Hududni tanlang
group

БОЛБУРГ suspensiya

Rhydburg LLP, Indiya proizvedeno: Rhydburg Pharmaceuticals Ltd (Hindiston)
Faol moddalar:
Parasetamol

BOLBURG suspensiyaning dorixonalardagi narxlar

product
BOLBURG LAYT suspenziya 120mg/5ml 60ml N1
Rhydburg LLP, Indiya proizvedeno: Rhydburg Pharmaceuticals Ltd

Yo'riqnoma BOLBURG suspensiya

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

‒    инфекцион ва яллиғланиш касалликларда иситма;

‒    турли генезли кучсиз ва ўртача жадалликдаги оғриқ синдроми (шу жумладан бош оғриғи, мигрень, тиш оғриши, невралгия, миальгия, альгодисменория, жароҳатлар ва куйишларда оғриқ) да қўлланилади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Сурункали алкоголизм, парацетамолга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Farmakodinamikasi

Анальгетик-антипиретик. Анальгетик, ҳароратни туширувчи ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсирга эга. Таъсир механизми простагландинлар синтезини ингибиция қилиш ва асосан гипоталамусдаги ҳароратни бошқарувчи марказга таъсири билан боғлиқ.

Farmakologik ta'sir

Парацетамол ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан тезда, асосан ингичка ичакда пассив транспорт йўли билан сўрилади. 500 мг дозада бир марта қабул қилингандан кейин қон плазмасидаги максимал концентрациясига 10-60 минутдан кейин эришилади ва тахминан 6 мкг/мл ни ташкил этади, сўнгра секин-аста пасаяди ва 6 соатдан кейин 11-12 мкг\мл ташкил қилади.

Тўқималарда кенг тақсимланади ва ёғ тўқимаси ва орқа мия суюқлигидан ташқари, асосан организмнинг суюқ муҳитларида тақсимланади.

Оқсиллар билан боғланиши 10% дан камни ташкил этади ва доза ошириб юборилганда бироз ортади. Сульфатли ва глюкуронидли метаболитлари ҳатто нисбатан юқори концентрацияларда ҳам зардоб оқсиллари билан боғланмайди.

Парацетамол асосан жигарда глюкуронид билан коньюгация, сульфат билан коньюгация орқали ва жигарнинг аралаш оксидазалари ва цитохром Р450 иштирокида оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайди.

Кўп бўлмаган миқдорда аралаш оксидазалр таъсирида жигар ва буйракда ҳосил бўлган ва одатда глютатион билан боғланиш орқали детоксикация қилинувчи салбий таъсирга эга бўлган гидроксилланган метаболит –n-ацетил р-бензохиномин парацетамолнинг дозаси ошириб юборилганда тўпланиши ва тўқималар шикастланишини чақириши мумкин.

Катталарда парацетамолнинг катта қисми глюкурон кислотаси билан боғланади, камроқ даражада - сульфат кислотаси билан боғланади. Ушбу коньюгацияланган метаболитлар биологик фаолликга эга эмас.

Чала туғилган болаларда, янги туғилган чақалоқларда ва ҳаётининг биринчи йили давомида сульфатли метаболит кўпроқ ҳосил бўлади. Ярим чиқарилиш даври 1-3 соатни ташкил этади. Жигар циррози бўлган пациентларда ярим чиқарилиш даври бироз кўпроқ. Парацетамолнинг буйрак клиренси 5% ни ташкил этади. Асосан глюкуронидли ва сульфатли коньюгатлар кўринишида сийдик билан чиқарилади. 5% дан камроқ қисми ўзгармаган парацетамол кўринишида чиқарилади.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

БОЛБУРГ suspensiya boshqa turlari

БОЛБУРГ suspensiya rasmlari

product

BOLBURG LAYT suspenziya 120mg/5ml 60ml N1

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

BOLBURG suspensiya dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

BOLBURG suspensiya dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

BOLBURG suspensiya dori vositasi Rhydburg LLP, Indiya proizvedeno: Rhydburg Pharmaceuticals Ltd (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Og'riq qoldiruvchi

BOLBURG suspensiya dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

BOLBURG suspensiya dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

BOLBURG suspensiya haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

БОЛБУРГ suspensiya analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.