Hududni tanlang
group

МЕД АГРА tabletkalar

WINTECH PHARMACEUTICAL (Hindiston)
Faol moddalar:
Sildenafila sitrat
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing
Narx: 20 000 so'mdan

MED AGRA tabletkalarning dorixonalardagi narxlar

product
MED AGRA tabletkalari 100mg N4
WINTECH PHARMACEUTICAL
20 000 so'mdan Dorixonalar ro'yxati

Yo'riqnoma MED AGRA tabletkalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Атеросклероз, қон-томир касалликлари, диабет, буйрак касалликлари, гормонал бузилишлар, неврологик касалликлар, оғир депрессия ёки бошқа руҳий муаммолар билан бирга кузатилиши мумкин бўлган эрекцияни бузилишини даволаш учун қўлланади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни азот оксиди донаторларини, органик нитратларни ёки нитратларнинг ҳар қандай шаклларини, доимий равишда ёки танаффуслар билан қабул қиладиган беморларда қўллаш мумкин эмас, чунки силденафил нитратларни доимо ёки шошилинч ҳолатларда қўлланганидаги гипотензив таъсирини кучайтиради.

Farmakodinamikasi

Силденафил цитрати специфик фосфодиэстеразанинг 5 турини (ФДЭ 5) кучли ва селектив ингибитори ҳисобланади.

Жинсий олат эрекциясини физиологик механизми жинсий рағбатланиш вақтида ғовак танада азот оксидини (NO) ажралиб чиқиши билан ифодаланади. NO гуанилатциклаза ферментини фаоллаштиради, бу эса циклик гуанозин монофосфат (цГМФ) нинг даражасини ошишига ва мувофиқ равишда, ғовак тананинг силлиқ мушакларини бўшашишига олиб келади, бунинг оқибатида жинсий олатда қон оқими кучаяди.

Силденафил изоляцияланган ғовак танага тўғридан-тўғри бўшаштирувчи таъсир кўрсатмайди, балки ғовак танадаги цГМФни парчаланишига масъул бўлган ФДЭ 5 ни ингибиция қилиши орқали, шу тўқимага NO нинг бўшаштирувчи таъсирини фаол равишда кучайтиради. Бу цГМФ нинг даражасини ошишига олиб келади, натижада силлиқ мушаклар бўшашиши ва ғовак танадаги қон оқими кучайиши кузатилади.

Шунинг учун жинсий рағбатлантириш бўлмаганида силденафилни тавсия этилган дозаларда қўллаш самарасиздир.

Farmakologik ta'sir

Силденафилнинг фармакокинетикаси ичга қабул қилинадиган дозалар диапазонига боғлиқ.

Препаратнинг метаболизми асосан жигарда (асосан цитохром Р450 3А4 изоферменти ёрдамида) амалга оширилади, ва хусусиятлари бўйича силденафилга ўхшаш бўлган фаол метаболитини ҳосил қилади.

Препарат меъда-ичак йўллари орқали тез сўрилади. Препарат ичга, оч қоринга қабул қилинганидан кейин максимал концентрация Сmах га 30-120 минутдан (ўртача 60 минут) давомида эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги ўртача 41% (23-63%) ни ташкил этади. Силденафил ёғли овқат билан бирга қабул қилинганида унинг сўрилиш тезлиги пасаяди; Тmах 60 минутга узаяди, Сmах эса 29% га пасаяди.

Силденафилнинг тақсимланиш ҳажми (Vd) мувозанат ҳолатида ўртача 105 л ни ташкил этади, бу унинг тўқималарга тақсимланишини кўрсатади. Силденафил ва унинг қонда айланиб юрувчи асосий N-десметил метаболити плазма оқсиллари билан тахминан 96% га боғланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши силденафилнинг умумий концентрациясига боғлиқ эмас. Силденафил қабул қилган соғлом кўнгиллиларда дозанинг 0,002% дан камроқ (ўртача 188 нг) қисми спермада қабул қилинганидан сўнг 90 минутдан кейин аниқланган.

Силденафил асосан жигарнинг микросомал изоферментлари цитохром Р450 3А4 (асосий йўли) ва цитохром Р450 2С9 (қўшимча йўл) таъсири остида метаболизмга учрайди. Силденафилни N-деметилланиш йўли орқали ҳосил бўлувчи асосий айланиб юрувчи метаболити кейинчалик яна метаболизмга учрайди. ФДЭ га таъсирининг селективлиги бўйича метаболити силденафил билан деярли бир хил, ФДЭ 5 га нисбатан фаоллиги эса in vitro шароитларида силденафилнинг фаоллигини тахминан 50% ни ташкил этади. Метаболитининг плазмадаги концентрацияси силденафилнинг концентрациясини тахминан 40% ни ташкил этади. Силденафилни организмдан умумий клиренси соатига 41 л га тенг, ярим чиқарилиш даври (Т½) эса терминал босқичида 3-5 соатга тенг. Метаболитлари кўринишида асосан ахлат билан (ичга қабул қилинган дозанинг тахминан 80%) ва камроқ даражада сийдик билан (ичга қабул қилинган дозанинг тахминан 13%) чиқарилади.

Махсус клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси.

Қон плазмасида силденафилнинг даражасини ошишига (AUC) қуйидаги омиллар:

-      65 ёшдан катталар (AUC даражаси 40% га ошади);

-      жигар функциясини етишмовчилиги (масалан, жигар циррози, 84%);

-      оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) <30 мл/мин, 100%);

-      цитохром Р450 3А4 ингибиторлари (масалан, эритромицин 182%, саквинавир 210%) ни ёндош қабул қилиш таъсир кўрсатади.

-      сопутствующий приём препаратов – ингибиторов цитохрома Р450 3А4 (например, эритромицина 182 %, саквинавира 210 %).

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Препарат аёллар ва болаларда қўллаш учун мўлжалланмаган. Аёлларда ҳомиладорлик ва лактация даврида адекват ва яхши назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

МЕД АГРА tabletkalar rasmlari

product

MED AGRA tabletkalari 100mg N4

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

MED AGRA tabletkalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

MED AGRA tabletkalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

MED AGRA tabletkalar dori vositasi WINTECH PHARMACEUTICAL (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Urologik dorilar

O'zbekistonda dorixonalarda MED AGRA tabletkalar dori vositasi qancha turadi?

MED AGRA tabletkalar dori vositasining boshlang'ich narxi - 20 000 so'mdan.

MED AGRA tabletkalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

MED AGRA tabletkalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

MED AGRA tabletkalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

МЕД АГРА tabletkalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.