Hududni tanlang
group

БРОКС eritma

Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) va boshqalar
Faol moddalar:
Ambroksol
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing

BROKS eritmaning dorixonalardagi narxlar

product
BROKS inyeksiya uchun eritma 2ml 15mg/2ml N10
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
BROKS inyeksiya uchun eritma 10ml N10
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
BROKS inyeksiya uchun eritma 5ml N10
Jurabek Laboratories OT MChJ

Yo'riqnoma BROKS eritma

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Тез терапевтик самара олиш зарур бўлган ва/ёки препаратни ичга қабул қилиш имкони бўлмаган холатларда ёпишқоқ балғам чиқашини ва балғам кўчишини қийинлашиши билан бўлган нафас йўллари касалликлари:

- ўткир ва сурункали бронхитлар;

- пневмония;

- бронхиал астма;

- бронхоэктатик касаллик;

- чала тўғилган чақалоқларда ва янги туғилган чақалоқларда респиратор дистресс - синдромида сурфактант синтезини рағбатлантиришда (мажмуавий даволаш таркибида).

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

- амброксолга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;

- меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиш босқичида;

- тутқаноқ синдромда қўллаш мумкин эмас;

Қуйидаги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак:

-бронхлар мотор функцияси бузилишлари бўлган ва балғамни ҳосил бўлиши бўлган  пациентларда (ҳаракатсиз майда туклар синдромида);

- ҳомиладорлик ва лактация даврида;

- буйраклар функциялари бузилишларида ва оғир даражали жигар касалликларида (дозани камайтириш ва юборилишлар ўртасидаги оралиқ вақтни узайтириш керак).

Farmakodinamikasi

Амброксол бензиламин - бромгексин метаболити ҳисобланади. Бромгексиндан метил гуруҳи мавжуд эмаслиги ва циклогексил ҳалкасининг пара-транс ҳолатида гидроксил гуруҳи мавжудлиги билан фарқ қилади. Муколитик, секретолитик ва балғам кўчирувчи таъсирга эга.

Клиникагача тадқиқотларда амброксолни бронхлар шиллиқ қавати безларининг сероз ҳужайраларини кучайтириши кўрсатган. Майда тукли эпителий ҳужайраларини фаоллаштирган ва балғам ёпишқоқлигини пасайтирган ҳолда мукоцилиар транспортни яхшилайди.

Амброксол 2-турдаги альвеоляр пневмоцитларга ва майда нафас йўлларининг Клар ҳужайраларига бевосита таъсир этган ҳолда ўпка сурфактанти пайдо бўлишини фаоллаштиради.

Амброксол бронх безларнинг сероз ҳужайралари фаоллигини, ферментлар ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, балғамнинг реологик хусусиятларини яхшилайди, балғам полисахаридлари ўртасидаги боғлиқлик, сурфактант пайдо бўлишини ва бевосита бронхлар майда туклари фаоллигини парчалайди, уларнинг ёпишиб қолишига тўсқинлик қилади.

Ҳужайра культурасида ўтказилган тадқиқотлар ва ҳайвонларда ўтқазилган in vivo шароитидаги тадқиқотлар амброксол ҳомила ва катта ёшдаги ҳайвон альвеолаларни ва бронхлари юзасидаги фаол бўлган сурфактат пайдо бўлиши ҳосил бўлиши ва секрециясини рағбатлантиришни кўрсатган.

Шунингдек, клиникагача тадқиқотларида амброксолнинг антиоксидант самараси исботланган.

Амброксол антибиотиклар (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин ва доксициклин) билан бирга қўлланганда уларнинг балғам ва бронхиал секретидаги концентрациясини оширган.

Farmakologik ta'sir

Парентерал юборилганда препарат таъсири тез бошланади ва 6-10 соат давомида давом этади.

Тақсимланиши

Вена ичига  юборилганда биокираолишиги 100% ни ташкил этади. Тўқималарга тез ўтади, ўпкаларда энг юқори концентрациялари аниқланади. Қонда максимал концентрациясига (Сmax) 1-3 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 85% (80-90%) ни ташкил этади. 

Амброксол орқа мия суюқлигига ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади, шунингдек кўкрак сутига ажралади.

Метаболизми ва чиқарилиши

Жигарда метаболитлар ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври (Т½) 7 дан 12 соатгача ташкил этади, амброксол ва  метаболитларнинг йиғинди, Т½  тахминан 22 соатни ташкил қилади.

Кўпроқ буйраклар томонидан метаболитлар шаклида чиқарилади- 90%. 10% дан камроғи эса ўзгармаган кўринишда  чиқарилади.

Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси

Плазма оқсиллари билан юқори боғлиқлиги, катта тақсимланиш ҳажм (Vd) ва тўқималардан қонга секин қайта тақсимланишини ҳисобга олган холда,  амброксолнинг диализда ёки тезлаштирилган диурезда аҳамиятли чиқарилиши юз бермайди.

Оғир даражали  жигар касалликлари бўлган пациентларда амброксол клиренси 20-40% камаяди.

Оғир даражали буйраклар функцияси  бузилишлари бўлган пациентларда амброксол метаболитлари T1/2 узаяди.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

БРОКС eritma boshqa turlari

БРОКС eritma rasmlari

product

BROKS inyeksiya uchun eritma 2ml 15mg/2ml N10

product

BROKS inyeksiya uchun eritma 10ml N10

product

BROKS inyeksiya uchun eritma 5ml N10

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

BROKS eritma dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

BROKS eritma dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

BROKS eritma dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) Jurabek Laboratories SP OOO (O'zbekiston) SP OOO Jurabek Laboratories (O'zbekiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Shamollash va gripp

BROKS eritma dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

BROKS eritma dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

BROKS eritma haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

БРОКС eritma analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© med24.uz, 2023–2024. "SMART MEDIA SOLUTIONS" MASULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATI