Hududni tanlang
group

БОЛИФИН tabletkalar

Novugen Pharma, IP OOO (O'zbekiston)
Faol moddalar:
Parasetamol, Ibuprofen

BOLIFIN tabletkalarning dorixonalardagi narxlar

product
BOLIFIN tabletkalari N20
Novugen Pharma, IP OOO
product
BOLIFIN YUNIOR tabletkalari N20
Novugen Pharma, IP OOO

Yo'riqnoma BOLIFIN tabletkalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

-       Иситмалаш синдроми.

-       Турли этиологияли енгил ёки ўртача жадалликдаги оғриқ синдроми: тиш оғриғи, пайларни чўзилишидаги, чиқиши, суякларни синишидаги оғриқ.

-       Синусит, тонзиллит, юқори нафас йўлларининг ўткир инфекцион – яллиғланиш касалликларидаги (фарингит, трахеит, ларингит) оғриқ ва иситмалаш синдромини даволаш учун ёрдамчи дори воситаси сифатида қўлланади.

 

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Препаратнинг компонентларига (шу жумладан, бошқа НЯҚВ) шахсий юқори сезувчанлик, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиш босқичи, бронхиал астма, бурун ва буруннинг ёндош бўшлиқларининг қайталанувчи полипози ва ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВ (шу жумладан анамнездаги) ўзлаштираолмасликни тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган қўшилиши, оғир буйрак етишмовчилиги (КК 30 мл/мин дан кам), кўрув нервини шикастланиши, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназнинг генетик бўлмаслиги, қон тизимининг касалликлари, аортакоронар шунтлаш ўтказилгандан кейинги давр, буйракларнинг авж олиб борувчи касалликлари, оғир жигар етишмовчилиги ёки жигарнинг фаол касалликлари, тасдиқланган гиперкалемия, меъда-ичакдан фаол қон кетиши, ичакнинг яллиғланиш касалликлари, болалар (3 ёшгача) да қуллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Мажмуавий препарат, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлар билан боғлиқ.

Ибупрофен – ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚВ), оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши, иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Циклоксигеназа 1 ва 2 (ЦОГ) ни сусайтириб, арахидон кислотасининг метаболизмини бузади, ҳам яллиғланиш ўчоғида, ҳам соғлом тўқималарда, простагландинларнинг миқдорини камайтиради (оғриқ, яллиғланиш ва гипертермик реакциялар медиаторлари) миқдорини камайтиради, яллиғланишни экссудатив ва пролифератив босқичларини сусайтиради.

Парацетамол – ЦОГ ни, асосан марказий нерв тизимида танламай блоклайди, сув-туз алмашинувига ва меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватига кучсиз таъсир қилади. Оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи таъсир кўрсатади. Яллиғланган тўқималарда пероксидазалар парацетамолнинг ЦОГ 1 ва ЦОГ 2 га таъсирини нейтраллаштиради, бу яллиғланишга қарши самарасининг пастлиги билан тушунтирилади.

Мажмуанинг самарадорлиги алохида компонентларига нисбатан юқори.

Farmakologik ta'sir

Ибупрофен

Сўрилиши – юқори, меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Ичга қабул қилинганидан сўнг максимал концентрацияга эришиш вақти (Тcmax) – тахминан 1-2 соат. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 90% дан кўпроқ. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 2 соат. Бўғимларнинг бўшлиғига секин ўтади, синовиал суюқликда тўпланиб, плазмадагига нисбатан юқорирроқ концентрацияларни ҳосил қилади. Сўрилганидан сўнг фармакологик нофаол R-шаклининг тахминан 60% фаол S-шаклига аста-секин айланади. Метаболизмга учрайди. 90% дан кўпроғи буйраклар орқали (ўзгармаган ҳолда кўпи билан 1%) ва камроқ даражада метаболитлари ва уларнинг конюгатлари ҳолида ўт-сафро билан чиқарилади.

Парацетамол

Сўрилиши – юқори, плазма оқсиллари билан боғланиши – 10% дан камроқ ва доза ошириб юборилганида аҳамиятсиз ошади. Сульфат ва глюкуронид метаболитлари плазма оқсиллари билан хатто нисбатан юқори концентрацияларда ҳам боғланмайди. Сmax қиймати 5-20 мкг/мл, Тmах – 0,5-2 соат. Организмнинг суюқ муҳитларида етарли даражада бир хил тақсимланади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади.

Парацетамолнинг тахминан 90-95% жигарда глюкурон кислотаси (60%), таурин (35%) ва цистеин (3%) билан нофаол конъюгатлар, шунингдек катта бўлмаган миқдорда гидроксилланган ва ацетил гуруҳини ажралиши метаболитларини ҳосил қилиб, метаболизмга учрайди.

Препаратнинг катта бўлмаган қисми микросомал ферментлар таъсирида глутатионнинг сульфгидрил гуруҳлари билан боғланадиган юқори фаол N-ацетил-n-бензохинолин ҳосил қилиб гидроксил гуруҳини қўшилиши. Жигарда глутатионнинг захираси тугаганида (дозаси ошириб юборилганида) гепатоцитларни ферментлар тизими блокланиб, некроз ривожланишига олиб келиши мумкин.

Т1/2 – 2-3 соат. Буйраклар орқали асосан глюкуронид ва сульфат конъюгатлари (5% камроғи – ўзгармаган холида) холида чиқарилади. Кўкрак сутига қабул қилинган парацетамол дозасининг 1% дан камроғи ўтади. Болаларда глюкурон кислотаси билан конъюгатлар ҳосил қилиш хусусияти катталарга нисбатан пастроқ.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

БОЛИФИН tabletkalar rasmlari

product

BOLIFIN tabletkalari N20

product

BOLIFIN YUNIOR tabletkalari N20

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

BOLIFIN tabletkalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

BOLIFIN tabletkalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

BOLIFIN tabletkalar dori vositasi Novugen Pharma, IP OOO (O'zbekiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Og'riq qoldiruvchi

BOLIFIN tabletkalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

BOLIFIN tabletkalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

BOLIFIN tabletkalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

БОЛИФИН tabletkalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© med24.uz, 2023–2024. "SMART MEDIA SOLUTIONS" MASULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATI