-перифирик невритлар ва поленевритлар: невралгиялар(қовурғалараро невралгия, юз нарви ва уч шохли нерви невралгияси), люмбаго, ўраб олувчи герпес, илдизли невритлар, ретробульбар невритлар, плекситлар, юз нерви фалажлари, перифирик парезлар ва фалажлар, амиотрофик ён склерози, болалар церебрал фалажи, марказий ва периферик нерв тизимининг жарохатлари;
-Энцефалопатия (диабетик, алкоголли, посттравматик ва бошқалар).
-Тери касалликлари (экзема ва невроген келиб чиқишига эга бўлган дерматозлар, дерматитлар ва нейродерматитлар, псориаз).
- офтальмологик касалликлар: гемералопия, кератит, ирит, катаракта, шох парда яраси
-Бўғимлар касалликлари: артритлар, остеоартритлар, ревматизм, ревматоид артрит.
-Декомпенсацияланган юрак етишмовчилигининг оғир ва ўткир шакллари;
-Полицитемия (қонда эритроцитларнинг сонини ошиши);
-қоннинг ёмон сифатли ҳосилалари;
-16 ёшгача бўлган болалар;
-ҳомиладорлик ва эмизиш даври.
В1 витамини жигарда фосфорланиш жараёнлари натижасида кўпчилик ферментли реакцияларнинг коферменти бўлган, кокарбоксилазага айланади. В1 витамини углеводлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувини бошқарилишида, шунингдек синапсларда нерв қўзгалишини ўтказилиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди, миокардиоцитларнинг метаболизмини ва уларнинг анемик миокардиодистрофиядаги қисқарувчанлик фаолиятини яхшиланишига ёрдам беради.
В2 витамини метаболик таьсир кўрсатади. Флавинпротеинлар коэнзимларини ҳосил килиб, АТФ билан ўзаро таьсир қилади. Оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаради, Н+ ни олиб ўтилишида, тўқима нафасида, углеводлар, оқсиллар ва ёғларнинг алмашинувида, кўзнинг кўрув функциясини нормал тутиб турилишида, гемоглабин ва эритропоэтиннинг синтезида иштирок этади. Нормал ичак миклофилораси томонидан синтезланади ва ўзи уни ушлаб туриш учун зарур.
В6 витамини организм томонидан тўйинмаган ёғ кислоталарнинг ишлатилишини яхшилайди, нерв тизими, жигар фаолиятига, қон хосил бўлишига ижобий тасир кўрсатади. Пиридоксин олтингугурт сақловчи аминокислота-таурининг синтезига (митеонин ва цистеиндан) ёрдам бериб, у нерв-мушак ўтказувчанлигини, мушакларнинг қисқарувчанлигини нормаллаштиради, тиришишларнинг ривожланишига қаршилик кўрсатади. Триптофан, метионин, цистеин, глютамин ва бошқа аминокислоталарнинг алмашинувида иштирок этади. Гистаминнинг алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Липид алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради.
В12 витамини организмда ҳаёт фаолиятини таъминловчи бир қатор биохимик реакцияларда – метил гуруҳларини ташишда, нуклеин кислоталар (ДНК, РНК), оқсил синтезида, аминокислота, углерод, липидлар алмашинувидаги иштирок этади. Нормал қон ҳосил қилишда зарур бўлган – эритроцитлар етилишида иштирок этади. Эритроцитларда сульфгидрил гуруҳ таркибли бирикмаларни тўпланишида иштирок этади, бу уларни гемолизга толерантлигини оширади. Цианокобаламиннинг кофермент шакли – метилкобаламин ва аденозилкобаламин – хужайраларнинг ўсиши ва бўлинишида мухим. Цианокобаламин нерв тизими жараёнларига таъсир кўрсатади(миелин синтези, цереброзид ва фосфолипидлар липид таркиби), унинг периферик қисми зарарланиши билан боғлиқ оғриқ хиссини камайтиради. Қонда холестерин концентрациясини пасайтиради. Жигар ва нерв тизимининг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.Тўқималарнинг регенерация қобилиятини оширади.
Мушак ичига юборилганда қонга тез сўрилади. Жигарда фосфорилланишга учрайди. Жигарда, юракда, мияда, буйракларда, талоқда тўпланади, лекин унинг организмдаги захираси кўп эмас. Плацентар тўсиқдан ўтади ва кўкрак сутида аниқланади. Ичак ва буйрак орқли чиқарилади.
В2 витамини
Барча аъзолар ва тўқималар бўйлаб тақсимланади, мушак тўқимасида, жигарда, талоқда буйракларда ва миокардда тўпланади. Йўлдош орқали ва кўкрак сутига ўтади. Жигарда метаболланади. Ярим чиқарилиш даври Т1/2-66-84 минутни ташкил қилади. Буйраклар орқали деярли тўлиқ метаболитлари кўринишида, юқори дозалар қабул қилинганда –асосан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Аҳамийатсиз миқдорлари аҳлат билан чиқарилади. Гемодиализда чиқарилади, лекин буйрак орқали чиқарилишига қараганда анча секинроқ.
В6 витамини
Фармакологик фаол метоболитлар(пиридоксальфосфат ва пиридоксаминофосфат) хосил қилиш билан жигарда метоболизмга учрайди. Барча тўқималарга яхши сўрилади. Асосан жигарда камроқ - мушак ва МНС да йиғилади. Йўлдош орқали ўтади, кўкрак сути билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври Т1/2-15-20 кун. Буйраклар орқали, шунингдек гемодиализ йўли билан ҳам чиқарилади.
В12 витамини
Мушак ичига юборилганидан кейин плазма концентрацияси чўққисига 60 минутдан кейин эришилади. Қонда уни тўқимага ташувчи, специфик плазма оқсиллари-тарнскобаламинлар билан боғланади. Асосан жигарда йиғилади. Буйракларнинг нормал фаолиятида -7-10% буйраклар орқали, таҳминан 50% -нажас массалари билан чиқарилади; буйраклар фаолияти пасайганда – 0-7% буйраклар орқали, 70-100%- нажас массалари билан чиқарилади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути таркибига киради.
Кўкрак сути билан боқиш вақтида препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Агар уни қабул қилиш зарур бўлса, кўкрак билан боқишни тўхтатиш керак.
NEVROBEN inyeksiya uchun eritma 3ml N5
vitamin B1, vitamin B12, vitamin B2, vitamin B6
vitamin B1, vitamin B2, vitamin B6, vitamin PP