Hududni tanlang
group

SPIROFLOKS eritma

Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) va boshqalar
Faol moddalar:
Levofloksasin

SPIROFLOKS eritmaning dorixonalardagi narxlar

product
SPIROFLOKS infuziya uchun eritma 100ml 0,5%
Jurabek Laboratories OT MChJ

Yo'riqnoma SPIROFLOKS eritma

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Катталардаги левофлоксацинга сезгир бактериялар томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш:

·               касалхонадан ташқаридаги пневмония;

·               сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари (шу жумладан пиелонефрит);

·               сурункали бактериал простатит;

·               тери қопламалари ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;

·               туберкулёзнинг дориларга чидамли шаклларини мажмуавий даволаш учун;

·               куйдиргини ҳаво­томчи орқали юқишини олдини олиш ва даволашда қўлланилади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

·               левофлоксацинга ёки бошқа хинолонларга, шунингдек препаратнинг компонентларидан биронтасига ўта юқори сезувчанлик;

·               тутқаноқ;

·               анамнезида фторхинолонларни қабул қилиш билан боғлиқ пайларнинг шикастланиши;

·               псевдопаралитик миастения (myasthenia gravis);

·               болалик ва 18 ёшгача ўспиринлик ёшидаги пациентларда қўллаш мумкин эмас (скелет ўсиши тугалланмаганлиги сабабли, чунки ўсишнинг тоғай нуқталарини шикастланишини бутунлай истисно қилиб бўлмайди).

Эҳтиёткорлик билан:

·           тиришишга мойиллиги бўлган пациентларда (илгари марказий нерв тизимида (МНТ) шикастланиши бўлган пациентларда, бир вақтда бош миянинг тиришишга тайёргарлик порогини пасайтирувчи фенбуфен, теофиллин каби препаратларни қабул қилаётган пациентларда) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак;

·           глюкоза-6­фосфатдегидрогеназанинг латент ёки манифестланган танқислиги бўлган пациентларда (хинолонлар билан даволашда гемолитик реакциялар пайдо бўлишининг ҳавфи юқори) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак;

·           буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда (буйрак функциясини назорат қилиш, шунингдек дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинади) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак;

·           QT интервалини узайиши учун маълум ҳавф омили бўлган пациентларда: кекса ёшдаги пациентларда; тўғирлана олинмаган электролитлар бузилиши бўлган (гипокалиемияси, гипомагниемияси бўлган) пациентларда; туғма QT интервалини узайиши синдроми бўлган пациентларда; юрак касалликлари (юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия) бўлган пациентларда; бир вақтда QT интервалини узайтириш қобилиятига эга бўлган дори воситаларини қабул қилганда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак;

·           перорал гипогликемик воситаларни, масалан, глибенкламид ёки инсулинни қабул қилаётган қандли диабети бўлган пациентларда (гипогликемия ривожланиши ҳавфи ошади) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак;

·           бошқа фторхинолонларга оғир неврологик реакциялар каби оғир нохуш реакциялари бўлган пациентларда (левофлоксацинни қўллаганда аналогик нохуш реакциялар пайдо бўлишининг ҳавфи юқори) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак;

·           психози бўлган пациентларда ёки анамнезида психик касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.  

Farmakodinamikasi

Спирофлокс - фторхинолонлар гуруҳига мансуб бўлган, фаол модда сифатида офлоксациннинг чапга айланувчи изомери - левофлоксацин сақлайдиган, кенг таъсир доирасига эга синтетик антибактериал препаратдир.

Бактерицид таъсир кўрсатади. Левофлоксацин ДНК – гиразани (топоизомераза II) ва топоизомераза IV ни блоклайди, ДНК ни суперспирaлизацияси ва узилишлари тикилишини бузади, ДНК синтезини сусайтиради, цитоплазма, хужайра девори ва микроб ҳужайраларининг мембраналарида чуқур морфологик ўзгаришларни чақиради.

Левофлоксацин ҳам in vitro, ҳам in vivo шароитларда микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига нисбатан фаол.

In vitro:

Сезгир микроорганизмлар (МСК ≤2 мг/мл; ингибиция қилиш доираси ≥17мм)

·               Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Bacillus anthracis, Corynebacterium diphtheriae, Enterococcus faecalis, Enterococcus spp., Listeria monocytogenes, Staphylococcus coagulase-negative methi-S(I) [метилциллинга сезгирлар (метициллинга ўртача сезгирлар)], Staphylococcus aureus methi-S, Staphylococcus epidermidis methi-S (метилциллин-сезгирлар), Stapylococcus spp. CNS (коагулазонегатив), C ва G гуруҳи, Streptococc лари, Streptococcus agallactiae, Streptococcus pneumoniae peni I/S/R (пенициллинга бироз сезгир/-сезувчан/-резистентлар), Streptococcus pyogenes, Viridans streptococci peni–S/R (пенициллинга-сезгир/ резистентлар).

·               Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Acinetobacter baumannii, Acinetobacter spp., Actenobacillus actinomycetem comitans, Citrobacter freundii, Eikenella corrodens, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans, Enterobacter cloacae, Enterobacter spp., Escherichia coli, Gardnerella vaginalis, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae ampi-S/R (ампициллинга–сезгирлар/-резистентлар), Haemophilus parainfluenzae, Helicobacter pylori, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumoniae, Klebsiella spp., Moraxela catarrhalis b+/b- (ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган бета-лактамазалар), Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae non PPNG/PPNG (ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган пенициллиназалар), Neisseria meningitidis, Pasteurella canis, Pasteurella dagmatis, Pasteurella multocida, Pasteurella spp., Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Providencia stuartii, Providencia spp., Pseudomonas aeruginosa (Pseudomonas aeruginosa чақирган госпитал инфекцияларга мажмуавий даволаш талаб қилиниши мумкин), Pseudomonas spp., Salmonella spp., Serratia marcescens, Serratia spp.

·               Анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides fragilis, Bifidobacterium spp., Clostridium perfringens, Fusobacterium spp., Peptostreptococcus, Propionibacterum spp., Veilonella spp.

·               Бошқа микроорганизмлар: Bartonella spp., Chlamydia pneumaniae, Chlamydia psittaci, Chlamydia trachomatis, Legionella pneumophila, Legionella spp., Mycobacterium spp., Mycobacterium leprae, Micopbacterium tuberculosis, Mycoplasma hominis, Mycoplasma pneumoniae, Ricketsia spp., Ureaplasma urealyticum.

Ўртача сезгир микроорганизмлар (МСК³4 мг/л; ингибиция қилиш доираси 16­14 мм)

·               Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Corynebacterium urealyticum, Corynebacterium xerosis, Corynebacterium jekeium, Enterococcus faecium, Staphylococcus epidermidis methi-R (метициллинга-резистентлар), Staphylococcus haemolyticus methi-R (метициллинга-резистентлар).

·               Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Campylobacter jejuni/coli, Burkholderia cepacia.

·               Анаэроб микроорганизмлар: Prevoitella spp., Porphyromonas spp.

Левофлоксацинга резистент микроорганизмлар (МСК ³8мг/л; ингибиция қилиш доираси ≤13 мм):

·               Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus aureus methi-R (метициллинга-резистентлар), Staphylococcus coagulase-negative methi-R (коагулазонегатив метициллинга резистентлар).

·               Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Alcaligenes xylosaxidans.

·               Анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides thetaiotaomicron.

·               Бошқа микроорганизмлар: Mycobacterium avium.

Левофлоксацинга резистентлик иккала II турдаги топомераза: ДНК­гираза ва топоизомераза IV ни кодловчи генларнинг босқичма­босқич мутация жараёнлари натижасида ривожланади. Микроб ҳужайрасининг пенетрацион тўсиғига таъсир механизми (Pseudomonas aeruginosa га хос бўлган механизм) ва эффлюкс механизми (микробга қарши воситани микроб ҳужайрасидан фаол чиқарилиши) каби бошқа резистентлик механизмлари ҳам микроорганизмларни левофлоксацинга сезгирлигини камайтириши мумкин. Левофлоксациннинг таъсир механизмини ўзига ҳослиги туфайли, одатда левофлоксацин ва бошқа микробларга қарши воситалар орасида кесишган резистентлик кузатилмайди.

