• сурункали ва мавсумий аллергик ринит;
• поллиноз;
• аллергик конъюнктивит;
• эшакеми (шу жумладан, сурункали идиопатик эшакеми);
• қичишиш ва тошмалар билан кечувчи бошқа аллергик дерматозлар (шу жумладан атопик дерматит) да қўлланади.
• буйрак функциясини оғир даражадаги бузилишлари (креатинин клиренси < 10 мл/мин);
• галактозани наслий ўзлаштиролмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактоз мальабсорбция синдроми;
• 2 ёшгача бўлган болалар;
• ҳомиладорлик;
• лактация (эмизиш) даврида қўллаш мумкин эмас.
Аллергик реакцияларнинг эрта босқичига таъсир қилади, шунингдек яллиғланиш ҳужайраларининг миграциясини камайтиради; аллергик реакцияларнинг кечки босқичида иштирок этадиган медиаторларнинг ажралиб чиқишини сусайтиради. Капиллярларнинг ўтказувчанлигини пасайтиради, тўқималар шишини олдини олади, силлиқ мушаклар спазмини бартараф қилади, гистамин, специфик аллергенларни юборишга, шунингдек совушга (совуқ оқибатида ривожланадиган эшакеми) нисбатан тери реакциясини бартараф қилади. Енгил кечувчи бронхиал астмада гистамин қўзғатган бронхоконстрикцияни камайтиради.
Тавсия этилган дозаларда қўлланганида седатив, антихолинергик ва антисеротонин таъсир деярли кўрсатмайди.
Жигарда максимал даражада метаболизмга учраб, фаол бўлмаган метаболитни ҳосил қилади ва асосан буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
5 мг дан 60 мг гача бўлган дозалар диапазонида цетиризиннинг кинетикаси тўғри пропорционалдир.
Setirizin
ROLINOZ tabletkalari 10mg N10
Setirizin, Levosetirizin
Setirizin
Setirizin
Setirizin
Setirizin
Setirizin
Setirizin, Ambroksola gidroxlorid, Ambroksol
setirizina digidroxlorid
Setirizin
setirizina digidroxlorid