• Ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигини даволаш
• Ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигиниолдини олиш
• Меъда яра касаллигини даволаш
• Меъда яра касаллигининг қайталанишини олдини олиш
• Яра касаллигида тегишли антибиотиклар билан бирга Хеликобактер пилори (H. pylori) ни бартараф этиш амалга оширилади
• Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг ностероид яллиғланишга қарши препаратлар - НЯҚП билан боғлиқ бўлганяраларини даволаш
• Хавф зонасидаги пациентларда меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг НЯҚП билан боғлиқ бўлганяраларини олдини олиш
• Рефлюксэзофагитни даволаш
• Рефлюксэзофагитдан соғайган беморларни даволашни узоқ муддат олиб бориш
• Симптоматик гастроэзофагеалрефлюкс касалликни даволаш
• Золлингер-Эллисон синдромини даволаш учун қўлланилади.
- ҳомиладорлик ва лактация даврида;
18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмасАцинопраз протон помпа ингибитори сифатида маълум бўлган антисекретор модда ҳисобланади, меъданинг париетал ҳужайраларида Н+К+АТФаза ферменти (протон помпа)ни ингибиция қилувчи бензимидазол ҳосилаларига киради.
Препарат вена ичига юборилганидан кейин антисекретор самараси бир соат давомида кузатилади, максимал самарасига – 2 соат давомида эришилади. Ацинопраз 40 мг нинг вена ичига юбориладиган бир марталик дозаси интрагастрал кислоталикка, препаратнинг 20 мг перорал дозаси такроран қабул қилингандаги каби, 24 соат давомида таъсир қилади. Антисекретор самараси, вена ичига инъекция ва инфузия қилинганида ярим парчаланиш даврини жуда қисқалигини ҳисобга олган ҳолда, кутилиши мумкин бўлган самарасига нисбатан анча давомлироқ бўлади. Бу ҳолат париетал ҳужайраларда протон насосини узоқ муддат блокланиши билан боғлиқ.
Helicobacter pylori га таъсири
Ацинопраз ва микробларга қарши воситаларни комплекс қўлланиши ярани тез битишига ва яра касаллигини узоқ муддатли ремиссиясига олиб келади.
Соғлом одамларда омепразолнинг тахминий тақсимланиш ҳажми тана вазнига 0,3 л/кг ни ташкил этади. Ацинопразни тақсимланиш ҳажми кекса ёшдаги шахсларда ва жигар функциясини бузилиши бўлган беморларда пасайган бўлади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – тахминан 97% ни ташкил этади.
Метаболизми
Ацинопраз цитохром P450 (CYP) тизими томонидан тўлиқ метаболизмга учрайди. Унинг метаболизмининг асосий қисми, плазмадаги асосий метаболити бўлган гидроксиомепразолни ҳосил бўлишига масъул бўлган полиморф яққол намоён бўлувчи CYP2C19 га боғлиқдир. Қолган қисми эса, омепразолсульфонни ҳосил бўлишига масъул бўлган цитохромнинг бошқа специфик изоформаси CYP3A4 билан боғлиқ. Ацинопразнинг CYP2C19 га нисбатан юқори яқинлиги туфайли, CYP2C19 учун бошқа озуқа муҳитлари бўлган дори воситаларини ингибиция бўлиши ва дорилар билан ўзаро таъсир эҳтимоли мавжуд. Бироқ CYP3A4 билан паст яқинлиги туфайли, омепразол CYP3A4 нинг бошқа субстратларини ингибиция қилиш потенциалига эга эмас. Бундан ташқари, омепразол цитохром CYP нинг асосий ферментларига ингибиция қилувчи таъсирга эга эмас.
Чиқарилиши
Ацинопраз вена ичига юборилганидан кейин ярим чиқарилиш даври – тахминан 40 минутни ташкил этади. Умумий плазма клиренси бир марта юборилганидан сўнг соатига 30-40 л ни ташкил этади. Ацинопразнинг плазмадан ярим чиқарилиш даври суткада бир марта бир марта ва кўп марта юборилганидан кейин одатда бир соатдан кам вақтни таўкил этади. Вена ичига юборилган омепразолнинг тахминан 80% организмдан сийдик билан метаболитлар кўринишида ва оз миқдорда – ахлат билан чиқарилади.
ASINOPRAZ poroshok 40mg
Omeprazol, Domperidon
Omeprazol
Omeprazol
Omeprazol
Omeprazol natriya