Hududni tanlang
group

ОНЦЕТ eritma

Medley Pharmaceuticals Ltd. (Hindiston)
Faol moddalar:
Setirizin
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing

ONSET eritmaning dorixonalardagi narxlar

product
ONSET eritma dlya priema vnutr 60ml 5mg/5ml
Medley Pharmaceuticals Ltd.

Yo'riqnoma ONSET eritma

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

-      мавсумий ва йил бўйи кузатиладиган ринит ва конъюнктивит;

-      қичишиш билан кечувчи аллергик дерматозлар;

-      поллинозлар (пичан иситмаси);

-      эшакеми (шу жумладан сурункали идиопатик);

-      Квинке шишида қўлланади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври,

1 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: ўртача ва оғир даражадаги сурункали буйрак етишмовчилиги (дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилади), кексалик ёши (калавалар фильтрацияси пасайиши мумкин) да эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Farmakodinamikasi

Цетиризин гистаминнинг рақобатли антагонистлари гуруҳига киради, H1-гистамин рецепторларини блоклайди, антихолинергик ва антисеротонин таъсир деярли кўрсатмайди. Аллергияга қарши яққол ифодаланган таъсирга эга, аллергик реакцияларни ривожланишини олдини олади ва кечишини енгиллаштиради. Қичишишга қарши ва экссудацияга қарши самараларга эга. Аллергик реакцияларнинг эрта босқичига таъсир қилади, шунингдек яллиғланиш ҳужайраларини миграциясини камайтиради; кечки аллергик реакцияда иштирок этадиган медиаторларни ажралиб чиқишини сусайтиради. Капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайтиради, тўқималар шишини олдини олади, силлиқ мушаклар спазмини бартараф қилади. Гистаминга хос аллергенларни юборишга, совуқ қотишга (совуқ қотиш оқибатидаги эшакеми) нисбатан тери реакциясини бартараф қилади. Терапевтик дозаларда седатив таъсир деярли кўрсатмайди. Бир курс қабул қилиш фонида толерантлик ривожланмайди.

Препаратнинг таъсири 20 минутдан кейин (50% беморларда), 1 соатдан кейин (95% беморларда) бошланади ва 24 соат давомида сақланиб туради.

Farmakologik ta'sir

Сўрилиши

Цетиризин ичга қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан тез ва яхши сўрилади. Tmax – тахминан 30-60 минутни ташкил этади. Овқатланиш сўрилиш даражасига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди, бироқ бунда сўрилиш тезлиги аҳамиятсиз даражада пасаяди.

Тақсимланиши

Цетиризин плазма оқсиллари билан тахминан 93% боғланади. Vd катталик паст (0,5 л/кг), препарат ҳужайра ичига кирмайди. Препарат гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) орқали ўтмайди. Кўкрак сутига ўтади.

Метаболизми

Цетиризин жигарда бироз метаболизмга учраб, нофаол метаболитини ҳосил қилади. Препарат 10 мг дозада 10 кун давомида қўлланганида тўпланиши кузатилмайди.

Чиқарилиши

Препаратнинг тахминан 70% - буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Тизимли клиренси минутига тахминан 54 мл ни ташкил этади. Бир марталик дозаси қабул қилинганидан сўнг T1/2 тахминан 10 соатни ташкил этади. 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда T1/2 5-6 соатгача камаяди. Гемодиализ самарасиз.

Айрим пациентлар гуруҳида препаратнинг фармакокинетикаси

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар

Буйрак функцияси бузилганида (креатинин клиренси минутига 11-31 мл дан кам) ва гемодиализдаги пациентларда (креатинин клиренси минутига 7 мг дан кам) T1/2 катталик 3 марта узаяди, клиренс 70% га камаяди.

Ўртача ва оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар: препаратнинг дозаси буйрак клиренсига қараб коррекция қилиниши лозим: клиренс минутига 30-49 мл бўлганида суткалик дозанинг ярми кунига бир марта (катталар учун 5 мг доза, кунига бир марта), минутига 30 мл бўлганида – суткалик дозанинг ярми кунора (катталар учун 5 мг доза, икки кунда бир марта) буюрилади, минутига 10 мл дан кам бўлганида – қўллаш мумкин эмас.

Буйрак етишмовчилиги бўлган болаларга, препаратнинг дозаси буйрак клиренси, боланинг ёши ва тана вазнига қараб индивидуал равишда коррекция қилиниши керак.

Жигар функциясини яққол ифодаланган ёки оғир бузилиши бўлган беморлар: дозага тузатиш киритиш (тавсия этилган дозанинг ярми) талаб этилади.

Кекса ёшдаги пациентлар ва сурункали касалликлари бўлган пациентлар.

Сурункали касалликлари фонида ва кекса ёшдаги пациентларда T1/2 ни 50% га узайиши ва клиренсни 40% га пасайиши кузатилади.  

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

ОНЦЕТ eritma rasmlari

product

ONSET eritma dlya priema vnutr 60ml 5mg/5ml

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

ONSET eritma dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

ONSET eritma dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

ONSET eritma dori vositasi Medley Pharmaceuticals Ltd. (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Antiallergik dorilar

ONSET eritma dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

ONSET eritma dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

ONSET eritma haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

ОНЦЕТ eritma analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© med24.uz, 2023–2024. "SMART MEDIA SOLUTIONS" MASULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATI