Hududni tanlang
group

ISHAGRA tabletkalar

Isshaan Healthcare Pvt. Ltd (Hindiston) va boshqalar
Faol moddalar:
Sildenafil, Sildenafila sitrat
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing
Narx: 14 000 so'mdan

ISHAGRA tabletkalarning dorixonalardagi narxlar

product
ISHAGRA ZING PLYUS tabletkalari N4
Isshaan Healthcare Pvt. Ltd
17 900 so'mdan Dorixonalar ro'yxati
product
ISHAGRA 100 tabletkalari 100mg N4
Isshaan Healthcare Pvt. Ltd, Indiya proizvedeno: Lincoln Pharmaceuticals Ltd.
14 000 so'mdan Dorixonalar ro'yxati

Yo'riqnoma ISHAGRA tabletkalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Ишагра препарати жинсий олат эрекциясини жинсий яқинлик самарали бўлиши учун етарли даражага эришиш ёки тутиб туришга қодир бўлмаган эректил дисфункцияси бўлган катта ёшдаги эркакларда қўллаш учун кўрсатилган.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

-       Препаратнинг фаол моддасига ёки тўлдирувчиларидан бирон-бирига ўта юқори сезувчанлик.

-       Азот оксидини циклик гуанозинмонофосфати (цГМФ) билан маълум ўзаро таъсири туфайли, силденафил нитратларнинг гипотензив таъсирини кучайтиради, шунинг учун уни азот оксиди донорлари (масалан, амилнитрит) билан ёки нитратларнинг ҳар қандай шакли билан бирга қўллаш мумкин эмас.

-       Эректил дисфункцияни даволаш учун қўлланадиган воситаларни, шу жумладан силденафилни жинсий фаолликни кучайтириш мумкин бўлмаган одамларда (масалан, ностабил стенокардия ёки оғир даражадаги юрак етишмовчилиги каби оғир даражадаги юрак-қон томир касалликлари бўлган беморлар) қўллаш мумкин эмас.

-       Кўрув нервини олд ноартериит ишемик невропатияси (NAION) туфайли, бир кўзни кўриши йўқолган пациентларга, ушбу ҳолат илгари ФДЭ5 ингибиторини таъсирига боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигидан қатъий назар, қўллаш мумкин эмас.

Қуйидаги пациентларнинг кичик гуруҳлари: оғир дарадаги жигар етишмовчилиги, артериал гипотензия (артериал қон босими < 90/50 мм сим.уст.), яқин вақтда кузатилган инсульт ёки миокард инфаркти ва тўр пардани, пигментли ретинити каби наслий дегенератив бузилишлари (ушбу пациентларнинг камчилиги тўр пардани генетик бузилишига эга) да силденафилнинг ҳавфсизлиги ўрганилмаган ва шунинг учун уни қўллаш мумкин эмас.

Tarkibi

Плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

силденафил цитрат – 100 мг силденафилга эквивалент;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккжўхори крахмали, повидон К-30, кроскармеллоза натрий, тозаланган тальк, магний стеарати, бриллиант кўки бўёвчиси.

Farmakodinamikasi

Силденафил ғовак танада цГМФ парчаланишига жавобгар бўлган цГМФ-специфик фосфодиэстераза 5 турини (ФДЭ5) кучли ва селектив ингибитори ҳисобланади. Силденафил ғовак танага бевосита бўшаштирувчи таъсир кўрсатмайди, аммо ушбу тўқимага азот оксидининг бўшаштирувчи самарасини фаол равишда кучайтиради. Жинсий қўзғалишда силденафил таъсирида NO ни маҳаллий ажралиб чиқиши ғовак танада ФДЭ5 ни сусайишига ва цГМФ нинг даражасини ошишига олиб келади, бунинг натижасида ғовак танада силлиқ мушакларни бўшашиши ва қон оқимини кучайиши кузатилади.

Силденафил ранг (кўк/яшил) ажратиш қобилиятини енгил ва ўтиб кетувчи бузилишини чақириши мумкин. Ранг ажратишни бузилишини тахмин қилинган механизми бўлиб тўр пардада рангни ўтказиш жараёнида иштирок этадиган ФДЭ6 ни сусайиши ҳисобланади. In vitro шароитларда ўтказилган тадқиқотлар, силденафилни ФДЭ6 га таъсири уни ФДЭ5 га нисбатан фаоллигидан 10 марта камлигини кўрсатди.

In vitro шароитларда ўтказилган тадқиқотлар, силденафилни ФДЭ5 га нисбатан фаоллиги уни фосфодиэстезанинг бошқа изоформалари (ФДЭ 1, 2, 3, 4 ва 6) га нисбатан фаоллигидан 10-10000 марта устунлигидан далолат беради. Хусусан силденафилни ФДЭ5 га нисбатан фаоллиги юрак қисқаришида иштирок этадиган цАМФ-специфик фосфодиэстераза – ФДЭ га нисбатан фаоллигидан 4000 марта устун туради.

