Hududni tanlang
group

АЗИТ kapsulalar

Well Med Pharm, IP OOO (O'zbekiston)
Faol moddalar:
Azitromisin
Narx: 15 700 so'mdan

AZIT kapsulalarning dorixonalardagi narxlar

product
AZIT kapsulalar 250mg N6
Well Med Pharm, IP OOO
15 700 so'mdan Dorixonalar ro'yxati
product
AZIT kapsulalar 500mg N3
Well Med Pharm, IP OOO

Yo'riqnoma AZIT kapsulalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Препаратга сезгир қўзғатувчилар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари:

- юқори нафас йўллари ва ЛОР-аъзоларининг (ангина, синусит, тонзиллит, ўрта отит) инфекциялари;

- скарлатина;

- қуйи нафас йўлларининг (бактериал ва типик пневмониялар, бронхит) инфекциялари;

- тери ва юмшоқ тўқималарнинг (сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар) инфекциялари;

- урогенитал йўлларининг инфекциялари (асоратланмаган уретрит ва/ёки цервицит);

- Лайма касаллиги (боррелиоз), бошланғич босқичини даволаш учун (erythеma migrans).

- меъда ва ўн икки бармоқли ичак касалликлари, Helicobacter Pylori билан ассоциацияланган касалликларда қўлланади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Макролид гуруҳи антибиотикларига юқори сезувчанлик; жигар ва буйрак функциясини оғир бузилишлари, 12 ёшгача ва тана вазни 45 кг дан кам бўлган болалар (500 мг капсулалар учун) ва 3 ёшгача бўлган болалар (капсулалар учун), ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Кенг таъсир доирасига эга антибиотик. Янги макролид антибиотиклари - азалидлар гуруҳини биринчи вакили ҳисобланади. Яллиғланиш ўчоғида юқори концентрацияси ҳосил бўлганида бактерицид таъсир кўрсатади.

Препаратга граммусбат кокклар: Streptococcus pheumoniae, St. pyogenes, St.agalactiae, C, F ва G гуруҳи стрептококклари, St. viridans; Staphylococcus aureus, грамманфий бактериялар: Haemophilus influenzae, Moraxella catarrhalis, Bordetella pertussis, B.рarapertussis, Legionella pneumophila, H.ducrei, Campylobacter jejuni, Neisseria gonorrhoeae ва Gardnerella vaginalis; айрим анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides bivius, Clostridim perfringens, Peptostreptococcus spp; хамда Chlamydia trachomatis, Mycoplasma pneumoniae, Ureaplasma urealyticum, Treponema pallidum, Borrelia burgdoferi сезгир. Эритромицинга чидамли граммусбат бактерияларга нисбатан фаол эмас.

Farmakologik ta'sir

Препарат меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, бу уни кислотали муҳитга чидамлилиги ва липофиллиги билан боғлиқ. Ичга 500 мг қабул қилинганидан кейин, азитромициннинг қон плазмасидаги максимал концентрациясига 2,5-2,96 соатда эришилади ва у 0,4 мг/л ни ташкил қилади. Биокиришаолишлиги 37% ни ташкил қилади.

Азитромицин нафас йўлларига, урогенитал йўлларининг аъзо ва тўқималарига (хусусан простата безига), тери ва юмшоқ тўқималарга яхши киради. Тўқималардаги юқори концентрацияси (қон плазмасидагига нисбатан 10-50 марта юқори) ва ярим чиқарилиш даврининг узоқлиги азитромициннинг қон плазмаси оқсиллари билан паст даражада боғланиши, ҳамда уни эукариотик ҳужайраларга кириш қобилияти ва рН паст бўлган, лизосомалар атрофидаги муҳитда кўпроқ тўпланиши билан боғлиқ. Бу ўз навбатида, катта эҳтимолий тақсимланиш ҳажмини (31,1л/кг) ва юқори плазма клиренсини белгилайди. Азитромицинни кўпроқ лизосомаларда тўпланиш қобилияти, айниқса ҳужайра ички қўзғатувчиларини элиминацияси учун муҳим.            

Фагоцитлар азитромицинни инфекция жойига етказиб бериши, у ерда унинг фагоцитоз жараёнида ажралиб чиқиши исботланган. Азитромициннинг концентрацияси инфекция ўчоғида, соғлом тўқималарга нисбатан (ўртача 24-34% га) ишонарли юқори ва яллиғланиш шиши даражаси билан тўғри қилади. Фагоцитлардаги юқори концентрациясига қарамай, азитромицин уларнинг фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатмайди.

Азитромицин яллиғланиш ўчоқларида бактерицид концентрацияларда, охирги қабул қилинган дозадан кейин 5-7 кун давомида сақланади, бу қисқа (3-кунлик ва 5-кунлик) даволаш курсларини ишлаб чиқиш имконини беради.

Азитромицин қон плазмасидан 2 босқичда чиқарилади: ярим чиқарилиш даври қабул қилингандан кейин 8 дан 24 соат оралиғида 14-20 соатни ва 24 дан 72 соат оралиғида - 41 соатни ташкил қилади, бу препаратни суткасига 1 марта қўллаш имконини беради.

 

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

АЗИТ kapsulalar boshqa turlari

АЗИТ kapsulalar rasmlari

product

AZIT kapsulalar 250mg N6

product

AZIT kapsulalar 500mg N3

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

AZIT kapsulalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

AZIT kapsulalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

AZIT kapsulalar dori vositasi Well Med Pharm, IP OOO (O'zbekiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Antibiotiklar

O'zbekistonda dorixonalarda AZIT kapsulalar dori vositasi qancha turadi?

AZIT kapsulalar dori vositasining boshlang'ich narxi - 15 700 so'mdan.

AZIT kapsulalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

AZIT kapsulalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

AZIT kapsulalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

АЗИТ kapsulalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.