· 6 ёшгача бўлган болалар.
· Артериал гипертензия II-III даража.
Тиамин гидрохлориди (В1 витамини). Организмда фаол тиаминпирофосфатга айланади ва кофермент сифатида пироузум ва алфа-кетоглутар кислоталарини, глюкоза оксидланишининг пентоза фосфат йўлининг ферменти – транскетолазанинг оксидалнувчи декарбоксилирланишида иштирок этувчи, пируватдекарбоксилаза, альфа-кетоглутаратдекарбоксилаза бирикмалари таркибига киради. Витамин В1 нуклеин кислоталар синтезида иштирок этади. У синапсларда нерв импулсларининг ўтказилишига таъсир қилади.
Натрий фосфат рибофловини (В2 Витамини). Рибофлавиннинг физиологик аҳамияти флавин коферментлари синтезининг субстрат фаоллашуви - АТФ билан ўзаро таъсирлашиш билан белгиланади, протон ўтказишида ва оксидланиш қайтарилиш жараёнини бошқаришда иштирок этувчи флавинмононуклеотид ва флавинадениндинуклеотид ҳосил қилади ва ҳужайра нафас олишида иштирок этади. Углеводлар, липидлар, аминокислоталар, темир ва порфиринлар алмашинувида муҳим рол ўйнайди, ҳамда эритропоэтин, гемоглобин синтезида, ўсиш жараёнларида иштирок этади. Марказий ва вегетатив нерв тизимининг функциясига таъсир қилади, нормал кўриш функциясини сақлашда муҳим рол ўйнайди. Бир оз ошқазонни секретор функциясини оширади(ошқозон ширасини хлорид кислотаси хосил бўлишида иштирок этади), ўт ажралишини яхшилайди, ичакнинг нормал микрофлорасини ушлаб туриш учун зарур. Жигарнинг гликогенофиксирловчи, синтетик, антитоксик функциясини яхшилайди, жигар ҳужайраларини инсулин таъсирига сезувчанлигини оширади, инсулинни инкрециялайди, қонда билирубин даражасини нормаллаштиради, фагоцитоз жараёнини қўллаб-қувватлайди.
Пиридоксин гидрохлориди (Витамин В6) - пиридоксальфосфатгача фосфорланади ва турли тўқималарда, жумладан, нерв тўқимасида аминокислоталарни декарбоксиллаш ва трансаминланишида кофермент сифатида иштирок этади. Бу асаб тизимининг ривожланиши ва фаолиятида муҳим витамин ҳисобланади. Триптофан, глутамин кислота, цистеин, метионин алмашинувида, ҳамда аминокислоталарни ҳужайра мембранаси орқали ташилишида муҳим рол ўйнайди. Нейротрансмиттерлар синтезини фаоллаштиради. Антиноцицептик таъсирга эга - оғриқ импулсларини ўтказиш тизимига таъсир қилади, оғриқ маълумотларини турли даражаларда ўтказилишини назорат қилади. В12 витамини, фолий кислотаси алмашинувида, порфиринлар синтезида, тўйинмаган ёғ кислоталари алмашинувида иштирок этади. Қон хосил қилиш ва иммун тизими фаолияти учун зарур ҳисобланади. Миофибрилларда метаболик жараёнларга активловчи таъсир кўрсатади, айниқса миокард гипоксиясида. Пролактин даражасини камайтириш қобилиятига эга. Витамин В6 ҳомиладорлик даврида маълум даражада кўнгил айнишини йўқотади.
Никотинамид (витамин РР ёки витмаин В3). Тузилиши жихатдан никотин кислотасига яқин, лекин шу билани бирга аниқ томир кенгайтирувчи таъсир кўрсатмайди, уни қўллаганда тери юзаларини қизариши ва бошга қон "қуйилиш" ҳисси кузатилмайди. У ҳужайрадаги оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этувчи ва кодегидрогеназа I (НАД) ва II (НАДФ) нинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Ёғлар, оқсиллар, аминокислоталар, пуринлар, тўқима нафасида, гликогенолиз алмашинувида иштирок этади. Бундан ташқари, препарат пеллагрияга қарши таъсирга эга..
Витамин В1 ва В6 юборилган жойда тез сўрилади ва барча тўқималарда тақсимланади.
Витамин В6. Юборилган дозанинг 70-80% гачаси мушакларда тақсимланади, 10 % гача жигарда, қолган қисми бошқа тўқималар ва аъзоларда тақсимланади.
Метаболизм: В1 витамини юқори даражада метаболизмга учрайди ва унинг асосий метаболитлари бўлиб тиаминкарбон кислотаси ва пирамин ҳисобланади. Пиридоксин ва пиродаксамин пиридоксалкиназа ферменти томонидан фосфорланади ва сўнгра флавинга мухтож фермент ёрдамида пиридоксаль 5-фосфатга айланади. Никотинамид N-метил-никотинамидгача метаболизмга учрайди, ва сўнгра оксидланади.
Чиқарилиши: В1 витамини сийдик билан ва бир қисми сафро билан чиқарилади. В1 витамини кўкрак сути билан ҳам ажралади. В2 витамини ўзгармаган кўринишда ёки рибофлавин 5-фосфати кўринишида сийдик билан чиқарилади.
В6 витамини асосан метаболитлар кўринишида сийдик билан чиқарилади. Гемодиализ орқали чиқарилади, шунинг учун гемодиализ ўтказилаётган пациентларда юқорироқ дозалар- тавсия этилган дозанинг 100% дан 300 % гача дозаларда даволаш тавсия этилади.
Никотинамид асосан сафро билан, юқорироқ дозаларда эса метаболитлар ёки ўзгармаган кўринишда буйраклар орқали ҳам чиқарилади.
Витамин В комплекс препаратини эмизиш давридаги аёлларда қабул қилиш тавсия этилмайди.
Витамин В6 она сути орқали чиқарилади ва унинг концентрацияси она томонидан қабул қилинган дозага боғлиқ. Агар препаратдан фойдаланиш керак бўлган ҳолатда, даволаш пайтида кўкрак сути билан боқишни тўхтатиш керак.
VITAMIN V KOMPLEKS inyeksiya uchun eritma 2ml N10
tiamina gidroxlorid
vitamin B1, vitamin B12, vitamin B2, vitamin B6
Sianokobalamin, piridoksina gidroxlorid (vitamin V6), riboflavin natriy fosfat(Vitamin V2), tia...