· ОИТС бўлган беморларда криптококкознинг қайталанишини олидини олиш мақсадида қўллаб-қувватловчи терапия;
· тарқалган кандидоз, шунингдек кандидемия, диссеминирланган кандидоз ва қорин парда, эндокард, кўз, нафас ва сийдик йўллари инфекцияси каби кандидоз нфекциясининг бошқа шакиллари;
· шиллиқ қават кандидозлари (оғиз бўшлиғи, халқум, орофарингеал кандидоз, қизилўнгач кандидози, ноинвазив бронхўпка кандидози, кандидурия, оғиз бўшлиғининг атрофик кандидози (тиш протезларини қўллаш туфайли келиб чиққан), маҳаллий давони самарасизлиги, ОИТС бўлган беморларда орофарингеал кандидознинг қайталанишини олдини олиш;
· генитал кандидоз; ўткир ёки қайталанувчи вагинал кандидоз; онихомикоз, тери кандидоз инфекциялари;
· тери микозлари, шунингдек, оёқ кафти, тана, чов сохаси микозлари, кепаксимон, темиратки, онихомикоз, тери кандидоз инфекциялари;
· тарқоқ инфекцияларнинг юқори хавфи бўлган кандидознинг олдини олиш, масалан, ифодаланган ёки узоқ сақланган нейтропения бўлган беморларда;
· цитостатикли кимётерапия ёки нур даволаш натижасидаги инфекцияларига мойил бўлган, ёмон сифатли ўсма билан оғриган беморларда замбуруғли инфекциялар олдини олиш, шунингдек кандидоз ривожланишига мойил(антибиотикотерапия) бошқа омилли беморларда;
· нормал иммунитетга эга беморлардаги чуқур эндомик микозлар(кокцидиомикоз, споротрихоз, гистоплазмоз) да қўлланилади;
· Флуконазолни 400 мг/сутка ва ундан юқори дозада қўллаш фонида терфенадинни бир вақтда қўллаш(“Дорилар билан ўзаро таъсири” бўлимига қаранг);
· Флуконазолни ва QT интервални узайтирувчи ва цизаприд, астемизол, пимозид, хинидин ва эритромицин каби цитохром P450 изоферменти – CYP3A4 ёрдамида метаболитга учраган бошқа дори воситалар билан бир вақтда тавсия этиш(“Дорилар билан ўзаро таъсири” бўлимига қаранг);
· ҳомиладорлик;
· эмизишда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан:
· жигар етишмовчилиги
· буйрак етишмовчилиги
· инвазив/тизимли замбуруғли инфекциялар ва юза замбуруғли инфекциялари бўлган пациентларда флуконазолни қўллаш фонида тошмалар пайдо бўлиши;
· терфенадин ва флуконазолни камида 400 мг/сутка дозада бир вақтда қўллаш;
· кўплаб хавф омиллари(юракнинг органик касалликлари, электорлит мувозанатни бузилиши ва бундай бузилишларни ривожланишига олиб келувчи ёндош терапияда) бўлган пациентларда потенциал аритмия чақирувчи ҳолат.
Замбуруғга қарши восита бўлиб, триазол хосилалари синфи вакилидир. Замбуруғларнинг P450 цитохромининг фаоллигини ингибиция қилувчи юқори специфик таъсирга эга. Замбуруғ хужайраларидаги ланостеролни эргостеролга айланишини блоклайди, хужайра мембранаси ўтказувчинлигини оширади.
Флуконазол замбуруғларнинг P450 цитохроми учун юқори танлов бўлиб, одам организмида деярли ушбу фермнтларни сусайтирмайди, инсон жигар микросомаларида цитохром P450 га боғлиқ оксидловчи жараёнларни кам даражада бостиради.
Флуконазол in vitro ва клиник инфекцияларда қуйидаги кўплаб инфекцияларга нисбатан фаолликни намоён қилди: Candida albicans, Сandida galbarta(кўплаб штаммлар ўртача сезувчан), Candida parapsilosis, Candida tropicalis, Cryptococcus neoformans.
Қуйидаги микроораганизмларга нисбатан in vitro флуконазолнинг фаоллиги кўрсатилган, бироқ унинг клиник аҳамияти маълум эмас: Candida dubliniensis, Candida guilliermondii, Candida kefyr, Candida lusitaniae.
Фаол:
· Оппортуник микозларда, шунингдек, Candida spp. чақирган (шунингдек, иммунодепресссия фонида кандидознинг генерализациялашган шакли);
· Cryptococcus neoformans ва Coccidioides immitis (шунингдек, бош мия ичи инфекциялари);
· Microsporum spp. ва Тrichophyton spp.;
· Blastomyces dermatitides, Histoplasma capsulatum ( шунингдек, иммунодипрессияда) чақирган эндемик микозларда;
Камроқ сезувчан:
· Сandida galbarta;
Резистент:
· Сandida krusei;
Тақсимланиши
Плазмадаги концентрацияси дозага қараб тўғри пропорционал бўлади. Фаол модданинг концентрацияси она сутида, бўғим суюқлигида, сўлакда, балғамда ва перитонеал суюқликда плазмадаги каби бир хил бўлади.
Тер суюқлигида, эмидермисда ва шох қаватда(танлаб йиғилиш) зардобдан ошиб кетадиган концетрацияга эришилади.
Плазма оқсиллари билан бирикиши- паст (11- 12 %). Флуконазол орқа мия суюқлигига яхши ўтади, замбуруғли менингитда унинг орқа мия суюқлигидаги концентрацияси қон плазмасидаги концентрациясига қараганда тахминан 85% ни ташкил қилади.
95% мувозанат концентрациясига давони бошлагандан 4-5 кундан сўнг эришилади( бир суткада бир неча марта қабул қилганда).
Метаболизм ва чиқарилиши
Ярим чиқарилиш даври- узоқ (тахминан 30 соат). Қон плазмасидаги концентрацияси дозага пропорционал ва энг юқорисига флукноназолни қабул қилгандан 0,5-1,5 соатдан сўнг эришилади.
Флуконазол CYP2C9 ва CYP3A4 изоферментларининг селектив ингибитори, шунингдек, жигарда CYP2C19 изоферментининг ингибитори ҳисобланади.
Флуконазолнинг периферик қонда айланиб юрувчи метаболити анқланмаган.
Асосан буйраклар орқали чиқарилади( 80% ўзгармаган кўринишда, 11%- метаболитлар кўринишида). Флуконазол клиренси креатинин клиренсига пропорционал.
Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даврининг узунлиги, флуконазолни суткада бир марта ёки ҳафтада бир марта- бошқа кўрсатмаларда, қабул қилишга имкон беради.
Флуконазолнинг фармакокинетикаси вена ичига юбориш ва ичиш бир-бирига ўхшаш, бу эса бир хил турдаги қабул қилишдан бошқасига ўтишни осонлаштиради. Препаратни в/и га юборишдан ичиш учун мўлжалланган шаклга ўтишда ва аксинча, суткалик дозани ўзгартиришга зарурат йўқ.
Болаларда қуйидаги фармакокинетик кўрсаткичлар аниқланган
Ёш |
Доза |
Т1/2 |
AUC |
Муддатига етмаган болалар (тахминан 28 хафта) |
6 мг/кг(в/и га кўп маротаба) |
74 соат (биринчи суткада) 53-47 соат (7-13 сутка) |
271 мкг*ч/мл (биринчи суткада) 490-360 мкг*ч/мл (7-13 сутка) |
11 кун – 11 ой |
3 мг/кг(в/и га бир маротаба) |
23 соат |
110,1 мкг*ч/мл |
5–15 ёш |
3 мг/кг(в/и га кўп маротаба) |
15,5 соат |
41,6 мкг*ч/мл |
AUC – бутун кузатув вақти давомидаги препаратнинг қон плазмасидаги концентрацияси
· * кўрсаткичи, охирги кунда белгиланган
Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси. Флуконазол фармакокинетикаси буйракларнинг функционал холати билан боғлиқ, буйрак функцияси бузилган пациентларда ярим чиқарилиш даври ортади – ярим чиқарилиш даври ва креатинин клиренси орасида қайтар боғлиқлик бор. Гемодиализдан сўнг 3 соат давомида плазмадаги флуконазол концентрацияси 50% га камаяди.
Даво пайтида кўкрак сути билан озиқлантиришни вақтинча тўҳтатиш керак(она сутида флуконазол миқдори плазма билан солиштирилган).
Туғиш ёшидаги аёлларда бутун даволаш даврида ва препаратнинг охирги дозасини қабул қилгандан кейин (ярим чиқарилиш даври 5-6) тахминан бир ҳафта давомида контрацепсиянинг самарали усулларини кўриб чиқиш керак.
FUNGAZID infuziya uchun eritma 100ml 0,2%
Flukonazol
Flukonazol
Flukonazol
Flukonazol
Flukonazol
Flukonazol
Flukonazol
Flukonazol
Flukonazol
Flukonazol
Flukonazol