Foydalanish uchun ko'rsatmalar
Кўнгил айниши ва қусишни симптоматик даволаш учун қўлланади.
Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- меъда-ичакдан қон кетишлари;
- механик ичак тутилиши ёки перфорацияси, бундай ҳолатда меъданинг ҳаракат функциясини рағбатлантириш ҳавфли бўлиши мумкин;
- пролактин секреция қилувчи гипофиз ўсмаси (пролактинома);
- кетоконазол, эритромицин ва QT оралиғини узайиши чақирадиган, флуконазол, вориконазол, кларитромицин, амиодарон ҳамда телитромицин каби CYP3A4 изоферментининг бошқа кучли ингибиторларини перорал шаклларини бир вақтда қабул қилиш;
- айни вақтда ёки анамнезида юрак ўтказиувчанлигини бузилишлари бўлган пациентлар, хусусан ЭКГ дан QT интервалини узайиши;
- электролитлар мувозанатини яққол бузилишлари ёки юракнинг жиддий касалликлари (масалан, димланган юрак етишмовчилиги) бўлган пациентлар;
- ҳомиладорлик ва лактация даври
- 1 ёшгача бўлган болаларга;
- Жигар функциясини ўртача а оғир даражадаги бузилишида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: буйрак функциясини бузилишларида эҳтиёткорлик билан қўлланади
Farmakodinamikasi
Домперидон – дофамин антагонисти бўлиб, қусишга қарши таъсирга эга. Унинг қусишга қарши таъсири, эҳтимол, гематоэнцефалик тўсиқни ортидаги пострем зонасида жойлашган хеморецепторларнинг триггер соҳасидаги дофамин рецепторларига антагонизми ва периферик (гастрокинетик ) таъсирини бирикиши билан ифодаланади. Домперидонни қўллаш кам ҳолларда, айниқса катталарда, экстрапирамид ножўя реакциялар билан кечади, аммо домперидон гипофиз томонидан пролактинни рағбатлантиради.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда домперидон мияда кичик концентрацияларда аниқланган, бу домперидонни допамин рецепторларига асосан периферик таъсир қилишини кўрсатади.
Одамда ўтказилган тадқиқотда, домперидон перорал қабул қилинганида қуйи эзофагеал соҳасида тинч ҳолатида босимни ошиши, антродуоденал моторикани яхшиланиши ва меъдани бўшашини тезлашиши кўрсатилган, бунда домперидон меъда секрециясига таъсир қилмайди.
Домперидонни QT оралиғига таъсири домперидонни кунига 80 мг гача (10 ёки 20 мг × кунига 4 марта) бўлган дозада 4 кун давомида қабул қилган соғлом субъектларда фаол назорат ва плацебо билан ўтказилган иккита тадқиқотда ўрганилган. Домперидон 20 мг дан кунига 4 марта ва плацебо қабул қилинганида QTc оралиғини максимал фарқини дастлабки қиймати 3,4 мс (1,0 дан 5,9 мс гача) бўлганида 10 мс дан ошмаслиги аниқланган. Клиник аҳамиятли QTc самаралар – домперидон суткада 80 мг дозада (яъни максимал тавсия этилган суткалик дозага нисбатан икки марта катта) қўлланганида кузатилмаган. Шундай бўлишига қарамай, иккита тадқиқотда, домперидон монотерапия сифатида (10 мг дан кунига 4 марта) қўлланганида QTc узайишининг айрим белгилари кўрсатилган. QTcF ўртача максимал фарқи домперидон ва плацебо ўртасида мувофиқ равишда 5,4 мс (95% ИИ: 1,7 дан 12,4 гача) ва 7,5 мс (95% ИИ: 0,6 дан 14,4 гача) ни ташкил этган.
Farmakologik ta'sir
Домеридон оч қоринга перорал қабул қилинганида тез сўрилади, плазмада максимал концентрациясига (Сmax) тахминан 60 минутдан кейин эришилади. Перорал қабул қилинган домперидоннинг мутлоқ биокираолишгини пастлиги (тахминан 15%) ичак деворида ва жигарда экстензив метаболизми билан ифодаланади. Гарчи соғлом одамларда домперидоннинг биокираолишлиги овқатдан кейин қабул қилинганида ошса-да, меъда-ичак тизимида шикоятлари бўлган беморлар домперидонни овқатдан 15-30 минут олдин қабул қилишлари керак. Меъданинг кислоталигини пастлиги домперидонни сўрилишини пасайтиради. Препарат перорал қабул қилинганида биологик биокираолишлиги циметидин ёки натрий бикарбонати олдиндан қабул қилинганидан сўнг камаяди. Препарат овқатдан кейин перорал қабул қилинганида максимал сўрилиши бироз секинлашади, эгри чизиғи остидаги майдони (АUC) эса бироз ошади.
Домперидон перорал қабул қилинганида тўпланмайди ва хусусий алмашинувини индукция қилмайди; кунига 30 мг дан икки ҳафта давомида перорал қабул қилинганидан сўнг 90 минутдан кейин плазмада максимал даражаси (21 нг/мл) биринчи дозаси қабул қилингандан кейинги даражаси билан деярли бир хил (18 нг/мл) бўлган.
Домеридон плазма оқсиллари билан 91-93% га боғланади. Домперидон гематоэнцефалик тўсиқ орқали бироз ўтади.
Домперидоннинг алмашинуви жигарда гидроксилланиш ва N-деалкилланиш йўллари билан тез ва жадал равишда ўтади. In vitro шароитида метаболизмини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотда, CYP3A4 домперидонни N-деалкилланишида иштирок этадиган цитохром Р-450 тизимининг асосий изоферменти эканлиги, шунингдек CYP3A4 изоферменти CYP1A2 ва CYP2E1 лар билан бирга домперидонни ароматик гидроксилланишда иштирок этишини кўрсатган.
Сийдик ва ахлат билан чиқарилиши перорал дозанинг мувофиқ 31% ва 66% ни ташкил этади. Препаратни ўзгармаган ҳолда чиқарилиши катта бўлмаган фоизни (10% ахлат билан ва тахминан 1% сийдик билан) ташкил этади.
Плазмадан ярим чиқарилиш даври бир марталик дозаси қабул қилинганидан сўнг соғлом одамларда 7-9 соатни ташкил этади, оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда узайган бўлади.
Жигар етишмовчилиги
Ўртача даражадаги жигар етишмовчилиги (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7-9 балл ёки В синф) бўлган пациентларда домперидоннинг AUC и Cмакс соғлом шахсларга нисбатан мувофиқ равишда 2,9-1,5 марта юқори. Боғланмаган фракциясининг даражаси 25% га ошади, ярим чиқарилиш даври эса 15 дан 23 соатгача узаяди. Жигар функциясини ўртача даражада бузилиши бўлган пациентларда препаратнинг тизимли таъсири, оқсиллар билан боғланиши ёки ярим парчаланиш давридаги бирор-бир ўзгаришларсиз, Cмакс ва AUC га асосидага қийматлари соғлом субъектларга нисбатан бироз паст. Оғир даражаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда домперидоннинг фармакокинетикаси ўрганилмаган. Ўртача ёки оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда Мотинорм®ни қўллаш мумкин эмас.
Буйрак етишмовчилиги
Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/мин/1,73 м2) бўлган пациентларда домперидоннинг ярим чиқарилиш даври 7,4 соатдан 20,8 соатгача узаяди, аммо препаратнинг плазмадаги даражаси соғлом кўнгиллиларга нисбатан паст бўлади. Препарат ўзгармаган ҳолда буйрак орқали жуда кам миқдорда (тахминан 1%) чиқарилиши туфайли, буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда препарат бир марта қўлланганида дозага тузатиш киритиш эҳтимоли кам.
Шундай бўлишига қарамай, такроран юборилганида препаратни қабул қилишлар сони, бузилиш даражасига қараб кунига бир ёки икки мартагача камайтирилиши мумкин, ва дозасини пасайтириш талаб этилиши мумкин.
Buyrak faoliyatining buzilishida
Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (зардоб креатинини > 6 мг/100 мл, т.е. > 0,6 ммоль/л) бўлган беморларда домперидоннинг ярим чиқарилиш даври 7,4 дан 20,8 соатгача узайган. Қабул қилишлар сони суткада бир ёки икки мартагача камайтирилиши керак, шунингдек дозани пасайтириш зарурати туғилиши мумкин.
Jigar faoliyatining buzilishida
Жигарда домперидонни метаболизми юқори даражада эканлигини ҳисобга олиб, енгил даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган беморларга Мотинорм® ни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.