Hududni tanlang
group

БРОКС sirop

Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) va boshqalar
Faol moddalar:
Ambroksola gidroxlorid
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing

BROKS siropning dorixonalardagi narxlar

product
BROKS sirop 5ml 15mg/5ml N10
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
BROKS sirop 10ml 15mg/5ml N10
Jurabek Laboratories OT MChJ

Yo'riqnoma BROKS sirop

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Балғамни секрецияси ва транспортини бузилиши билан кечган нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликлари:

·               Ўткир ва сурункали бронгхит;

·               Пневмония;

·               Ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (ЎСОК);

·               Балғам чиқиши қийинлаши билан бронхиал астма;

·               Бронхоэктатик касаллиги;

·               Муковицидозда қўлланилади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

-Таъсир қилувчи моддага ёки бирон бир ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик;

-Ҳомиладорлик( I уч ойлик);

-Сахараза/изомальтаза танқислиги, фруктозани ўзлаштира олмаслик, глюкозо-галактоза мальабсорбциясида қзллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан:

-Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида,

-Лактация даврида;

-Бронхларнинг мотор функциясини бузилиши ва балғам ҳосил бўлишининг ошиши (харакатсиз киприкчалар синдромида);

-Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси зўриқиш даврида;

-Буйрак функциясини бузилишлари ёки оғир жигар касаллиги. Ушбу тоифадаги пациентларда Броксни жуда эҳтиёткорлик билан буюриш керак, шунингдек пациентлар дозалар орасидаги узоқ интервални сақлаш ёки препаратни пастроқ дозада қабул қилишлари керак.

Farmakodinamikasi

Муколитик ва балғам кўчирувчи препарат. Брокс бензиламин – бромгексиннинг метаболити ҳисобланади. Бромгексиндан метил гуруҳини бўлмаслиги ва циклогексил ҳалқанинг пара-транс ҳолатида гидроксил гуруҳининг бўлиши билан фарқ қилади. Секретомотор, секретолитик ва балғам кўчирувчи таъсирга эга.

Ичга қабул қилингандан кейин таъсири 30 минутдан кейин намоён бўлади ва 6-12 соат давомида (қабул қилинган дозага қараб) давом этади. Клиник олди тадқиқотлар амброксол бронхлар шиллиқ қавати безларининг сероз хужайраларини рағбатлантиришини кўрсатди. Киприксимон эпителий ҳужайраларини фаоллаштириб ва балғам ёпишқоқлигини камайтириб, мукоцилиар транспортни яхшилайди.

амброксол 2 тип альвеоляр пневмоцитлар ва кичик нафас йўлларидаги Клар хужайраларига бевосита таъсир қилиб, сурфактант хосил бўлишини фаоллаштиради.

Хужайра культураларида ва хайвонларда ўтказилган тадқиқотлар, амброксол препаратнинг катталар ва эмбрион бронхлари ва альвеолалар юзасидаги фаол моддалар (сурфактант)нинг хосил бўлишини ва секрециясини рағбатлантириши намоён қилди.

Шунингдек, клиник олди тадқиқотларда препаратнинг антиоксидант таъсири исботланган. Брокс антибиотиклар (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин ва доксициклин) билан бирга қўлланганда уларнинг концентрациясини балғамлар ва бронхиал секретда оширади.

Farmakologik ta'sir

Сўрилиши

Ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади.

Метоболизми

Қон плазмасидаги максимал концентрацияси Смах га ичга қабул қилингандан кейин 1-3 соатдан сўнг эришилади. Тизим олди метаболизми туфайли препаратнинг мутлоқ биокиришаолишлиги ичга қабул қилингандан кейин таҳминан 1/3 га пасаяди. Бунинг натижасида ҳосил бўлган метаболитлар (дибромоантранил кислотаси, глюкуронидлар каби) буйраклар орқали чиқарилади.

Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 85% (80-90%) ни ташкил қилади.

Брокс орқа мия суюқлигига ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади, ва шунингдек кўкрак сути билан ажралади.

Чиқарилиши.

Плазмадан ярим чиқарилиш даври 7 дан 12 соатгачани ташкил қилади. Брокс ва унинг метаболитларининг умумий ярим чиқарилиш даври тахминан 22 соатни ташкил қилади. Асосан метаболитлар кўринишида буйраклар орқали 90% чиқарилади, 10 % дан камроғи ўзгармаган кўринишда чиқарилади.

Плазма оқсиллари билан юқори боғланишини, катта тақсимланиш ҳажми ва тўқималардан қонга секин қайта тақсимланишини ҳисобга олиб, диализда сезиларли ёки жадаллаштирилган диурез ёрдамида амброксолнинг чиқарилиши юз бермайди.

Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси

Жигар оғир касалликлари бўлган пациентларда клиренс 20-40% га камаяди.

Буйрак функцияси оғир даражалида бузилишлари бўлган пациентларда метаболитларнинг ярим чиқарилиш даври ошади.

  

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

БРОКС sirop boshqa turlari

БРОКС sirop rasmlari

product

BROKS sirop 5ml 15mg/5ml N10

product

BROKS sirop 10ml 15mg/5ml N10

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

BROKS sirop dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

BROKS sirop dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

BROKS sirop dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) SP OOO Jurabek Laboratories (O'zbekiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Shamollash va gripp

BROKS sirop dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

BROKS sirop dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

BROKS sirop haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© med24.uz, 2023–2024. "SMART MEDIA SOLUTIONS" MASULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATI