фаол модда: 0,4 мг тамсулозин гидрохлоридини сақловчи, тамсулозин гидрохлориди микрогранулалари
Тамсулозин ичакда яхши сўрилади ва деярли 100 фоизлик биокираолишига эга. Тамсулозиннинг сўрилиши овқат қабул қилингандан кейин бироз секинлашади. Пациент препаратни ҳар доим одатий нонуштадан кейин қабул қилгандагина тамсулозиннинг сўрилиши бир хил даражада бўлиши мумкин. Тамсулозин бир текисли кинетика билан тавсифланади. Препаратни 0,4 мг дан бир марта ичга қабул қилингандан кейин плазмада унинг максимал концентрациясига 6 соатдан кейин эришилади. Препаратни ичга кунига 0,4 мг дан кўп маротаба қабул қилингандан кейин мувозанатли концентрацияга 5-куни эришилади, бунда унинг қиймати бир марталик дозани қабул қилгандан кейинги бу кўрсаткичининг қийматидан тахминан 2/3 га юқори.
Тақсимланиши
Плазма оқсиллари билан боғланиши - 99% ни ташкил этади, тақсимланиш ҳажми унчалик катта эмас (тахминан 0,2 л/кг).
Метаболизми
Тамсулозин жигарда секин метаболизмга учрайди ва кам фаолликка эга метаболитларни ҳосил қилади. Тамсулозиннинг катта қисми қон плазмасида ўзгармаган шаклда бўлади.
Тажрибада тамсулозиннинг жигар микросомал ферментлари фаоллигини бироз қўзғата олишлик хусусияти аниқланган.
Енгил ва ўртача даражадаги жигар етишмовчилигида дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Чиқарилиши
Тамсулозин ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади. Бунда препаратнинг тахминан 9 фоизи ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Овқатдан кейин тамсулозинни 0,4 миллиграммини бир марта қабул қилингандан сўнг, унинг ярим чиқарилиш даври 10 соатни, кўп марта қабул қилинганда - 13 соатни ташкил қилади.
Буйрак етишмовчилигида дозани камайтириш талаб қилинмайди. Пациентда оғир буйрак етишмовчилиги бўлганида (креатинин клиренси 10 мл/мин дан паст) тамсулозинни эҳтиёткорлик билан буюриш зарур.
TONOPROST kapsulalar 0,4mg N30
Tamsulozina gidroxlorid
Tamsulozina gidroxlorid
Tamsulozina gidroxlorid
Tamsulozin
Tamsulozina gidroxlorid
Tamsulozina gidroxlorid
Tamsulozina gidroxlorid
Lyubistoka lekarstvennogo koren, Zolototisyachnika trava, Rozmarina obiknovennogo listya