Farmakologik ta'sir

Силденафил ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади. Мутлоқ биокираолишлиги ўртача 40% (25-63%) ни ташкил этади. 100 мг дозада ичга бир марта қабул қилинганидан сўнг Сmax 18 нг/мл ни ташкил этади ва оч қоринга қабул қилинганида 30-120 минут давомида эришилади. Силденафил ёғли овқат билан бирга қабул қилинганида сўрилиш тезлиги камаяди; Тmax 60 минутга узаяди, Сmax эса ўртача 29% га камаяди. Мувозанатли ҳолатда силденафилнинг Vd ўртача 105 л ни ташкил этади. Силденафил ва унинг қонда айланиб юрувчи асосий N-десметил метаболити плазма оқсиллари билан тахминан 96% га боғланади. Оқсиллар билан боғланиши силденафилнинг умумий концентрациясига боғлиқ эмас. 0,0002% дан камроқ дозаси (ўртача 188 нг) силденафил ичга қабул қилинганидан сўнг 90 минутдан кейин спермада аниқланган.

Силденафил асосан жигарнинг микросомал изоферментлари CYP3A4 (асосий йўли) ва CYP2C9 таъсири остида метаболизмга учрайди.

Силденафилни N-десметилизация натижасида ҳосил бўладиган, қонда айланиб юрувчи асосий метаболити навбатдаги метаболизмга учрайди. ФДЭ га селектив таъсири бўйича метаболити силденафил билан бир хилдир, in vitro шароитларда уни ФДЭ5 га нисбатан фаоллиги силденафилнинг ўзининг фаоллигини тахминан 50% ни ташкил этади. Плазмада метаболитининг концентрацияси силденафилнинг концентрациясини тахминан 40% ни ташкил этади. N-десметилметаболити кейинчалик метаболизмга учрайди; унинг терминал Т1/2 тахминан 4 соатга тенг.

Организмда силденафилнинг умумий клиренси соатига 41 л га тенг, Т1/2 терминал фазада – 3-5 соат. Ичга қабул қилинганидан сўнг силденафил асосан ахлат билан (дозасининг тахминан 80%) метаболитлар ҳолида ва камроқ даражада сийдик билан (дозасининг тахминан 13%) чиқарилади.

Кекса ёшдаги (65 ёш ва ундан ошган) пациентларда силденафилнинг клиренси пасайган бўлади, плазмада эркин фаол метаболитининг концентрацияси эса ёш пациентлардаги (18-45 ёш) концентрациясидан тахминан 40% га юқори бўлади.

Енгил (КК минутига 50-80 мл) ва ўртача (КК минутига 30-49 мл) даражадаги буйрак етишмовчилигида силденафил ичга бир марта (50 мг) қабул қилинганидан сўнг унинг фармакокинетик кўрсаткичлари ўзгармайди. Оғир даражадаги (КК ≤ 30 мл/мин) буйрак етишмовчилигида силденафилнинг клиренси пасаяди, бу шундай ёшдаги пациентларда буйракларни фаолияти нормал бўлганида AUC (100%) ва Cmax (88%) ни ушбу кўрсаткичларга нисбатан тахминан икки марта ошишига олиб келади.

Жигар циррози (Чайлд-Пью шкаласи бўйича А ва В синфлар) бўлган пациентларда силденафилнинг клиренси пасаяди, шундай ёшдаги пациентларда жигар фаолияти нормал бўлганида AUC (84%) ва Cmax (47%) ни ушбу кўрсаткичларга нисбатан ошишига олиб келади. У пациентов с циррозом печени (класс А и В по шкале Чайлд-Пью) клиренс силденафила снижается, что приводит к повышению AUC (84%) и Cmax (47%) по сравнению с таковыми показателями при нормальной функции печени у пациентов той же возрастной группы.

Boshqa dorilar bilan muvofiqligi

CYP3A4 ни ингибиторлари (эритромицин, циметидин) билан бир вақтда қўлланганида силденафилнинг клиренси пасаяди, қон плазмасида силденафилнинг концентрацияси ошади.

Индинавир, секвинавир, ритонавир билан бир вақтда қўлланганида силденафилнинг қон плазмасидаги Сmax ва AUC ошади, бу индинавир, секвинавир, ритонавир таъсирида CYP3A4 изоферментини ингибиция бўлиши билан ифодаланади.

Кетоконазол ёки итраконазол каби CYP3A4 изоферментининг кучли ингибиторлари қон плазмасида силденафилнинг концентрациясини ошириши мумкинлигини кутиш мумкин.

Нитратлар билан бир вақтда қўлланганида нитратларнинг гипотензив таъсири кучаяди.

Симвастатин қабул қилаётган пациентда силденафилнинг дозаси бир марта қабул қилинганидан сўнг рабдомиолизнинг симптомларини ривожланиш ҳоллари келтирилган.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Препарат аёллар ва болаларда қўллаш учун мўлжжаланмаган. Аёлларда ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш бўйича адекват ва назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

ISHAGRA tabletkalar rasmlari

product

ISHAGRA ZING PLYUS tabletkalari N4

product

ISHAGRA 100 tabletkalari 100mg N4

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

ISHAGRA tabletkalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

ISHAGRA tabletkalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

ISHAGRA tabletkalar dori vositasi Isshaan Healthcare Pvt. Ltd (Hindiston) Isshaan Healthcare Pvt. Ltd, Indiya proizvedeno: Lincoln Pharmaceuticals Ltd. (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Urologik dorilar

O'zbekistonda dorixonalarda ISHAGRA tabletkalar dori vositasi qancha turadi?

ISHAGRA tabletkalar dori vositasining boshlang'ich narxi - 14 000 so'mdan.

ISHAGRA tabletkalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

ISHAGRA tabletkalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

ISHAGRA tabletkalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

ISHAGRA tabletkalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© med24.uz, 2023–2024. "SMART MEDIA SOLUTIONS" MASULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATI