Hududni tanlang
group

ROTAFER eritma

Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: Rompharm Ilac San. Ve Tic. Ltd. Sti. (Turkiya)
Faol moddalar:
jeleza (III) gidroksid polimaltozniy kompleks
Narx: 60 000 so'mdan

ROTAFER eritmaning dorixonalardagi narxlar

product
ROTAFER inyeksiya uchun eritma 100mg/2ml N5
Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: Rompharm Ilac San. Ve Tic. Ltd. Sti.
60 000 so'mdan Dorixonalar ro'yxati

Yo'riqnoma ROTAFER eritma

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Ротафер қуйидаги:

-       оғир даражадаги постгеморрагик анемияда;

-       катталар ва болаларда турли генезли темир танқислиги анемияси перорал темир сақловчи препаратларни қабул қилиш самарали бўлмаганида ёки имкони бўлмаганида (шу жумладан МИЙ касалликлари бўлган ва мальабсорбция синдроми билан хасталанган беморларда) каби темир танқислиги ҳолатларида қўлланади.

Ротафер фақат мувофиқ лаборатор текширувлар билан тасдиқланган темир танқислиги ҳолатларида юборилади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

-       препаратнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанлик реакциялари;

-       темирнинг миқдорини ҳаддан ташқари ортиб кетиши (масалан, гемохроматоз, гемосидероз);

-       темир алмашинувини бузилишлари (қўрғошин билан заҳарлангандаги анемия, сидероахрестик анемия, талассемия);

-       темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемия (масалан, гемолитик анемия ёки витамин B12 танқислиги оқибатидаги мегалобласт анемия) да қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Таъсир механизми

Ротафер препаратининг фаол моддаси темир (III) гидроксидини полимальтоза комплекси умумий ўртача молекуляр массаси тахминан 50 кДа бўлган, темир (III) гидроксидини кўп марказли ядролари ноковалент боғланган полимальтоза молекулалари билан ўраб олинган. Темир (III) гидроксидини кўп марказли ядролари структураси бўйича темирнинг физиологик заҳираси ролини бажарувчи ферритин билан ўхшаш. Темир (III) гидроксидини полимальтоза комплекси барқарор бўлиб, физиологик шароитларда катта миқдорда темир ажралиб чиқмайди. Молекуляр массаси катта бўлганлиги туфайли, темир (III) гидроксиди полимальтоза комплексини шиллиқ қават орқали диффузия даражаси сувли эритмада темир (II) гексааквакомплекс шаклида мавжуд бўладиган кўпгина сувда эрувчан темир тузларига нисбатан тахминан 40 баробар камроқ бўлади. Темир (III) гидроксидини полимальтоза комплексидаги темир ичак йўлларидан фаол транспорт йўли орқали сўрилади.

Сўрилган темир трансферрин билан боғланади ва суяк кўмигида гемоглобин синтези учун сарфланади ёки асосан жигарда заҳираланади, у ерда ферритин билан боғланади.

Клиник самарадорлиги

Темир (III) гидроксиди полимальтоза комплексини плацебо ёки таркибида темир сақловчи бошқа қиёсий препаратларга нисбатан гемоглобин кўрсаткичларини нормаллаштириш ва темир заҳираларини тиклантиришдаги самарадорлиги гўдаклар, болалар, ўсмирлар ва катталарда ўтказилган кўп сонли клиник тадқиқотларда намойиш этилган. Ушбу тадқиқотларда полимальтоза комплексининг ҳам қаттиқ, ҳам суюқ дори шакллари қўлланилган. Темир препаратларини перорал қабул қилишдан асосий мақсад организмда темирнинг заҳираларини нормал чегараларда ушлаб туриш (темир танқислигини бартараф этиш, масалан, унга бўлган талаб ошганида), темирнинг заҳираларини тиклаш ёки мавжуд темир танқислигини коррекция қилиш ҳисобланади.

 

Farmakologik ta'sir

Сўрилиши

Радиофаол нишонланган темир (III) гидроксиди полимальтоза комплексини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотларда темирни сўрилиши ва темирни гемоглобинга бирикиши ўртасида яхши корреляция кузатилган. Темирни нисбий сўрилиши темирни танқислик даражаси билан корреляция бўлади (темир танқислиги қанчалик юқори бўлса, темирни сўрилиши шунчалик кучли бўлади. Темир (II) тузларидан фарқли ўлароқ, овқатланиш темир (III) гидроксиди полимальтоза комплексидан темирни биокираолишлигига салбий таъсир кўрсатмаган.

Чиқарилиши

Сўрилмаган темир ахлат билан чиқарилади.

 

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорликда темир (III) гидроксиди полимальтоза комплексини ўрганиш юзасидан ўтказилган клиник тадқиқотларнинг маълумотларида ҳомиладорлик, ҳомила ёки янги туғилган чақалоқни ривожланишига препаратнинг нохуш таъсири аниқланмаган. Эпидемиологик тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда репродуктив токсиклиги кузатилмаган.

Ҳомиладорликда препаратни эҳтиёткорлик билан ва шифокор билан маслаҳатлашгандан кейингина қўллаш керак.

Лактация

Кўкрак сути таркибида лактоферрин билан боғланган темир сақлайди. Темир (III) гидроксиди полимальтоза комплексидаги темирни кўкрак сутига ўтиши номаълум.

Лактация даврида эҳтиёткорлик чораси сифатида препаратни фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қўллаш керак.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

ROTAFER eritma boshqa turlari

ROTAFER eritma rasmlari

product

ROTAFER inyeksiya uchun eritma 100mg/2ml N5

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

ROTAFER eritma dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

ROTAFER eritma dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

ROTAFER eritma dori vositasi Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: Rompharm Ilac San. Ve Tic. Ltd. Sti. (Turkiya) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Kamqonlik

O'zbekistonda dorixonalarda ROTAFER eritma dori vositasi qancha turadi?

ROTAFER eritma dori vositasining boshlang'ich narxi - 60 000 so'mdan.

ROTAFER eritma dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

ROTAFER eritma dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

ROTAFER eritma haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

ROTAFER eritma analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.