Hududni tanlang
group

ПАФЕСАН sprey

World Medicine Ophthalmics Ilaҫlari Ltd. Şti. (Turkiya)
Faol moddalar:
Lidokain, Xlorgeksidin
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing
Narx: 50 000 so'mdan

PAFESAN spreyning dorixonalardagi narxlar

product
PAFESAN sprey so vkusom limona 30ml 2mg/0,5mg
World Medicine Ophthalmics Ilaҫlari Ltd. Şti.
50 000 so'mdan Dorixonalar ro'yxati
product
PAFESAN sprey so vkusom mentola 30ml 2mg/0,5mg
World Medicine Ophthalmics Ilaҫlari Ltd. Şti.

Yo'riqnoma PAFESAN sprey

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

•       оғиз бўшлиғи ва томоқнинг шиллиқ қаватини яллиғланиши (стоматитлар, гингивитлар) ни маҳаллий даволаш;

•       оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати яллиғланганида кузатиладиган оғриқни бартараф қилиш;

•       ангинанинг симптомларини (ютганда оғриқ, таъсирланиш) енгиллаштириш учун қўлланади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

•       препаратнинг исталган компонентига ўта юқори сезувчанлик;

•       алкоголга қарамлик;

•       2,5 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Пафесан препарати маҳаллий оғриқсизлантирувчи ва антибактериал таъсир кўрсатади. Томоқда янада оғир кечувчи бактериал инфекцияларни ривожланиш эҳтимолини пасайтириб, томоқнинг яллиғланишини камайтиради ва томоқ таъсирланганда ва ютганда оғриқни енгиллаштиради.

Лидокаин гидрохлориди амид типига тааллуқли периферик маҳаллий таъсир қилувчи анестетикдир. У қўлланган жойда нерв импульсининг ўтишини блокламасдан, юзаки оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.

Маҳаллий анестетик бўлган лидокаин, ушбу гуруҳдаги бошқа препаратлар каби таъсир механизмига эга; нерв импульсларни сезувчан, ҳаракат ва вегетатив нерв толалари бўйлаб генерацияси ва ўтишини блоклайди. У бевосита ҳужайра мембраналарига таъсир кўрсатиб, натрий ионларини мембраналар орқали нерв толаларига ўтишини ингибиция қилади. Оғриқ қолдирувчи самарасини кучайиб борувчи тарқалиши туфайли, периферик нервларда электрик қўзғалувчанлик бўсағаси ошади, нерв импульсини ўтиши секинлашади, таъсир потенциалини юзага келиши сусаяди, натижада нерв импульсни бутунлай блокланишига олиб келади. Умуман олганда, маҳаллий анестетиклар йирик миелинизация бўлган толалар (тактил сезги, босим сезгиси) га нисбатан майда миелинизация бўлмаган нерв толалари (оғриқ сезгиси) ва майда миелинизация бўлган нерв толалари (оғриқ сезгиси, ҳарорат сезгиси) ни блоклайди.

Молекуляр даражада лидокаин натрий ионлари каналларини нофаол ҳолатда ўзига хос блоклайди, лидокаин нерв толасига яқин соҳага маҳаллий қўлланганида, таъсир потенциалини генерациясига тўсқинлик қилиб, нерв импульсини ўтишини олдини олади.

Хлоргексидин катион антисептик бўлиб, ҳар граммусбат, ҳам грамманфий микроорганизмлар (масалан, Micrococcus sp., Staphylococcus sp., Bacillus sp., Clostridium sp,, Corinebacterium sp.) га антибактериал таъсир кўрсатади. У шунингдек дерматофитлар ва замбуруғларга нисбатан микозларга қарши таъсирга эга. Препарат кичик концентрацияларда бактериостатик таъсир қилади, ва юқори концентрацияларда бактерицид таъсир кўрсатади.

Хлоргексидин мусбат зарядга эга; шундай қилиб, у бактерияларнинг ҳужайра деворидаги манфий зарядланган соҳаларига ва ҳужайрадан ташқари структураларига сўрилади. Сўрилиши ўзига хос ва бактерияларнинг ҳужайра деворидаги фосфатларни сақловчи мувофиқ соҳаларига жойланади.

Хлоргексидин бактерияларнинг цитоплазматик мембраналари билан боғланади. У тишларнинг манфий зарядланган юзасига сўрилади. Фаол моддаларнинг катта бўлмаган миқдори сўлак билан меъда-ичак йўллари (МИЙ) тушади. Хлоргексидин сўрилмайди. Лидокаин оғиз ва ҳалқумнинг шиллиқ қавати орқали сўрилиши мумкин. Бироқ, унинг катта қисми тизимли қон оқимига тушмасдан, парчаланади.

Farmakologik ta'sir

Лидокаиннинг анестезия қилувчи самараси маҳаллий қўлланганида 2-5 минутдан кейин ривожланади ва 30-45 минут давомида давом этади. Анестезия юзаки бўлади ва шиллиқ ости тузилмаларга тарқалмайди. Лидокаин гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади ва одамнинг кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Жигарда бирламчи метаболизмга учрайди. Биринчи иккита метаболити моноэтилглицинэксилидиди ва глицинэксилидити фармакологик жиҳатдан фаолдир. Модда асосан метаболитлар кўринишида буйраклар орқали экскреция бўлади, 10% эса ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Лидокаиннинг биологик ярим чиқарилиш даври катталарда 1,5-2 соатни ва янги туғилган чақалоқларда 3 соатни ташкил этади. Лидокаиннинг метаболитларини ярим чиқарилиш даври 2 соатдан 10 соатгача бўлган вақт оралиғида ўзгариб туради.

Хлоргексидин шиллиқ қавати ва тери орқали деярли сўрилмайди. Хлоргексидин сўлак билан ютиб юборилиши мумкин, аммо уни МИЙ орқали сўрилиши жуда паст. Хлоргексидин жигарда аҳамиятсиз даражада метаболизмга учрайди ва асосан ичак орқали сафро билан чиқарилади. Одатда хлоргексидиннинг 90% ахлат билан ўзгармаган ҳолатда чиқарилади.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

ПАФЕСАН sprey boshqa turlari

ПАФЕСАН sprey rasmlari

product

PAFESAN sprey so vkusom limona 30ml 2mg/0,5mg

product

PAFESAN sprey so vkusom mentola 30ml 2mg/0,5mg

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

PAFESAN sprey dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

PAFESAN sprey dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

PAFESAN sprey dori vositasi World Medicine Ophthalmics Ilaҫlari Ltd. Şti. (Turkiya) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Tomoq kasalliklari

O'zbekistonda dorixonalarda PAFESAN sprey dori vositasi qancha turadi?

PAFESAN sprey dori vositasining boshlang'ich narxi - 50 000 so'mdan.

PAFESAN sprey dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

PAFESAN sprey dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

PAFESAN sprey haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

ПАФЕСАН sprey analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.