Farmakologik ta'sir

Соғлом кўнгиллиларга 500 мг доза левофлоксацин 60 минутлик вена ичига инфузия қилинганидан кейин плазмадаги максимал концентрацияси (Сmax) ўртача 6,2 мкг/мл ни ташкил қилган. Левофлоксациннинг фармакокинетикаси 50 дан 1000 мг гача бўлган дозалар диапазонида пропорционал ҳисобланади. 500 мг левофлоксацин суткада 1 ёки 2 марта қабул қилинганда левофлоксациннинг қон плазмасидаги концентрациясини турғун ҳолатига 48 соат давомида эришилади. Спирофлокс препаратини 500 мг дозада 10 кун давомида суткада 1 марта вена ичига юборилганида левофлоксациннинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Сmax) 6,4±0,8 мкг/мл ни ташкил қилган, левофлоксациннинг қон плазмасидаги минимал концентрацияси (навбатдаги дозани қабул қилишдан олдинги концентрацияси) (Cmin) эса 0,6±0,2 мкг/мл ни ташкил қилган.

Спирофлокс препаратини 500 мг дозада суткада 2 марта юборилганидан кейин 10-чи куни левофлоксациннинг Сmax 7,9±1,1 мкг/мл ни, Cmin эса 2,3±0,5 мкг/мл ни ташкил қилган.

Тақсимланиши

Плазма оқсиллари билан боғланиши 30-40% ни ташкил қилади. Левофлоксацинни бир марталик 500 мг дозаси қабул қилинганидан сўнг левофлоксациннинг тақсимланиш ҳажми (Vp) тахминан 100 л ни ташкил қилади, бу левофлоксацинни инсон аъзолари ва организми тўқималарига яхши ўтишини кўрсатади.

Бронхларнинг шиллиқ қаватларига, эпителиал қоплама суюқлигига, альвеоляр макрофагларга, ўпкага, альвеоляр суюқликка, суяк тўқимасига (сон суягининг ҳам проксимал, ҳам дистал бўлимларига, кортикал ва ғовак суяк тўқимасига), простата безига яхши ўтади.

Левофлоксацин орқа мия суюқлигига ёмон ўтади.

Сийдикдаги концентрацияси: сийдикда левофлоксациннинг плазмадаги концентрациясидан бир неча марта ортиқ юқори концентрациялари ҳосил бўлади.

Метаболизми

Левофлоксацин аҳамиятсиз даражада (қабул қилинган дозанинг 5%) метаболизмга учрайди. Деметиллевофлоксацин ва N-оксид левофлоксацин унинг метаболити ҳисобланади, улар буйрак орқали чиқарилади. Левофлоксацин стереокимёвий жиҳатдан барқарор ҳисобланади ва хирал ўзгаришга учрамайди.

Чиқарилиши

Вена ичига юборилганидан кейин левофлоксацин қон плазмасидан нисбатан секин чиқарилади (ярим чиқарилиш даври [Т1/2] – 6-8 соатни ташкил қилади). Асосан буйрак орқали чиқарилади (қабул қилинган дозанинг 85% дан кўпроғи). 500 мг бир марта қабул қилинганидан сўнг левофлоксациннинг умумий клиренси минутига 175±29,2 мл ни ташкил қилган.

Ўзига хос клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси

Буйрак етишмовчилигида левофлоксациннинг фармакокинетикаси ўзгаради. Буйрак функциясини ёмонлашишига қараб буйрак орқали чиқарилиши ва буйрак клиренси (CIR) пасаяди, Т1/2 эса ошади. 

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Препаратни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас (ҳомилада ўсишнинг тоғай нуқталарини шикастланишини бутунлай истисно қилиб бўлмайди) ва лактация даврида (эмизишни вақтинчалик тўхтатиш керак).

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

SPIROFLOKS eritma boshqa turlari

SPIROFLOKS eritma rasmlari

product

SPIROFLOKS infuziya uchun eritma 100ml 0,5%

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

SPIROFLOKS eritma dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

SPIROFLOKS eritma dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

SPIROFLOKS eritma dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) SP OOO Jurabek Laboratories (O'zbekiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Antibiotiklar

SPIROFLOKS eritma dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

SPIROFLOKS eritma dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

SPIROFLOKS eritma haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

SPIROFLOKS eritma analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.