Portalimizni rivojlantirish maqsadida biz cookiesdan foydalanamiz. Saytdan foydalanishni davom etishingiz, ulardan foydalanishimizga rozilligingizni anglatadi.
Домперидон – дофамин антагонисти бўлиб, қусишга қарши таъсирга эга. Унинг қусишга қарши таъсири, эҳтимол, гематоэнцефалик тўсиқни ортидаги пострем зонасида жойлашган хеморецепторларнинг триггер соҳасидаги дофамин рецепторларига антагонизми ва периферик (гастрокинетик ) таъсирини бирикиши билан ифодаланади. Домперидонни қўллаш кам ҳолларда, айниқса катталарда, экстрапирамид ножўя реакциялар билан кечади, аммо домперидон гипофиз томонидан пролактинни рағбатлантиради.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда домперидон мияда кичик концентрацияларда аниқланган, бу домперидонни допамин рецепторларига асосан периферик таъсир қилишини кўрсатади.
Одамда ўтказилган тадқиқотда, домперидон перорал қабул қилинганида қуйи эзофагеал соҳасида тинч ҳолатида босимни ошиши, антродуоденал моторикани яхшиланиши ва меъдани бўшашини тезлашиши кўрсатилган, бунда домперидон меъда секрециясига таъсир қилмайди.
Домперидонни QT оралиғига таъсири домперидонни кунига 80 мг гача (10 ёки 20 мг × кунига 4 марта) бўлган дозада 4 кун давомида қабул қилган соғлом субъектларда фаол назорат ва плацебо билан ўтказилган иккита тадқиқотда ўрганилган. Домперидон 20 мг дан кунига 4 марта ва плацебо қабул қилинганида QTc оралиғини максимал фарқини дастлабки қиймати 3,4 мс (1,0 дан 5,9 мс гача) бўлганида 10 мс дан ошмаслиги аниқланган. Клиник аҳамиятли QTc самаралар – домперидон суткада 80 мг дозада (яъни максимал тавсия этилган суткалик дозага нисбатан икки марта катта) қўлланганида кузатилмаган. Шундай бўлишига қарамай, иккита тадқиқотда, домперидон монотерапия сифатида (10 мг дан кунига 4 марта) қўлланганида QTc узайишининг айрим белгилари кўрсатилган. QTcF ўртача максимал фарқи домперидон ва плацебо ўртасида мувофиқ равишда 5,4 мс (95% ИИ: 1,7 дан 12,4 гача) ва 7,5 мс (95% ИИ: 0,6 дан 14,4 гача) ни ташкил этган.
Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.