Hududni tanlang
group

AZIDIAR tabletkalar

Isshaan Healthcare Pvt. Ltd, Indiya proizvedeno: Lincoln Pharmaceuticals Ltd. (Hindiston)
Faol moddalar:
Azitromisin
Narx: 22 400 so'mdan

AZIDIAR tabletkalarning dorixonalardagi narxlar

product
AZIDIAR 500 tabletkalari 500mg N3
Isshaan Healthcare Pvt. Ltd, Indiya proizvedeno: Lincoln Pharmaceuticals Ltd.
25 000 so'mdan Dorixonalar ro'yxati
product
AZIDIAR 250 tabletkalari 250mg N6
Isshaan Healthcare Pvt. Ltd, Indiya proizvedeno: Lincoln Pharmaceuticals Ltd.
22 400 so'mdan Dorixonalar ro'yxati

Yo'riqnoma AZIDIAR tabletkalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Препаратга сезгир бўлган қўзғатувчилар чақирган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларида:

-    нафас йўлларининг юқори бўлимлари ва ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (ангина, синусит, тонзиллит, ўрта қулоқ отити);

-    скарлатина;

-    нафас йўлларининг қуйи бўлимлари инфекциялари (бактериал ва типик пневмониялар, бронхит);

-    тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар);

-    урогенитал йўлларининг инфекциялари (асоратланмаган уретрит ва/ёки цервицит);

-    Лайм касаллиги (боррелиоз), бошланғич босқичини даволаш учун (erythеma migrans).

-    меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг, Helicobacter Pylori билан ассоциацияланган касалликларида қўлланади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

-     макролидлар гуруҳи антибиотикларига юқори сезувчанлик;

-     жигар ва буйрак етишмовчилиги;

-     3 ёшгача бўлган ва тана вазни 25 кг дан кам бўлган болалар;

-     лактация.

Препарат юрак ритмини бузилиши бўлган пациентларга (QT интервалини узайиши билан бўлган қоринча аритмиялари), буйраклар ва жигар фаолиятини яққол ифодаланган бузилиши бўлган болаларга, ҳомиладорликда эҳтиёткорлик билан буюрилади.

 

Farmakodinamikasi

Кенг таъсир доирасига эга антибиотик. Янги макролид антибиотикларини кичик гуруҳи - азалидларнинг биринчи вакили ҳисобланади. Яллиғланиш ўчоғида юқори концентрацияси ҳосил бўлганида бактерицид таъсир кўрсатади.

Препаратга граммусбат кокклар: Streptococcus pheumoniae, St. pyogenes, St.agalactiae, C, F ва G гуруҳи стрептококклари, St. viridans; Staphylococcus aureus, грамманфий бактериялар: Haemophilus influenzae, Moraxella catarrhalis, Bordetella pertussis, B.рarapertussis, Legionella pneumophila, H.ducrei, Campylobacter jejuni, Neisseria gonorrhoeae ва Gardnerella vaginalis; айрим анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides bivius, Clostridim perfringens, Peptostreptococcus spp; шунингдек Chlamydia trachomatis, Mycoplasma pneumoniae, Ureaplasma urealyticum, Treponema pallidum, Borrelia burgdoferi сезгир. Эритромицинга чидамли граммусбат бактерияларга нисбатан фаол эмас.

Farmakologik ta'sir

Сўрилиши

Препарат меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) тез сўрилади, бу уни кислотали муҳитга чидамлилиги ва липофиллиги билан боғлиқ. 500 мг дозаси ичга қабул қилинганидан кейин, азитромицин қон плазмасидаги максимал концентрациясига 2,5-2,96 соатдан кейин эришилади ва у
0,4 мг/л ни ташкил қилади. Биокираолишлиги 37% ни ташкил қилади.

Тақсимланиши

Азитромицин нафас йўлларига, урогенитал йўлларининг аъзо ва тўқималарига (хусусан простата безига), тери ва юмшоқ тўқималарга яхши ўтади. Тўқималардаги юқори концентрацияси (қон плазмасидагига нисбатан 10-50 марта юқори) ва ярим чиқарилиш даврининг давомийлиги азитромициннинг қон плазмаси оқсиллари билан паст даражада боғланиши, шунингдек уни эукариотик ҳужайраларга кираолиш қобилияти ва лизосомалар атрофидаги рН паст бўлган муҳитда кўпроқ тўпланиши билан боғлиқ. Бу ўз навбатида, кутилган тақсимланиш ҳажмини катталиги (31,1 л/кг) ва плазма клиренсини юқорилигини белгилайди. Азитромицинни кўпроқ лизосомаларда тўпланиш қобилияти, айниқса ҳужайра ички қўзғатувчиларининг элиминацияси учун муҳим. Фагоцитлар азитромицинни инфекция жойига етказиб бериши, у ерда унинг фагоцитоз жараёнида ажралиб чиқиши исботланган. Инфекция ўчоғидаги азитромициннинг концентрацияси, соғлом тўқималарга нисбатан (ўртача 24-34% га) ишонарли даражада юқори ва яллиғланиш шиши даражаси билан мос келади. Фагоцитлардаги юқори концентрациясига қарамай, азитромицин уларнинг фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Азитромицин яллиғланиш ўчоқида бактерицид концентрацияларда, охирги дозаси қабул қилингандан сўнг 5-7 кун давомида сақланади, бу қисқа (3-кунлик ва 5-кунлик) даволаш курсларини ишлаб чиқиш имконини беради.

Метаболизми

Жигарда метил гуруҳини йўқотади, ҳосил бўлган метаболит махсулотлари фаол эмас.

Чиқарилиши

Азитромицин қон плазмасидан 2 босқичда чиқарилади: ярим чиқарилиш даври қабул қилингандан сўнг 8 дан 24 соат оралиғида 14-20 соатни ва 24 дан 72 соат оралиғида - 41 соатни ташкил қилади, бу препаратни суткада 1 марта қўллаш имконини беради.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

AZIDIAR tabletkalar boshqa turlari

AZIDIAR tabletkalar rasmlari

product

AZIDIAR 500 tabletkalari 500mg N3

product

AZIDIAR 250 tabletkalari 250mg N6

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

AZIDIAR tabletkalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

AZIDIAR tabletkalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

AZIDIAR tabletkalar dori vositasi Isshaan Healthcare Pvt. Ltd, Indiya proizvedeno: Lincoln Pharmaceuticals Ltd. (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Antibiotiklar

O'zbekistonda dorixonalarda AZIDIAR tabletkalar dori vositasi qancha turadi?

AZIDIAR tabletkalar dori vositasining boshlang'ich narxi - 22 400 so'mdan.

AZIDIAR tabletkalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

AZIDIAR tabletkalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

AZIDIAR tabletkalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

AZIDIAR tabletkalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.