Hududni tanlang
group

GEMOLIF eritma

Brawn Laboratories Ltd.13 New Industrial Township, Faridabad - 121001, Haryana-India (Hindiston)
Faol moddalar:
jeleza (III) gidroksid saxarozniy kompleks

GEMOLIF eritmaning dorixonalardagi narxlar

product
GEMOLIF inyeksiya uchun eritma 5ml 100mg/5ml N5
Brawn Laboratories Ltd.13 New Industrial Township, Faridabad - 121001, Haryana-India

Yo'riqnoma GEMOLIF eritma

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Қуйидаги ҳолатларда темир танқислиги ҳолатларини даволаш учун қўлланади:

-      темир танқислигини тез тўлдириш зарурати бўлганида;

-      перорал темир препаратларини ўзлаштиролмайдиган ёки даволаш тартибига риоя қилмайдиган беморларда;

-      ичакни фаол яллиғланиш касалликлари бўлганида, перорал темир препаратлари самарасиз бўлганида қўлланади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

-      Гемолиф препаратига ёки унинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;

-      темир таннқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемия;

-      темирнинг миқдориниошибкетиш белгилари (гемосидероз, гемохроматоз) ёки уни утилизацияси жараёнини бузилиши;

-      ҳомиладорликни I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

эҳтиёткорлик билан: бронхиал астма, экзема, поливалент аллергия, темирнинг бошқа парентерал юбориладиган препаратларига аллергик реакциялар, зардобни темирни боғлаб олиш ҳусусиятини паст бўлиши ва/ёки фолат кислотаси танқислиги; жигар етишмовчилиги, ўткир ва сурункали инфекцион касалликлар (бактериал ёки вирусли инфекция бўлганида парентерал юбориладиган темир нохуш таъсир кўрсатиши мумкинлиги сабабли) ва қон зардобида ферритиннинг кўрсаткичи ошган шахсларга эҳтиёткорлик билан қўлланади.

 

Farmakodinamikasi

Темир (III) гидроксидини кўп ядроли марказлари ташқаридан кўп сонли ноковалент боғланган сахароза молекулалари билан ўраб олинган. Натижада молекуляр массаси тахминан 43 кД ни ташкил қилувчи комплекс ҳосил бўлади, бунинг оқибатида уни ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали чиқарилиш имкони йўқ. Ушбу комплекс барқарор ва физиологик шароитларда темир ионларини ажратиб чиқармайди. Бу комплексдаги темир табиий ферритинга ўхшаш бўлган структуралар билан боғланган бўлади.

Farmakologik ta'sir

Таркибида 100 мг Гемолиф препарати вена ичига бир марта юборилганидан сўнг темир ўртача 538 мкмоль га тенг бўлган Сmax инъекция қилингандан сўнг 10 минутдан кейин эришади. Марказий камерани Vd зардобнинг ҳажмига (тахминан 3 л) деярли бутунлай мос келади.

Т1/2 тахминан 6 соатни ташкил этади. Vss тахминан 8 л ташкил этади (организмнинг суюқ муҳитларида темирни тақсимланиши паст эканлигини кўрсатади). Темир сахаратининг барқарорлиги трансферритинга нисбатан паст эканлиги туфайли, темирни трансферринни фойдасига рақобатли алмашинуви кузатилади. Натижада 24 соат давомида 31 мг темир ташилади.

Инъекциядан сўнг темирни биринчи 4 соат давомида буйраклар орқали чиқарилиши умумий клиренсининг 5% дан камроқ қисмини ташкил этади. 24 соатдан кейин зардобдаги темирнинг даражаси дастлабки (юборишдан олдинги) қийматига қайтади, ва сахарозанинг тахминан 75% қон оқимидан чиқиб кетади.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

GEMOLIF eritma rasmlari

product

GEMOLIF inyeksiya uchun eritma 5ml 100mg/5ml N5

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

GEMOLIF eritma dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

GEMOLIF eritma dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

GEMOLIF eritma dori vositasi Brawn Laboratories Ltd.13 New Industrial Township, Faridabad - 121001, Haryana-India (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Kamqonlik

GEMOLIF eritma dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

GEMOLIF eritma dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

GEMOLIF eritma haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

GEMOLIF eritma analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© med24.uz, 2023–2024. "SMART MEDIA SOLUTIONS" MASULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATI