• ортостатик гипотензия (шу жумладан анамнезида);
• оғир даражадаги жигар етишмовчилиги;
• болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда;
• ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <10 мл/мин) да эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Омаренс препарати сийдик оқимининг максимал тезлигини оширади, простата бези ва уретрадаги силлиқ мушакларни бўшашиши орқали обструкцияни камайтиради (шу билан сийишни бузилиш симптомларини енгиллаштиради). Бундан ташқари, препарат сийдик тутилиши симптомларини камайтиради, бунда қовуқни нотурғунлиги асосий роль ўйнайди. Сийдикни тутилиши симптомларида ва сийишни бузилишларида кузатиладиган бу симптомлар узоқ муддат даволашда сақланиб туради (бу жарроҳлик йўли билан даволаш ёки катетеризация ўтказилгунгача бўлган вақтни аҳамиятли даражада узайтиради).
α1-адренорецепторларнинг антагонистлари периферик қон томирлар қаршилигини камайтириши орқали артериал босимни пасайтириши мумкин. Ўтказилган тадқиқотларда артериал босимни аҳамиятли даражада пасайиши кузатилган. Тамсулозиннинг генотоксик ҳусусиятлари аниқланмаган.
Тамсулозин ингичка ичакда сўрилади, препаратнинг биокираолишлиги 100% га яқин. Овқат билан бир вақтда қабул қилиш тамсулозиннинг биокираолишлигини пасайтиради.
Пациентга тамсулозинни нонуштадан сўнг ёки биринчи марта овқатлангандан сўнг қабул қилишни тавсия этиш орқали препаратни доимий равишда сўрилишини таъминлаш мумкин.
Тамсулозиннинг фармакокинетик кўрсаткичлари тўғри пропорционал хусусиятига эга. Тамсулозин оч қоринга бир марта қабул қилинганидан сўнг тамулозинни плазмадаги чўққи концентрациясига тахмиман 6 соатдан кейин эришилади, мувозанатли ҳолатга эришилганидан сўнг, бунинг учун препарат кўп марта қабул қилинганида тахминан 5 кун талаб этилади, пациентларда Сmax га препарат бир марта қабул қилингандагига нисбатан тахминан учдан икки қисмга юқори даражага эришилади. Ушбу қонуният кекса ёшдаги одамларда кузатилганлигига қарамасдан, препаратни ёш одамлар томонидан қабул қилиниши ўхшаш ўзгаришлар билан кечиш эҳтимоли бор.
Препарат бир марта ёки кўп марта қабул қилинганидан сўнг препаратни плазмадаги концентрацияси учун яққол ифодаланган индивидуал фарқлар характерлидир.
Тақсимланиши
Тамсулозин организмда плазма оқсиллари билан 99% га боғланади.
Биотрансформацияси
Тамсулозинни жигар орқали биринчи марта ўтиш самараси паст. Тамсулозиннинг катта қисми плазмада ўзгармаган ҳолда бўлади, препарат жигарда метаболизмга учрайди.
Препаратнинг ҳеч бир метаболити препаратнинг таъсир этувчи моддасининг фаоллигидан ортиқ фаолликка эга эмас. Аҳамиятсиз ёки ўртача даражадаги жигар етишмовчилигида препаратнинг дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Чиқарилиши
Тамсулозин ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади, бунда ўзгармаган препаратнинг қисми таҳминан 9%ни ташкил этади.
Тамсулозин овқатдан кейин бир марта қабул қилинганидан сўнг ва мувозанатли ҳолатга эришилганидан сўнг, препаратнинг ярим чиқарилиш даври мувофиқ тахминан 10-13 соатни ташкил этиши аниқланган. Препаратнинг тақсимланиш ҳажми таҳминан 0,2 л/кг ни ташкил этади.
Tamsulozina gidroxlorid
OMARENS kapsulalar 0,4mg N30
Tamsulozin
Tamsulozina gidroxlorid
Tamsulozina gidroxlorid
Tamsulozin
Tamsulozina gidroxlorid
Tamsulozina gidroxlorid
Lyubistoka lekarstvennogo koren, Zolototisyachnika trava, Rozmarina obiknovennogo listya