Hududni tanlang
group

ARISTA tabletkalar

Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilas San. Ve Tic. A.S. (Turkiya)
Faol moddalar:
Tadalafil
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing

ARISTA tabletkalarning dorixonalardagi narxlar

product
ARISTA tabletkalari 20mg N4
Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilas San. Ve Tic. A.S.
product
ARISTA tabletkalari 20mg N2
Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilas San. Ve Tic. A.S.
product
ARISTA tabletkalari 20mg N8
Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilas San. Ve Tic. A.S.

Yo'riqnoma ARISTA tabletkalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Катта ёшдаги эркакларда ЭД (эректил дифункция)ни даволаш учун қўлланади (препарат фақат жинсий қўзғалиш бўлганидагина самарали бўлади).

Препарат аёлларда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

-       препаратнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига юқори сезувчанлик;

-       органик нитратларни исталган дори шаклида бир вақтда қўллаш – клиник тадқиқотларда, тадалафил органик нитратларнинг гипотензив таъсирини кучайтириши аниқланган, бу ҳолат азот оксиди/цГМФ иштирокида сигналларни ҳужайралар ичида ўтказилиш жараёнларига дори воситаларини мажмуавий таъсири билан боғлиқ деб тахмин қилинади;

-       илгари ФДЭ5 ингибиторларини қўллаш билан боғлиқлигидан қатъий назар ноартериит олдинги ишемик оптик нейропатия (НОИОН) оқибатида бир кўзда кўришни йўқолиши;

-       симптоматик артериал гипотензияни потенциал ривожланиш ҳавфи борлиги туфайли, гуанилатциклаза стимуляторлари, масалан, риоцигуатни бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Жинсий фаоллик тавсия этилмаган, юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентларга препаратни қўллаш мумкин эмас. Юрак-қон томир касалликлари олдиндан мавжуд бўлган пациентларда жинсий фаоллик вақтида кардиологик ҳавф даражасини инобатга олиш керак.

Юрак-қон томир тизимининг қуйида санаб ўтилган касалликлари бўлган пациентларга препаратни (ҳавфсиз қўллаш бўйича маълумотлар йўқлиги сабабли) қўллаш мумкин эмас:

-       охирги 90 кун давомида ўтказилган миокард инфракти;

-       ностабил стенокардия ёки жинсий фаоллик вақтида юзага келувчи стенокардия;

-       охирги 6 ой давомида кузатилган юрак етишмовчилиги II ва ундан юқори синф (Нью-Йорк кардиологлар ассоциацияси (NYHA) таснифи бўйича);

-       назорат қилиб бўлмайдиган аритмиялар;

-       артериал гипотензия (артериал босим (АБ) 90/50 мм см.уст. дан кам) ёки назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензия;

-       охирги 6 ой давомида ўтказилган инсультда қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Таъсир механизми ва фармакодинамик самаралари

Тадалафил циклик гуанозинмонофосфат (цГМФ) молекуласида фосфодиэфир боғини гидролизи жараёнида иштирок этадиган фосфодиэстераза 5 (ФДЭ5) турининг қайтмас селектив ингибитори ҳисобланади. Жинсий қўзғалиш фонида азот оксиди маҳаллий ажралиб чиққанида тадалафил томонидан ФДЭ5 ни ингибиция бўлиши жинсий олатнинг ғовак танасида цГМФнинг даражасини ошишига олиб келади, бунинг натижасида силлиқ мушакларни бўшашиши юз беради, жинсий олат тўқималарига қонни оқиб келиши кучаяди ва эрекция кузатилади. Эректил дисфункция (ЭД) ни даволашда жинсий қўзғалиш бўлмаганида тадалафил самарасиз ҳисобланади.

Жинсий олатнинг ғовак танасида цГМФ нинг концентрациясини ошишига нисбатан ФДЭ5 ни ингибицияси билан боғлиқ самара шунингдек простата бези, қовуқнинг силлиқ мушакларида ва ушбу аъзоларнинг қон-томирларидаги силлиқ мушакларда кузатилади. Қон-томирларни бўшашиши натижасида тўқималарга қонни оқиб келиши ошади; ушбу механизм простата безининг ҳавфсиз гиперплазияси (ПБҲГ) симптомлари яққоллигини пасайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Юқорида кўрсатилган қон-томирларга таъсирига қўшимча равишда, тадалафил қабул қилинганида қовуқдаги афферент нервнинг фаоллигини пасайиши ва простата бези ҳамда қовуқнинг силлиқ мушакларини бўшашиши кузатилиши мумкин.

