Hududni tanlang
group

SPIROFLOKS tomchilar

Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) va boshqalar
Faol moddalar:
Levofloksasin
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing

SPIROFLOKS tomchilarning dorixonalardagi narxlar

product
SPIROFLOKS OFTALMO ko'z tomchilari 5ml 0,5%
Jurabek Laboratories OT MChJ

Yo'riqnoma SPIROFLOKS tomchilar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Катталар ва 1 ёшгача ва ундан катта болаларда левофлоксацинга сезувчан қўзғатувчилар томонидан чақирлан кўз бактериал инфекциялари, шу жумладан:

-       бактериал конъюнктивит;

-       блефарит;

-       мугуз парданинг йирингли яраси;

-       катталарда гонореяли ва хламидийли кўз касалликлари;

Кўзда жарроҳлик ва лазерли оператив аралашувлардан кейинги асоратларни олдини олишида қўлланилади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Левофлоксацинга ёки бошқа хинолонларга, бензалкония хлоридига ўта юқори сезувчанлик; ҳомиладорлик, эмизиш даври, 1 ёшгача болаларда

Farmakodinamikasi

Левофлоксацин – таркибида фаол модда сифатида чап томонга айланувчи офлоксацин изомери мавжуд фторхинолонлар гуруҳидан кенг таъсир доирасига эга синтетик антибактериал дори воситаси ҳисобланади.

Левофлоксацин ДНК-гиразни ва топоизомеразани блоклайди, ДНК узилишлари суперспирализацияси ва бирикишини бузади, ДНК синтезини ингибиция қилади, цитоплазма, ҳужайра деворида ва бактериялар мембраналарида чуқур морфологик ўзгаришларни чақиради.

Левофлоксацин бактерицид таъсирга эга бўлиб, in vitro шароитларида ҳам, in vivo шароитларида ҳам кўп миқдорда бактериал инфекциялар қўзғатувчиларга нисбатан фаолдир.

Аэроб граммусбат микроорганизмлар:

Corynebacterium diphtheriae, Enterococcus spp. (шу жумладан, Enterococcus faecalis), Listeria monocytogenes, Staphylococcus spp. (шу жумладан, Staphylococcus коагулазонегатив (метициллинга сезувчан ва метициллинга ўртача сезувчан), Staphylococcus aureus (метициллинга сезувчан), Staphylococcus epidermidis (метициллинга сезувчан)), С ва G гуруҳи Streptococci, Streptococcus agalactiae, Streptococcus pneumoniae (пенициллинга сезувчан ва резистент), Streptococcus pyogenes, Streptococcus viridans (пенициллинга сезувчан ва резистент).

Аэроб грамманфий микроорганизмлар:

Acinetobacter spp. (шу жумладан, Acinetobacter baumannii, Actinobacillus actinomycetemcomitans), Citrobacter freundii, Eikenellacorrodens, Enterobacter spp. (шу жумладан, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans, Enterobacter cloacae), Escherichia coli, Gardnerella vaginalis, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae (ампициллинга сезувчан ва резистентли), Haemophilus parainfluenzae, Helicobacter pylori, Klebsiella spp. (шу жумладан, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumoniae), Moraxella catarrhalis, Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae (пенициллиназни саралайдиган ва сараламайдиган), Neisseria meningitidis, Pasteurella spp. (шу жумладан, Pasteurella cаnis, Pasteurella dagmatis, Pasteurella multocida), Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Providencia spp. (шу жумладан, Providencia rettgeri, Providencia stuartii), Pseudomonas spp. (шу жумладан, Pseudomonas aeruginosa), Salmonella spp., Serratia spp. (шу жумладан, Serratia marcescens).

Анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides fragilis, Bifidobacterium spp., Clostridium perfringens, Fusobacterium spp., Peptostreptococcus spp., Propionibacterum spp., Veilonella spp.

Farmakologik ta'sir

Кўзга инстилляциядан сўнг левофлоксацин кўз ёши қопчиғи плёнкасида яхши сақланади. Левофлоксациннинг кўз ёши суюқлигидаги концентрацияси бир марталик доза (1 томчи)дан сўнг тезда юқори миқдорларга эришалади ва энг камида 6 соат мобайнида аксарият сезувчан кўз патогенлари учун минимал сусайтирадиган концентрациядан юқори (2 мкг/мл.дан камроқ ёки ушбу миқдорга тенг) даражада сақланиб қолади. Соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотларда жузъий қўллангандан сўнг 4 ва 6 соатдан кейин ўлчанган кўз ёши қопчиғи плёнкасида левофлоксациннинг ўртача концентрациялари, тааллуқли равишда, 17,0 мкг/мл ва 6,6 мкг/мл.ни ташкил қилганлиги қайд этилган. Олти нафар соғлом кўнгиллидан беш нафарида инстилляциядан сўнг 4 соатдан кейин левофлоксацин концентрацияси 2 мкг/мл ва ундан юқори кўрсаткични ташкил этган. Олти нафар соғлом кўнгиллидан тўрт нафарида инстилляциядан сўнг 6 соатдан кейин ушбу концентрация сақланиб қолган. Қўллангандан сўнг 1 соатдан кейин қон плазмасида левофлоксациннинг ўртача концентрацияси – бир суткада 0,86 нг/мл.дан 2,05 нг/мл.гача. Препаратни суткасига 8 мартагача ҳар 2 соатда икки кун қўллангандан сўнг 4-суткада плазмада левофлоксациннинг 2,25 нг/мл.га тенг максимал концентрацияси аниқланган. 15-кунга бориб эришилган левофлоксациннинг максимал концентрациялари левофлоксациннинг стандарт дозалари ичга қабул қилингандан сўнг қайд этиладиган концентрациялардан 1000 мартадан кўпроқ паст бўлган.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Левофлоксациннинг ҳомиладор аёлларда қўлланиши тўғрисида етарлича маълумотлар йўқ. Клиника олди тадқиқотлар натижалари репродуктив функцияга ва ҳомиланинг она қорнида ривожланишига токсикли таъсирга нисбатан бевосита ёки билвосита салбий таъсирни тасдиқламайди. Препаратнинг одамлар учун потенциал хавфи номаълум. Левофлоксацин кўз томчилари ҳомиладорлик даврида она учун потенциал фойда ҳомила учун эҳтимолий хавфдан юқори бўлган тақдирдагина қўлланиши мумкин.

Левофлоксацин кўкрак сутига ўтади. Аммо левофлоксацин терапевтик дозаларда қўлланганда эмадиган болага таъсири кутилмайди.  Левофлоксацин кўз томчилари эмизиш вақтида қўллаш мумкин, агар она учун потенциал фойдаси эмадиган болага ҳар қандай юз бериши мумкин бўлган хавфдан устун бўлса.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

SPIROFLOKS tomchilar boshqa turlari

SPIROFLOKS tomchilar rasmlari

product

SPIROFLOKS OFTALMO ko'z tomchilari 5ml 0,5%

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

SPIROFLOKS tomchilar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

SPIROFLOKS tomchilar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

SPIROFLOKS tomchilar dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) SP OOO Jurabek Laboratories (O'zbekiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Oftolmologik vositalar

SPIROFLOKS tomchilar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

SPIROFLOKS tomchilar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

SPIROFLOKS tomchilar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

SPIROFLOKS tomchilar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.