Hududni tanlang
group

БОЛБУРГ tabletkalar

Rhydburg LLP, Indiya proizvedeno: Rhydburg Pharmaceuticals Ltd (Hindiston)
Faol moddalar:
Parasetamol, diklofenak natriy
Narx: 25 000 so'mdan

BOLBURG tabletkalarning dorixonalardagi narxlar

product
BOLBURG tabletkalari 50 mg/500 mg N100
Rhydburg LLP, Indiya proizvedeno: Rhydburg Pharmaceuticals Ltd
25 000 so'mdan Dorixonalar ro'yxati

Yo'riqnoma BOLBURG tabletkalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Ревматоид артрид, остеоартрит, бел оғриғи ва тендинит, тендосиновит, бурсит, пайларни чўзилиши ва суякларни чиқиши каби, бошқа ўткир скелет – мушак бузилишлари. Анкилозловчи спондилит; ортопедик, стоматологик ва бошқа кичик жарроҳлик операцияларидаги оғриқ ва яллиғланишни сусайтириш; ювенил сурункали артрит; операциядан кейинги оғриқ; бош оғриғи; танадаги оғриқ; иситмани пасайтиришда қўлланилаади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

−    препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

−    анамнездаги аспирин ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларига ангионевротик шиш ва бронхоспастик реакциялар («аспирин астмаси»), бронхиал астма хуружлари;

−    зўрайиш босқичидаги меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан пептик яра, Крон касаллиги, носпецифик ярали колит);

−    ҳомиладорлик, лактация;

−    12 ёшгача бўлган болалар;

−    қон яратиш функциясининг бузилиши;

−    кўрув нервининг касалликлари, нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликлари, бурун полиплари, пичан иситмаси;

−    буйраклар ва жигар фаолиятининг яққол бузилишлари, рангли кўришни бузилиши, туғма глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Болбург – бу оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши мажмуавий препаратдир.

Парацетамол оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Оғриқни қолдирувчи таъсир механизми, асосан гипоталамусдаги терморегуляция марказида простагландинлар синтезини ингибиция қилиниши билан боғлиқ. Парацетамолнинг иситмани туширувчи таъсири, терморегуляциянинг гипоталамик марказларига бевосита таъсири билан боғлиқ, бунинг натижасида қон томирларини кенгайиши ва кучли терлаш туфайли, танадан иссиқликни ажралиб чиқиши кучаяди.

Диклофенак натрий ностероид яллиғланишга қарши воситадир. Таъсир механизми циклооксигеназани носпецифик сусайтирилиши, простагландинлар синтезини ингибиция қилиниши, шунингдек лейкоцитларда эркин арахидонлар концентрациясини пасайтириши билан боғлиқ. Яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади, тромбоцитларнинг агрегациясига тўсқинлик қилади. Узоқ муддат қўлланганида десенсибилизация қилувчи таъсир кўрсатади.

Farmakologik ta'sir

Парацетамол ичга қабул қилинганида яхши ва тез сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30 - 90 минут ўтгач эришилади. Организмнинг деярли барча тўқималарига киради, йўлдошга осон ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Жигарда метаболизмга учрайди, метаболитлари фармакологик фаол эмас, аммо тўпланганида жигарни некрозга учратиши мумкин. Асосан метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5 - 3 соат оралиғида. Жигар функцияси бузилганида препаратнинг организмдан чиқарилиши секинлашади, бу метаболитларини организмда тўпланишига ёрдам беради.

Диклофенак натрий - бир марта ичга қабул қилинганидан сўнг, ичакдан тез ва тўлиқ сўрилади, фаол модданинг тахминан 50% жигардан биринчи ўтишда метаболизмга учрайди. 50 мг дозада препаратнинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси 1 - 2 соатдан сўнг кузатилади ва 1,5 мкг/мл (5 мкмоль/л) ни ташкил қилади. Овқат препаратни сўрилишини секинлаштиради, аммо сўрилаётган фаол модданинг миқдори ўзгармайди. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 99,7% ни ташкил қилади; бунда препаратнинг кўп қисми (99,4%) альбуминлар билан боғланади. Синовиал суюқлигига бўғим бўшлиғига яхши киради, у ерда фаол модданинг максимал концентрациясига плазмадагига қараганда 2 - 4 соат кеч эришилади. Синовиал суюқлигидан яримчиқарилиш даври 3-6 соатни ташкил қилади. Препаратнинг 60% метаболитлари кўринишда буйраклар орқали, қолган қисми сафро орқали чиқарилади. Буйрак функцияси яққол бузилган (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) беморларда, сафро билан чиқариладиган метаболитларининг солиштирма оғирлиги ошади, шунинг учун уларнинг қондаги концентрациясининг ошиши кузатилмайди.

 

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

БОЛБУРГ tabletkalar boshqa turlari

БОЛБУРГ tabletkalar rasmlari

product

BOLBURG tabletkalari 50 mg/500 mg N100

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

BOLBURG tabletkalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

BOLBURG tabletkalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

BOLBURG tabletkalar dori vositasi Rhydburg LLP, Indiya proizvedeno: Rhydburg Pharmaceuticals Ltd (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Yallig'lanishga qarshi

O'zbekistonda dorixonalarda BOLBURG tabletkalar dori vositasi qancha turadi?

BOLBURG tabletkalar dori vositasining boshlang'ich narxi - 25 000 so'mdan.

BOLBURG tabletkalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

BOLBURG tabletkalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

BOLBURG tabletkalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

БОЛБУРГ tabletkalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.