In vitro шароитида ўтказилган тадқиқотларда, тадалафил ФДЭ5нинг селектив ингибитори эканлиги аниқланган. ФДЭ5 ғовак тананинг силлиқ мушакларида, қон-томирлар ва ички аъзоларнинг силлиқ мушакларида, скелет мушакларида, тромбоцитларда, буйракларда, ўпкаларда ва миячада аниқланади. ФДЭ5га нисбатан тадалафилни ингибиция қилувчи таъсири бошқа фосфодиэстеразаларга нисбатан янада яққолроқ ҳисобланади - ФДЭ1, ФДЭ2, ФДЭ4 ларга нисбатан (юрак, бош мия, қон-томирлари, жигарда ва бошқа аъзоларда аниқланади) 10000 маротаба, ФДЭ3 га нисбатан (юракда ва қон томирларида аниқланади) 10000 маротаба, ФДЭ7-ФДЭ10 ларга нисбатан 10000 маротаба ва ФДЭ6 га нисбатан (тўр пардада аниқланади ва фототрансдукция жараёнида иштирок этади) тахминан 700 маротаба яққолроқ ҳисобланади. Тадалафилни ФДЭ5 га нисбатан таъсирини ФДЭ3 га қараганда янада юқорироқ селективлиги муҳим аҳамиятга эга, чунки ФДЭ3 юрак мушакларини қисқаришлари жараёнида иштирок этувчи фермент ҳисобланади.

Farmakologik ta'sir

Сўрилиши

Ичга қабул қилинганидан сўнг тадалафил меъда-ичак йўллари (МИЙ)дан тезда сўрилади; дори воситаси қон плазмасида максимал концентрациясига (Cmax) ўртача 2 соатдан кейин эришади. Перорал қабул қилинганида тадалафилнинг мутлоқ биокираолишлиги аниқланмаган.

Овқатланиш тадалафилни сўрилиш тезлиги ва даражасига таъсир кўрсатмайди, шунинг учун дори воситасини овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Тадалафилни сўрилиш тезлиги ва даражаси клиник аҳамиятли жаҳатдан дори воситасини қабул қилиш вақтига (эрталаб ёки кечқурун) боғлиқ эмас.

Тақсимланиши

Тадалафилни тақсимланиш ҳажми ўртача тахминан 63 л ни ташкил этади, бу ҳолат дори воситасини тўқималарга тақсимланишидан далолат беради. Терапевтик концентрацияларда тадалафилни плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси 94% ни ташкил этади; буйрак функциясини бузилишларида у ўзгармайди.

Соғлом кўнгиллиларда тадалафилнинг юборилган дозасини 0,0005% дан камроқ қисми уруғ суюқлигида аниқланади

Метаболизми

Тадалафилни метаболизм жараёнида цитохром Р450 тизимининг асосан CYP3A4 изоферменти иштирок этади. Қонда айланиб юрувчи асосий метаболити метилкатехол-глюкуронид ҳисобланади, уни ФДЭ5 га нисбатан ингибиция қилувчи таъсири тадалафилникига нисбатан камроқ (камида 13000 баробар) ифодаланган; қон плазмасида аниқланадиган концентрацияларини ҳисобга олиб, унинг таъсирини клиник аҳамиятга эга бўлиши кутилмайди.

Чиқарилиши

Соғлом кўнгиллиларда тадалафилнинг клиренси ичга қабул қилинганида соатига ўртача 2,5 л ни ташкил этади, дори воситасини ярим чиқарилиш даври ўртача 17,5 соатни ташкил этади. Тадалафил организмдан асосан нофаол метаболитлар кўринишида чиқарилади; асосий чиқарилиш йўли – МИЙ орқали (дозанинг тахминан 61%), дори воситаси сийдик билан камроқ даражада (дозанинг тахминан 36%) чиқарилади.

Пропорционаллиги/нопропорционаллиги

Соғлом кўнгиллиларда тадалафилнинг фармакокинетикаси вақт ва дозага нисбатан пропорционал. 2,5-20 мг дозалар диапазонида дори воситасининг қон плазмасидаги концентрацияси (“концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдони (AUC) бўйича баҳоланганда) дозага пропорционал равишда ошади. Тадалафил қон плазмасида мувозанат концентрациясига суткада бир марта қабул қилинганида 5 кун давомида эришади.

Тадалафилнинг, популяцион усул ёрдамида баҳоланган фармакокинетик кўрсаткичлари
ЭД бўлган пациентларда ЭД бўлмаган субъектлардагига ўхшаш.

Пациентларнинг махсус гуруҳлари

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса ёшдаги (65 ёш ва ундан катта) соғлом кўнгиллиларда тадалафилнинг клиренсини,
19-45 ёшдаги соғлом кўнгиллилардаги кўрсаткичларга нисбатан пастлиги, қон плазмасидаги концентрациясини эса (AUC бўйича баҳоланганда) 25% га юқорилиги аниқланган. Ушбу ҳолат клиник аҳамиятга эга эмас, кекса ёшдаги пациентларда тадалафилнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентлар

Клиник тадқиқотларнинг маълумотларига мувофиқ, тадалафил 5-20 мг дозаларда бир марта қабул қилинганида унинг қон плазмасидаги концентрацияси (AUC бўйича баҳоланганда) буйрак функциясини енгил бузилишлари (креатинин клиренси минутига 51-80 мл) ёки буйрак функциясини ўртача бузилишлари (креатинин клиренси минутига 31-50 мл) бўлган пациентларда ва буйрак касалликларини диализ ўтказиш талаб этилган терминал босқичи бўлган пациентларда тахминан икки баробар ошган. Гемодиализдаги пациентларда Cmax кўрсаткичи соғлом кўнгиллилардаги кўрсаткичларга нисбатан 41% га ошган. Тадалафил организмда гемодиализ ёрдамида аҳамиятсиз даражада чиқарилади.

Жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентлар

Жигар функциясини енгил ва ўртача даражада бузилишлари (Чайлд-Пью шкаласи бўйича А ва В синфлар) бўлган пациентларда Тадалафил 10 мг дозада қабул қилинганида унинг қон плазмасидаги концентрацияси (AUC бўйича баҳоланганда) соғлом кўнгиллилардаги кўрсаткичларга нисбатан ўхшаш бўлган. Жигар функциясини оғир бузилишлари (Чайлд-Пью шкаласи бўйича С синф) бўлган пациентларда тадалафилни қўллаш ҳавфсизлиги бўйича клиник маълумотлар чекланган; дори воситаси бундай пациентларда қўлланганида фойда/ҳавф нисбати индивидуал равишда синчиклаб баҳоланиши керак. Жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентларда тадалафилни ҳар куни қабул қилиш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги баҳоланмаган, шунинг учун дори воситаси бундай пациентларда ҳар куни қўлланганида фойда/ҳавф нисбати индивидуал равишда синчиклаб баҳоланиши керак.

Жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентларда тадалафилни 10 мг дан ортиқ дозаларда қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ.

Қандли диабет билан хасталанган пациентлар

Қандли диабет билан хасталанган пациентларнинг қон плазмасида тадалафилнинг концентрацияси (AUC бўйича баҳоланганда) соғлом кўнгиллилардаги шундай кўрсаткичларга нисбатан тахминан 19% га паст бўлган; бундай пациентларда тадалафилнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Препарат аёлларда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Фертиллик

Клиник тадқиқотларнинг натижаларига мувофиқ, айрим эркакларда препарат қўлланганида уруғ суюқлигида сперматозоидларнинг концентрациясини пасайиши кузатилганлигига қарамай, дори воситасини одамнинг фертиллигига салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли кам.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

ARISTA tabletkalar rasmlari

product

ARISTA tabletkalari 20mg N4

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

ARISTA tabletkalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

ARISTA tabletkalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

ARISTA tabletkalar dori vositasi Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilas San. Ve Tic. A.S. (Turkiya) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Urologik dorilar

ARISTA tabletkalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

ARISTA tabletkalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

ARISTA tabletkalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

ARISTA tabletkalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.