Hududni tanlang
group

ТРАНАЦИД eritma

Agio Pharmaceutical Limited (Hindiston)
Faol moddalar:
Traneksamovaya kislota

TRANASID eritmaning dorixonalardagi narxlar

product
TRANASID inyeksiya uchun eritma 5ml 500mg/5ml N5
Agio Pharmaceutical Limited

Yo'riqnoma TRANASID eritma

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Фибринолизни тарқалган кучайиши фонида қон кетишлари ёки қон кетишларини ривожланиш хавфи (операция вақтидаги ва операциядан кейинги даврдаги қон кетишлар, туғруқдан кейинги қон кетишлар, йўлдошни қўлда ажратиб олиш, хорионни кўчириш, ҳомиладорликда қон кетиши, меъда ости ва простата безининг хавфли ўсмалари, гемофилия, фибринолитик даволашнинг геморрагик асоратлари, тромбоцитопеник пурпура, лейкозлар, жигар касалликлари, стрептокиназа билан олдинги даволаш) да қўлланилади.

Фибринолизни маҳаллий кучайиши фонида қон кетиши ёки қон кетишини ривожланиш хавфи (бачадондан, бачадон бўйни карциномаси бўйича конизацияси, бурундан, ўпкадан, меъда – ичак йўлларидан қон кетишлар, гематурия, простоэктомиядан кейинги қон кетишлар, геморрагик диатезли беморларда тишни олиб ташлаш) да қўлланади.

 

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

‒    препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

‒    субарахноидал қон қуйилишида қўллаш мумкин эмас.

Тромбозлар (бош мия қон томирлари тромбози, миокард инфаркти, тромбофлебит) ёки уларни ривожланиш хавфи, тромбогеморрагик асоратлар (гепарин ва билвосита антикоагулянтлар билан бирга), ранг ажратишни бузилишлари, сийдик чиқариш йўлларининг юқори қисмидан гематурия (қон лаҳтаси билан обструкция кузатилиши мумкин), буйрак етишмовчилигида (тўпланиши мумкин) препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. 

Farmakodinamikasi

Гемостатик препаратдир. Фибринолизнинг ингибиторидир. Плазминогенни фаоллашуви ва уни плазминга айланишини ўзига хос равишда ингибиция қилади. Фибринолизни ошиши (тромбоцитлар патологияси, меноррагиялар) билан боғлиқ бўлган қон кетишларида махаллий ва тизимли гемостатик таъсирга эга. Кининлар ва аллергик, ҳамда яллиғланиш реакцияларида иштирок этувчи бошқа фаол пептидлар ҳосил бўлишини сусайиши ҳисобига, аллергияга ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Экспериментал текширувларда, транексам кислотасининг шахсий оғриқ қолдирувчи фаоллиги, шунингдек опиоид анальгетикларнинг оғриқ қолдирувчи фаоллигига нисбатан кучайтирувчи самараси аниқланган.

Farmakologik ta'sir

Плазма оқсиллари (профибринолиз) билан боғланиши – 3% дан кам.

Тақсимланиши

Тўқималарда нисбатан бир текис тақсимланади (орқа мия суюқлигидан ташқари, ундаги концентрация плазмадагига нисбатан 1/10 ни ташкил қилади). Гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралади (она плазмасидаги концентрацияни тахминан 1% га эришган ҳолда).

Транексам кислотаси қоннинг фибринолитик фаоллигини сусайтиради, уруғ суюқлигида аниқланади, аммо сперматозоидларнинг харакатчанлигига таъсир қилмайди. Бошланғич тақсимланиш ҳажми (Vd) 9-12 л ни ташкил қилади. Плазма альбумини билан боғланмайди. Антифибринолитик концентрацияси турли тўқималарда 17 соатгача, плазмада – 7-8 соатгача сақланади.

Метаболизми ва чиқарилиши

Аҳамиятсиз даражада метаболизмга учрайди. Транексам кислотасининг 2 метаболити идентификация қилинган: N - ацетилизация ва дезаминизация қилинган ҳосилалари. Т1/2 якуний фазада 3 соат билан бўлган "вақт - концентрация" (AUC) эгри чизиғи остидаги майдони 3 фазали шаклга эга. Умумий буйрак клиренси плазма клиренси билан тенг (соатига 7 л). Буйраклар орқали (асосий йўли калавалар фильтрацияси) 95% дан кўпроғи ўзгармаган кўринишда биринчи 12 соат давомида чиқарилади.

Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси

Буйрак функциясини бузилишларида транексам кислотасини тўпланиши хавфи мавжуд.

 

 

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

ТРАНАЦИД eritma rasmlari

product

TRANASID inyeksiya uchun eritma 5ml 500mg/5ml N5

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

TRANASID eritma dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

TRANASID eritma dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

TRANASID eritma dori vositasi Agio Pharmaceutical Limited (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Qon va qon aylanishi

TRANASID eritma dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

TRANASID eritma dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

TRANASID eritma haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

ТРАНАЦИД eritma analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.