- терининг, асосан Candida тери ачитқисимон замбуруғлари (масалан, C. albicans) томонидан чақирилган замбуруғли инфекциялари;
- Pityrosporum orbiculare томонидан чақирилган ранг-баранг темиратки (шунингдек Malassezia furfur номи билан ҳам маълум).
Тербинафин замбуруғлардаги стероллар биосинтезини эрта босқичларда бостиради. Бу ҳолат эргостеролни танқислигига ва скваленни ҳужайралар ичида тўпланишига олиб келади, бу замбуруғ ҳужайраларини нобуд бўлишига олиб келади. Тербинафин замбуруғнинг ҳужайра мембранасида скваленэпоксидазани ингибиция қилади. Скваленэпоксидаза одамнинг цитохром Р450 тизимига кирмайди. Шундай экан, тербинафин цитохром Р450 тизимига, ва мувофиқ равишда, гормонлар ёки бошқа дори препаратларнинг метаболизмига таъсир кўрсатмайди.
Ҳомиладор аёлларда тербинафинни крем кўринишида клиник қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун ҳомиладорлик вақтида препаратни, қўллашдан кутиладиган потенциал фойда кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлган ҳолатлардагина қўллаш керак.
Ҳайвонларда фетал токсикликни ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотларда ножўя реакциялар аниқланмаган.
Лактация даври
Тербинафин кўкрак сутига ўтади. Препаратни лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Гўдаклар препарат суртилган тери билан, жумладан сут бези билан контактда бўлишига йўл қўймаслик керак.
Фертиллик
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда тербинафин фертилликка таъсир кўрсатмаган.
Terbinafin
Terbinafin
ERBINOL krem 20g 1%
Terbinafin
Terbinafin
Terbinafin
Terbinafin