· ўткир ва сурункали бронхит, обструктив бронхит, трахеит, ларинготрахеит, пневмония, ўпка абсцесси, шиллиқ тиқин билан ёпилган туфайли ателектаз, бронхоэктатик касаллиги, бронхиал астма, бронхиолит, муковисцидоз;
· ўткир ва сурункали синусит, ўрта қўлоқ яллиғланиши (ўрта отит) – секретни ажралишини енгиллаштириш учун;
· жарроҳатланишдан ва операциядан кейинги ҳоллатларда нафас йўлларидан ёпишқоқ секретни ажралишини енгиллаштириш учун;
· бронхоскопия, бронхография, аспирацион дренажлашга тайёрганлик;
· абсцесслар, бурун йўллари, гаймор бўшлиқлар, ўрта қулоқларни ювиш учун; оқма яраларга, бурун бўшлиғида ва сўрғичсимон ўсимтада операция майдонига ишлов беришда қўлланилади.
· меъда ва ўн икки ичак яра касаллигининг зўриқиш босқичи;
· қон туфлаш, ўпкада қон кетишида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан:
· бронхиал астма;
· жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги;
· меъда ва ўн икки ичак яра касаллигининг ремиссия босқичи;
· қизилўнгачнинг веналар варикоз кенгаиши;
· артериал гипертензия;
· буйрак усти безининг касалликлари;
· гистаминни ўзлаштираолмаслиги (препаратни узоқ қабул қилишдан сақланиш лозим, чунки ацетилцистеин гистаминнинг метаболизмга таъсир қилади ва бош оғриғи, вазомотор ринит, қичишиш каби ўзлаштираолмаслигини белгилари пайдо бўлишига олиб келиши мумкин).
· 6 ёшгача болалар.
Ҳаётий кўрсатмалар бўлганида стационар шароитида фақат шифокор назорати остида 1 ёшгача болаларда препаратни қўллаш мумкин.
Бокалосимон хужайралардан камроқ ёпишқоқ сиаломуцинлар секрециясини оширади, бронхлар шиллиқ қаватини эпителиал хужайраларда бактериялар адгезиясини камайтиради. Бронхлар мукоз хужайраларни рағбатлантиради, уларни секрети фибрин лизис қилади. ЛОР-аъзолар яллиғланиш касалликларда хосил бўлувчи секретга аналогик таъсир кўрсатади.
Препарат йирингли балғам мавжуд бўлганида фаолликни сақлаб қолади.
Ацетилцистеин нуклеофил тиол SH-гуруҳи мавжудлиги туфайли антиоксидант таъсир кўрсатади, оксидловчи радикалларни нейтраллаган ҳолда водородни осон беради.
Ацетилцистеиннинг ҳимоя механизми унинг реактив сульфгидрил гуруҳлари эркин радикалларни боғлашга қодирлигига асосланган.
Ацетилцистеин ҳужайра ичига осон сингиб ўтади, L-цистеинга қадар ацетил гуруҳини ажралиши, ундан ички ҳужайра глютатион синтезланади.
Глютатион – юқори реактив трипептид, кучли антиоксидант, цитопротектор бўлиб, у эндоген ва экзоген эркин радикалларни, токсинларни эгаллаб олади.
Ацетилцистеин ҳужайраларнинг оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этадиган ички ҳужайра глютатионни камайиб кетишини олдини олади ва унинг синтези ошишига сабаб бўлади ҳамда бу билан зарарли моддаларни зарарсизлантиришга ёрдам беради. Шу билан парацетамол билан заҳарланиш антидот сифатида ацетилцистеин таъсири тушунтирилади.
Сурункали бронхит ва муковисцидоз бўлган пациентларда ацетилцистеин олдини олиш учун қўлланилганда зўрайишларни оғирлиги ва тез-тезлигини камайши кузатилади.
Фаол бўлмаган метаболитлар (ноорганик сульфитлар, диацетилцистеин) кўринишида буйрак орқали чиқарилади.
600 мг ацетилцистеин вена ичига юборилганида қон плазмасида максимал концентрацияси 300 ммоль/л ни ташкил қилади.
Вена ичига юборилганда ярим чиқарилиш даври - 2 соат, жигар функциясини бузилиши ярим чиқарилиш даврини 8 соатгача узайтиради. Умумий клиренс 0,21 л/соат/кг, платода тақсимланиши ҳажми 0,34 л/кг ни ташкил қилади. плазма оқсиллари билан боғланиши – 50%.
Ацетилцистеин ҳужайралараро бўшлиққа сингиб ўтади, кўпроқ жигар, буйраклар, ўпкалар, бронхиал секретда тақсимланади.
Йўлдош тўсиқ орқали ўтади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтиш ва кўкрак сути билан чиқариш ацетилцистеин хусусияти ҳақида маълумотлар йўқ.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида ацетилцистеинни фақат она учун кутиладиган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан ортиқ бўлган тақдирда бевосита шифокор кузатуви остида қўллаш мумкин.
Лактация даврида препаратни қўллаш зарур бўлган ҳолларда эмизишни тўхтатишни кўриб чиқиш керак.
LIKVIN inyeksiya uchun eritma 3ml 10% N10
Asetilsistein
Asetilsistein
Asetilsistein
Asetilsistein
Oksimetazolin, Askorbinovaya kislota, Asetilsistein, Parasetamol, fenilefrina gidroxlorid, xlo...
Asetilsistein