Hududni tanlang
group

R.B. kapsulalar

Medley Pharmaceuticals Limited (Hindiston) va boshqalar
Faol moddalar:
riboflavin, Jeleza glyukonat, Askorbinovaya kislota, tiamina nitrat, Sianokobalamin, D-kalsiya pantotenat, kalsiya fosfata digidrat, Folievaya kislota, Sink, piridoksina gidroxlorid (vitamin V6), nikotinamid(Vitamin RR ili V3), Sinka sulfat

R.B. kapsulalarning dorixonalardagi narxlar

product
R.B.TON kapsulalar N30
Medley Pharmaceuticals Ltd.
product
R.B. TON kapsulalar N30
Medley Pharmaceuticals Limited
product
R.B. TON kapsulalar N45
Medley Pharmaceuticals Limited
product
R.B. TON kapsulalar N15
Medley Pharmaceuticals Limited

Yo'riqnoma R.B. kapsulalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Сурункали қон кетиши (меъдадан, ичакдан қон кетиши, қовуқдан, геморроидал тугунлардан қон кетиши, мено­метроррагия) оқибатидаги темир­фолат кислотаси В12­танқислиги анемияси, шунингдек сурункали алкоголизм, инфекциялар, тиришишга қарши ва перорал контрацептив препаратларни қабул қилиш; ҳомиладорлик ва эмизиш давридаги анемияда қўлланади.

Ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойликларида, туғуруқдан кейинги даврда, эмизиш даврида темир ва фолат кислотаси танқислигини олдини олиш учун қўлланади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

-      Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

-      темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемиялар (масалан, гемолитик анемия);

-      жигар етишмовчилиги;

-      организмда темирнинг миқдорини ортиқча бўлиши (масалан, гемосидероз, гемохроматоз);

-      темирни утилизация механизмларини бузилиши (масалан, қўрғошинли анемия, сидероахрестик анемия) да қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Р.Б.ТОН – мажмуавий препаратдир. Препаратнинг таркибига темир глюконати, цианокобаламин, фолат кислотаси ва рух сульфати киради.
Препарат турли генезли темир танқислиги анемияларида организмдаги темир ионлари танқислигини тўлдиради ва эритропоэзни рағбатлантиради. Темир гемоглобиннинг таркибига киради, кислородни тўқималарга ташилишини таъминлайди, кўпгина ферментлар тизимининг коферменти ҳисобланади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида, пубертат ёшдаги қизларда ҳайз кўриш цикли ошганида, болаларда жадал ўсиш даврида, сурункали қон кетишларда, шунингдек темирни сўрилиш жараёнларини бузилиши билан кечувчи меъда-ичак йўллари касалликларида темирга бўлган талаб ошади. Препарат билан бир курс даволашда анемиянинг клиник симптомлари (ҳолсизлик, толиқиш, бош айланиши, тахикардия, оғриқ, тери қопламларини қуриши) ва лаборатор кўрсаткичларни аста-секин регрессияси кузатилади.
Организмда фолат кислотаси турли метаболик жараёнларда иштирок этувчи, кофермент ҳисобланган тетрагидрофолат кислотасигача қайтарилади. У мегалобластларнинг нормал етилиши ва нормабластларнинг ҳосил бўлиши учун зарур. Эритропоэзни рағбатлантиради, аминокислоталар (метионин, серин ва бошқ.), нуклеин кислоталари, пурин ва пиримидинлар синтезида, холин алмашинувида иштирок этади. Ҳомиладорлик даврида тератоген омилларнинг таъсирига нисбатан маълум даражада ҳимоя функциясини бажаради.
В12 витамини иммуномодулятор, аллергияга қарши, антиатеросклеротик таъсирларга эга, артериал қон босимини нормаллаштиради, нерв тўқимасининг структурасини тиклайди, репродуктив фаолиятни яхшилайди, иштаҳани оширади. В12 витамини турли аминокислоталар синтезида иштирок этади, нерв тизимига, жигар функциясига ижобий таъсир кўрсатади, углеводлар ва липид алмашинуви, қон ивиш жараёнларини фаоллаштиради.
Рух сульфати микроэлемент сифатида қатор ферментларнинг таркибига киради, АТФ нинг даражасини ошишига олиб келади, оқсиллар ва нуклеин кислоталари синтезини оширади, қон яратиш жараёнлари, лимфоид тўқиманинг нормал фаолияти учун керак бўлган тўқималар регенерациясини яхшилайди. Рух ҳужайраларни тикланишида ва суяк тўқимасини шаклланишида иштирок этади. Организмда углеводларни парчаланиши орқали энергия ишлаб чиқариш жараёнини таъминлаш учун муҳимдир. Рух организмни шамоллаш касалликларига нисбатан қаршилигини оширади.
Кальций нерв импульсларини ўтказилишида, силлиқ ва скелет мушакларини қисқаришида, миокарднинг функциясида, қон ивишида қатнашадиган кальций ионларининг манбаи ҳисобланади; улар суяк тўқимасини шаклланиши учун, бошқа тизим ва аъзоларнинг функцияси кўрсаиши учун зарур.

Farmakologik ta'sir

Препаратнинг фармакокинетикаси компонентларининг биргаликдаги таъсири билан ифодаланади.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

R.B. kapsulalar boshqa turlari

R.B. kapsulalar rasmlari

product

R.B.TON kapsulalar N30

product

R.B. TON kapsulalar N30

product

R.B. TON kapsulalar N45

product

R.B. TON kapsulalar N15

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

R.B. kapsulalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

R.B. kapsulalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

R.B. kapsulalar dori vositasi Medley Pharmaceuticals Limited (Hindiston) Medley Pharmaceuticals Ltd. (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

R.B. kapsulalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

R.B. kapsulalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

R.B. kapsulalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

R.B. kapsulalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.