalarda URIFLORIN kapsulalar dori vositasi qancha turadi?

URIFLORIN kapsulalar dori vositasining boshlang'ich narxi - 91 000 so'mdan.

URIFLORIN kapsulalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

URIFLORIN kapsulalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

URIFLORIN kapsulalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

URIFLORIN kapsulalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© med24.uz, 2023–2024. "SMART MEDIA SOLUTIONS" MASULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATI