Hududni tanlang
group

БРОКС tabletkalar

Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) va boshqalar
Faol moddalar:
Ambroksola gidroxlorid
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing

BROKS tabletkalarning dorixonalardagi narxlar

product
BROKS tabletkalari 30mg N30
Jurabek Laboratories OT MChJ

Yo'riqnoma BROKS tabletkalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Балғамнинг секрециясини ва транспортини бузилишлари билан кечувчи ўткир ва сурункали нафас йўллари касалликлари:

- ўткир ва сурункали бронхит;

- пневмония;

- сурункали обструктив ўпка касаллиги;

- балғамни қийин ажралиши билан бронхиал астма;

- бронхоэктатик касаллиги;

- муковисцидозда қўлланилади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

· ҳомиладорликнинг I уч ойлиги;

·  6 ёшгача болалар;

·  Лактоза ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги, глюкоза-галактоза мальабсорбцияси (таблеткалар учун);

·  Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

·      Ҳомиладорликнинг II III уч ойлигида, лактация даври;

·      Бронхлар мотор функциясини бузилиши ва балғамни юқори ҳосил бўлиши;

·      Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги зўрайган босқичи;

·      Буйрак функциясини бузилиши ёки жигар оғир касалликларида Брокс алоҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, бунда пациентлар қабул қилиш орсидаги катта интервал риоя қилиб ёки кичик дозаларда препаратни қабул қилиш керак

Farmakodinamikasi

Муколитик восита, пренатал ривожланишини рағбатлантиради (сурфактант синтезини, секрециясини оширади ва унинг парчаланишини блоклайди). Секретомотор, секретолитик ва балғам кўчирувчи таъсирга эга; бронхлар шиллиқ қаватнинг безларини сероз ҳужайраларини рағбатлантиради, альвеоллар ва бронхларда шиллиқ секрет таркибини ва сиртқи фаол модда (сурфактант) ажралиб чиқишини кўпайтиради; балғамнинг сероз ва шиллиқ таркибий моддаларининг бузилган нисбатини нормаллаштиради. Гидролизация қилувчи ферментларни фаоллаштириб ва Кларк ҳужайраларидан лизосомалар бўшатилишини кучайтириш орқали балғам ёпишқоқлигини пасайтиради. Киприкчали эпителийнинг ҳаракатланиш фаоллигини оширади, мукоцилиар транспортни кучайтиради.

Ичга қабул қилингандан кейин таъсири 30 минутдан кейин бошланади ва 6-12 соат мобайнида давом этади.

Farmakologik ta'sir

Сўрилиши. Брокс ичга қабул қилинганда меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Ичга қабул қилингандан кейин 1-3 соатдан кейин максимал концентрациясига эришилади. Тақсимланиш. Тизимолди метаболизм туфайли Брокс ичга қабул қилингандан кейин мутлақ биологик кираолишлиги тахминан 1/3 қисмга пасаяди. Шу билан боғлиқ пайдо бўладиган метаболитлар (дибромоантранил кислотаси, глюкуронидлар каби) буйраклар томонидан чиқарилади. Плазманинг оқсиллар билан боғланиши тахминан 85% (80-90%) ни ташкил этади. Брокс ва унинг метаболитларни якуний ярим чиқарилиш даври тахминан 22 соатни ташкил қилади. Асосан метаболитлар кўринишида буйраклар орқали чиқарилади – 90%, 10% ками ўзгармаган кўринишида чиқарилади.

Плазма оқсиллари билан юқори боғланишни, катта тақсимланиш ҳажми ва қонда тўқималардан секин қайта тақсимланиши ҳисобга олиб, диализда ёки жадаллаштирилган диурезда амброксолнинг аҳамиятли ажралиб чиқиши юз бермайди.

Брокс орқа мия суюқликка ва йўлдош орқали ўтади, ва шунингдек кўкрак сути билан ажралади.

Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси.

Жигар оғир касалликлари бўлган пациентларда амброксол клиренси 20-40%га камаяди.

Буйрак функциясининг оғир бузилишлари бўлган пациентларда амброксол метаболитларинг ярим чиқарилиш даври кўпаяди.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

БРОКС tabletkalar boshqa turlari

БРОКС tabletkalar rasmlari

product

BROKS tabletkalari 30mg N30

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

BROKS tabletkalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

BROKS tabletkalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

BROKS tabletkalar dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) SP OOO Jurabek Laboratories (O'zbekiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Shamollash va gripp

BROKS tabletkalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

BROKS tabletkalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

BROKS tabletkalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© med24.uz, 2023–2024. "SMART MEDIA SOLUTIONS" MASULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATI