Hududni tanlang
group

TRAVRELAKS granulalar

Isshaan Healthcare Pvt.Ltd. (Hindiston)
Faol moddalar:
Adatoda sosudistaya, imbir lekarstvenniy, Myata dlinnolistnaya, solodka golaya
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing
Narx: 16 800 so'mdan

TRAVRELAKS granulalarning dorixonalardagi narxlar

product
TRAVRELAKS granuli 5 g N6
Isshaan Healthcare Pvt.Ltd.
16 800 so'mdan Dorixonalar ro'yxati

Yo'riqnoma TRAVRELAKS granulalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Траврелакс гранулалари йўталда, шамоллашда ва гриппда, шунингдек томоқдаги оғриқ ёки қичишиш, бурун битиши, безгак, бош оғриғи, танадаги оғриқ каби симптомлар мавжудлигида қўлланилади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Маълумотлар мавжуд эмас.

Farmakodinamikasi

Таъсир этиш усули

ТРАВРЕЛАКС ЎТЛАР АСОСИДАГИ ГРАНУЛАЛАР- бу ўсимлик препарати, унинг таркибида табиий компонентлар мавжуд. Қадим замонларда аюрведик тиббиёт ундан ҳар қандай турдаги йўтал, шамоллаш ва гриппни даволашда фойдаланган.

Узун баргли ялпиз.

Мойнинг асосий компоненти ментол ҳисобланади. У оғриқ ва мушаклар ва бўғимлар яллиғланишини даволашда фойдали хусусиятларга эга, унинг таъсири эса қўзғалишни баратараф этишга қаратилган.

Яланғоч қизилмия

Препаратнинг яллиғланишга қарши таъсири биринчи навбатда глицирризинга тааллуқли. Препаратнинг йўталга қарши ва балғам ажратувчи хусусиятлари ҳам глицирризинга тегишли, у трахея шилимшиғи секрециясини тезлаштиради. Препаратнинг яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсири глицирризиннинг ва глицирретин кислотасининг (эноксолоннинг) коркикостероидга ўхшаш фаоллиги билан боғлиқ. Мазкур бирикмалар кортикостероидларнинг фаоллигини кучайтириб, билвосита самарага эга. In vitro глицирретин кислотаси стероидли гормонларни рақобатли инактивация қиладиган β-редуктазани ва кортизолни дезактивация қиладиган 11β-гидроксистероиддегидрогеназани ингибирлайди.

Доривор занжабил

Каламушлар оёқларининг каррагенин-индуцияланган шишида яллиғланишга қарши фаоллиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Бошқа тадқиқотлар доирасида препарат ревматизмга қарши самара кўрсатиши ҳақида ҳам маълумотлар олинган. In vitro шунингдек антигистамин таърифига эга таъсири ҳам кўрсатилган. Хориоаллантоиннинг касалланган мембранасида ўсимлик вирионнинг токсик омилини ингибирлайди, шунингдек W.M. - хатарли ҳужайраларнинг 25-чи линиясини ўсишини ингибирлайди. Итлар ва денгиз чўчқаларидаги тадқиқотлар доирасида юракка нисбатан инотроп фаоллиги намойиш этилган. Занжабил аҳамиятли равишда қусишга қарши ва замбуруғларга қарши, масалан драмамин каби хусусиятларга эгалиги кўрсатилган. У вирусли гепатитларда ишлатиладиган Қора мурч ва Узун Қалампир билан бир қаторда тегишли ўсимликлар рўйхатига киритилган. Занжабил кўпгина аюрведик препаратларнинг муҳим компоненти ҳисобланади. Асосан у кўнгил айниши ва диспепсияни даволашда уй воситаси сифатида ишлатилади.

Томирли адатода                           

Барглардан олинган экстракт кўп асрлар давомида бронхит ва астмани даволашда ишлатилган. Йўтал ва нафас қисишини бартараф қилади. Аюрведик тиббиётда у шунингдек идиопатик тромбоцитопеник пурпурада ривожланаётган қон кетишларни, пептик ярада локал қон кетишларни, орқа чиқиш йўли атрофида веналарни варикозли кенгайишини, меннорагияни ва ҳоказоларда даволашда буюрилади. Туберкулёзни даволашда баргларнинг янги сиқилган шарбатларини юқори дозаларидан фойдаланилган. Маҳаллий қўлланилиши пиорея ва милклар қонашини даволашда ёрдам беради.

Farmakologik ta'sir

Маълумотлар мавжуд эмас.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

TRAVRELAKS granulalar boshqa turlari

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

TRAVRELAKS granulalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

TRAVRELAKS granulalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

TRAVRELAKS granulalar dori vositasi Isshaan Healthcare Pvt.Ltd. (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Shamollash va gripp

O'zbekistonda dorixonalarda TRAVRELAKS granulalar dori vositasi qancha turadi?

TRAVRELAKS granulalar dori vositasining boshlang'ich narxi - 16 800 so'mdan.

TRAVRELAKS granulalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

TRAVRELAKS granulalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

TRAVRELAKS granulalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

TRAVRELAKS granulalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.