Hududni tanlang
group

ЭКСТРЕФ kukun

Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) va boshqalar
Faol moddalar:
Sulbaktama natrievaya sol, Sefoperazon natrievaya sol
Narx: 26 000 so'mdan

EKSTREF kukunning dorixonalardagi narxlar

product
EKSTREF poroshok 2,0g N1
Jurabek Laboratories OT MChJ
26 000 so'mdan Dorixonalar ro'yxati
product
EKSTREF poroshok 2,0g N10
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
EKSTREF poroshok 2,0g N5
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
EKSTREF poroshok 1,0g N1
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
EKSTREF poroshok 1,0g N5
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
EKSTREF poroshok 1,0g N10
Jurabek Laboratories OT MChJ

Yo'riqnoma EKSTREF kukun

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Сезувчан микроорганизмлар чақирилган инфекцион-яллиғланиш касалликлари:

нафас йўлларининг юқори ва қуйи бўлимларини инфекциялари;

сийдик чиқариш йўлларининг юқори ва қуйи бўлимларини инфекциялари;

интраабдоминал инфекциялари (шу жумладан, перитонит, холецистит, холангит);

сепсис;

менингит;

тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари;

суяклар ва бўғимлар инфекциялари;

кичик чаноқ аъзоларнинг яллиғланиш касалликлари (шу жумладан, эндометрит);

гонореяда қўлланилади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Пенициллинлар, сульбактам, цефоперазон ёки ҳар қандай бошқа цефалоспоринларга аллергияда кўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

III авлод цефалоспорин β-лактамаз ингибитори билан мажмуаси ҳисобланади.

Цефоперазон – кенг таъсир доирасига эга ярим синтетик цефалоспорин антибиотики ҳисобланади. Сезувчан микроорганизмларга уларнинг фаол кўпайиш вақтида ҳужайра девори мукопептид биосинтезини сусайтириш орқали таъсир кўрсатади.

Сульбактам клиник аҳамиятли антибактериал фаолликка эга эмас (Neisseriaceae ва Acinetоbacter бундан мустасно). Тадқиқотларда бета-лактам антибиотикларга чидамли микроорганизмлар билан сараланадиган аксарият асосий β-лактамазларнинг қайтарилмас ингибитори ҳисоблаганлигини тасдиқланган.

Сульбактамнинг чидамли микроорганизмлар томонидан пенициллинлар ва цефалоспоринлар парчаланиши олдини олиш хусусияти резистент штаммлардан фойдаланиб ўтказилган тадқиқотларда тасдиқланган бўлиб, уларга нисбатан сульбактам пенициллинлар ва цефалоспоринлар билан ифодаланган синергизмга эга бўлган. Сульбактам айрим пенициллинни боғловчи оқсиллар билан ҳам боғланади, шу туфайли цефоперазон/сульбактам мажмуаси кўпинча битта цефоперазонга нисбатан сезувчан штаммларга кўпроқ ифодаланган таъсир кўрсатади.

Экстреф цефоперазонга сезувчан барча микроорганизмларга нисбатан фаол. Бундан ташқари, турли микроорганизмлар, энг аввало, қуйидагиларга нисбатан синергизмга эга: Haemophilus influenzae, Bacteroides spp., Staphylococcus spp., Acinetobacter calcoaceticus, Enterobacter aerogenes, Escherichia coli, Proteus mirabilis, Klebsiella pneumoniae, Morganella morganii, Citrobacter freundii, Enterobacter cloacae, Citrobacter diversus.

Экстреф in vitro шароитида кенг таъсир доирали клиник аҳамиятли микроорганизмларга нисбатан фаол.

Грам-мусбат микроорганизмлар: Staphylococcus aureus (пенициллиназни саралайдиган ва сараламайдиган), Staphylococcus epidermidis, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes (А гуруҳ бета-гемолитик стрептококки), Streptococcus agalactiae (В гуруҳ бета-гемолитик стрептококки), бета-гемолитик стрептококкларнинг аксарият бошқа штаммлари, кўплаб Streptococcus faecalis штаммлари (энтерококклар).

Грам-манфий микроорганизмлар: Escherichia coli, Klebsiella spp., Enterobacter spp., Citrobacter spp., Haemophilus influenzae, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Morganella morganii, Providencia spp. (шу жумладан, Providencia rettgeri), Serratia spp. (шу жумладан, Serratia marcescens), Salmonella spp., Shigella spp., Pseudomona saeruginosa ва айрим бошқа Pseudomonas spp., Acinetobacter calcoaceticus, Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Bordetella pertussis, Yersinia enterocolitica.

Анаэроб микроорганизмлар: грам-манфий таёқчалар (шу жумладан, Bacteroides fragilis, бошқа Bacteroides spp. ва Fusobacterium spp.), грам-мусбат ва грам-манфий кокклар (шу жумладан, Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp., Veillonella spp.), грам-мусбат таёқчалар (шу жумладан, Clostridium spp., Eubacterium spp. ва Lactobacillus spp.).

Навбатдаги сезувчанлик даражалари сульбактам/цефоперазон учун белгиланган. Сезувчан микроорганизмлар учун цефоперазон концентрацияларида ифодаланган минимал бостирувчи концентрация (мкг/мл) 16 дан камроқ ёки унга тенг, оралиқ сезувчанликка эга организмлар учун 17-63 интервалида, резистент организмлар учун эса – 64 дан юқори. Диско-диффузион усул билан аниқлашда сезувчанлик зонаси қуйидагиларни ташкил этади: сезувчан микроорганизмлар учун 21 мм.дан юқори; оралиқ сезувчанликка эга организмлар учун – 16 дан 20 мм.гача, резистент организмлар учун эса – 15 мм.дан юқори.

Минимал бостирувчи концентрацияни аниқлаш учун сульбактам/цефоперазонни бульон ёки агар муҳитида 1:1 нисбатида серияли ажратиш усулидан фойдаланиш мумкин. Диско-диффузион усул билан минимал бостирувчи концентрацияни аниқлаш учун 30 мкг сульбактам ва 75 мкг цефоперазонни ўз ичига олган дискдан фойдаланиш тавсия этилади.

Навбатдаги сифат назорати нормалари 30 мкг сульбактам ва 75 мкг цефоперазонни ўз ичига олган дисклардан фойдаланишда тавсия этилади. Acinetobacter spp. назорат штамми учун (ATCC 43498) зона диаметри 26-32; Pseudomonas aeruginosa учун (ATCC 27853) – 22-28; Escherichia coli учун (ATCC 25922) – 27-33; Staphylococcus aureus учун (ATCC 25923) – 23-30 ни ташкил этади.

Farmakologik ta'sir

Сўрилиши ва тақсимланиши

Экстреф 2 г дозада (1 г сульбактам ва 1 г цефоперазон) вена ичига юборилгандан сўнг сульбактам ва цефоперазон Cmax кўрсаткичи 5 минут давомида, мувофиқ 130.2 мкг/мл ва 236.8 мкг/мл ни ташкил этган. Бу цефоперазонга нисбатан (10.2 дан 11.3 л.гача) сульбактамнинг юқорироқ Vни (18.0 дан 27.6 л.гача) акс эттиради.

1.5 г сульбактам/цефоперазон (500 мг сульбактам, 1 г цефоперазон) мушак ичига юборилгандан сўнг сульбактам ва цефоперазон Cmax зардобда юборилгандан кейин 15 минутдан 2 соатгача кузатилган. Зардобдаги ўртача кўрсаткичлари Cmax сульбактам ва цефоперазон мувофиқ равишда 19.0 ва 64.2 мкг/мл ни ташкил этган.

Сульбактам ҳам, цефоперазон ҳам организмнинг турли тўқималари ва суюқликларида, шу жумладан сафро, ўт пуфаги, тери, аппендикс, фаллопиев найчалари, тухумдонлар, бачадонга яхши тақсимланади.

Экстреф юборилганда сульбактам ва цефоперазон ўртасида бирор-бир фармакокинетик ўзаро таъсир мавжудлиги тўғрисида маълумотлар йўқ.

Қайта қўлланганда Экстрефнинг ҳар икки компоненти фармакокинетик кўрсаткичларининг аҳамиятли ўзгаришлари қайд этилмаган. Дори воситаси ҳар 8-12 соатда юборилганда тўпланиши кузатилмаган.

Метаболизми ва чиқарилиши

Экстреф юборилганда сульбактам дозасининг тахминан 84% ва цефоперазон дозасининг 25% буйраклар орқали чиқарилади. Цефоперазоннинг қолган қисми, асосан, ўт билан ажралиб чиқади. Экстреф юборилганда сульбактамнинг T1/2 ўртача тахминан 1 соатни, цефоперазоннинг T1/2 – 1,7 соатни ташкил этади. Зардоб концентрацияси юборилган дозага пропорционал бўлади.

Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси

Цефоперазон ўт орқали фаол ажралади. Цефоперазоннинг T1/2 одатда жигар касалликлари ва/ёки ўт йўллари обструкцияси бўлган беморларда сийдик орқали ажралиб чиқиши кўпаяди. Жигар функцияси оғир бузилишида ҳам ўтда цефоперазоннинг терапевтик концентрациясига эришилади, T1/2 эса бор-йўғи 2-4 марта кўпаяди.

Экстреф қабул қилган буйрак функциялари турли даражада бузилишлари бўлган беморларда организмдан сульбактамнинг умумий клиренси ва ҳисоблаб чиқилган КК ўртасида юқори боғлиқлиги аниқланган. Терминал буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда сульбактам T1/2 сезиларли узайиши аниқланган (турли тадқиқотларда ўртача 6.9 соат ва 9.7 соат). Гемодиализ T1/2, организмдан умумий клиренси ва сульбактам Vd аҳамиятли ўзгаришларини чақирган.

Жигар функциясини бузилишлари ва буйрак етишмовчилиги бўлган кекса ёшдаги одамларда экстреф фармакокинетикаси ўрганилган. Соғлом кўнгиллиларга нисбатан T1/2 давомийлиги узайиши, клиренс пасайиши ва ҳам сульбактам, ҳам цефоперазоннинг Vd ошиши аниқланган. Сульбактам фармакокинетикаси буйрак функцияси бузилиш даражаси, цефоперазон фармакокинетикаси эса – жигар функцияси бузилиш даражаси билан ўзаро боғлиқ бўлган.

Болаларда ўтказилган тадқиқотларда Экстреф компонентлари фармакокинетик кўрсаткичларининг катталардаги тааллуқли кўрсаткичларга нисбатан жиддий ўзгаришлари аниқланмаган. Болаларда сульбактамнинг ўртача T1/2 кўрсаткичи 0.91 соатдан 1.42 соатгача, цефоперазоннинг тааллуқли кўрсаткичи – 1.44 соатдан 1.88 соатгача даврни ташкил этган.

 

Nojo'ya ta'sirlar

Болаларда Экстрефни қуйидаги суткалик дозаларда қўллаш тавсия этилади.

Сульбактам/цефоперазон нисбати

Экстреф (мг/кг/сутка)

Сульбактам (мг/кг/сутка)

Цефоперазон (мг/кг/сутка)

1:1

40-80

20-40

20–40

Дозани тенг қисмларга бўлиш ва ҳар 6-12 соатда юбориш керак.

Жиддий ёки даволанишга рефрактер инфекцияларда доза компонентлар 1:1 нисбатида суткасига 160 мг/кг.гача оширилиши мумкин. Суткалик доза 2-4 тенг қисмларга бўлинади.

Янги туғилган чақалоқларда ҳаётининг биринчи ҳафтаси мобайнида препаратни ҳар 12 соатда юборилиши керак. Болаларда сульбактамнинг максимал суткалик дозаси 80 мг/кг/ сут дан ошмаслиги керак.

Bolalarda qo'llash

Болаларда Экстрефни қуйидаги суткалик дозаларда қўллаш тавсия этилади.

Сульбактам/цефоперазон нисбати

Экстреф (мг/кг/сутка)

Сульбактам (мг/кг/сутка)

Цефоперазон (мг/кг/сутка)

1:1

40-80

20-40

20–40

Дозани тенг қисмларга бўлиш ва ҳар 6-12 соатда юбориш керак.

Жиддий ёки даволанишга рефрактер инфекцияларда доза компонентлар 1:1 нисбатида суткасига 160 мг/кг.гача оширилиши мумкин. Суткалик доза 2-4 тенг қисмларга бўлинади.

Янги туғилган чақалоқларда ҳаётининг биринчи ҳафтаси мобайнида препаратни ҳар 12 соатда юборилиши керак. Болаларда сульбактамнинг максимал суткалик дозаси 80 мг/кг/ сут дан ошмаслиги керак.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Сульбактам ва цефоперазон йўлдош тўсиқ орқали ўтади.

Экстреф она учун тахмин қилинган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолатдагина ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин.

Buyrak faoliyatining buzilishida

Буйрак функциялари ифодаланган бузилишлари бўлган беморларда (КК 15-30 мл/минут) сульбактамнинг максимал дозаси ҳар 12 соатда 1 г (сульбактамнинг максимал суткалик дозаси – 2 г)ни ташкил этади, 15 мл/минутдан камроқ КК бўлган беморларда эса сульбактамнинг максимал дозаси ҳар 12 соатда 500 мг (сульбактамнинг максимал суткалик дозаси – 1 г)ни ташкил этади. Оғир инфекцияларда қўшимча цефоперазон юборилиши талаб қилиниши мумкин

Jigar faoliyatining buzilishida

Ўт йўллари оғир обструкциясида, жигар оғир касалликларида препаратни дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.

Жигар функциясини бузилишларига ва бирга кечадиган буйрак функциясини бузилишлари бўлган беморларда цефоперазон зардоб концентрациясининг мониторингини ўтказиш ва зарур ҳолларда унинг дозаларига тузатиш киритиш керак. Агар бундай ҳолатларда цефоперазон зардоб концентрациясининг мунтазам мониторинги ўтказилмаса, унинг суткалик дозаси 2 г.дан оширилмаслиги керак.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

ЭКСТРЕФ kukun rasmlari

product

EKSTREF poroshok 2,0g N1

product

EKSTREF poroshok 2,0g N10

product

EKSTREF poroshok 2,0g N5

product

EKSTREF poroshok 1,0g N1

product

EKSTREF poroshok 1,0g N5

product

EKSTREF poroshok 1,0g N10

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

EKSTREF kukun dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

EKSTREF kukun dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

EKSTREF kukun dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) Jurabek Laboratories SP OOO (O'zbekiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Antibiotiklar

O'zbekistonda dorixonalarda EKSTREF kukun dori vositasi qancha turadi?

EKSTREF kukun dori vositasining boshlang'ich narxi - 26 000 so'mdan.

EKSTREF kukun dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

EKSTREF kukun dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

EKSTREF kukun haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

ЭКСТРЕФ kukun analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© med24.uz, 2023–2024. "SMART MEDIA SOLUTIONS" MASULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATI