Hududni tanlang
group

NYU O2 tabletkalar

Medley Pharmaceuticals Limited (Hindiston)
Faol moddalar:
Ornidazol, Ofloksasin

NYU O2 tabletkalarning dorixonalardagi narxlar

product
NYu O2 tabletkalari 500mg 200 mg+500 mg N10
Medley Pharmaceuticals Limited

Yo'riqnoma NYU O2 tabletkalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Препаратга сезгир бактериялар ва содда ҳайвонлар чақирган моноинфекциялар ва айниқса микст-инфекциялар:

•       юқори ва қуйи нафас йўлларининг инфекциялари; пневмонияларда эҳтиёткорлик билан (сезгирлигини назорат қилиб) буюрилади, чунки оддий қўзғатувчилар – пневмококклар Нью О2 препаратига ўртача сезгирдир;

•       ЛОР-инфекциялар ва оғиз бўшлиғини шикастланишларида (фарингит, тонзиллит, синусит, отит, ўткир некротик-ярали гингивит, шу жумладан гонорея чақирган гингивит);

•       сийдик-жинсий тизимнинг инфекцияларида (пиелонефрит, цистит, сальпингоофорит, аднексит, кольпит, цервицит, эндометрит, уретрит, эпидидимит, простатит), шу жумладан жинсий йўл билан юқадиган касалликларда;

•       тери ва тери ости тўқималарнинг инфекцион шикастланишларида (флегмоналар, карбункуллар, фурункуллар, инфекцияланган жароҳатлар);

•       инфекцион касалликларда (дизентерия, қорин тифи, сальмонеллёз);

•       жигар ва қорин бўшлиғи инвазияларида (лямблиоз, амёбиаз, жигарни амёбали абсцесси);

операциядан олдин ва кейинги даврларда, нейтропенияси ёки иммунтанқислиги бўлган беморларда бактериал асоратларни олдини олиш учун қўлланади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

•       препаратнинг ҳар қандай компонентига аллергик реакциялар;

•       18 ёшгача;

•       ҳомиладорлик ва лактация даври;

•       марказий нерв тизимини оғир даражадаги шикастланишлари ёки жароҳатлари, айниқса, анамнезида тиришишлар кузатилган бўлса, қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Нью О2 – мажмуавий антибиотик бўлиб, таъсири препаратнинг таркибига кирувчи фаол моддалар (офлоксацин, орнидазол) билан ифодаланади.

Офлоксацин фторхинолонлар гуруҳига мансуб бўлиб, бактериялардаги ДНК-спиралини буралишига сабабчи бўладиган фермент (ДНК-гираза) ни фаол равишда ингибиция қилади ва микроорганизмларни кўпайишига тўсқинлик қилиб, бактерияларнинг цитоплазмасида структур ўзгаришларни чақиради. Офлоксацин кенг таъсир доирасига эга бўлиб, микроорганизмларнинг резистент (цефалоспоринлар, пенициллинлар, аминогликозидлар, сульфаниламидларга) ва полирезистент штаммларига нисбатан самаралидир.

Офлоксацинга грамманфий аэроблар (салмонеллалар, клебсиеллалар, протейлар, шигеллалар, вибрионлар, цитробактероидлар, ацинетобактероидлар, нейсериялар ва ичак таёқчаси ва бошқ.) ва граммусбат аэроблар (стафилококклар, шу жумладан резистент шакллари, стрептококклар) ҳаддан ташқари сезгирдир.

Офлоксацин вирусларга, содда ҳайвонлар, замбуруғлар, деярли барча анаэроб микробларга, сифилисни қўзғатувчисига таъсир қилмайди.

Орнидазол протозойларга қарши ва антибактериал ҳусусиятларга эга. Орнидазол сезгир микроорганизмларда дезоксирибонуклеин кислотанинг структурасини бузилишини чақиради.

Орнидазол протозойлар (амёбиаз, лямблиоз ва трихомонадали протозойлар) ни, бактериал анаэроб ва аэроб (клостридиялар, фузобактеиялар, бактероидлар чақирган) инфекциялар ва аралаш инфекцияларни даволашда самаралидир.

 

Farmakologik ta'sir

Офлоксацин меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Биокираолишлиги 96% дан 100% гача қийматни ташкил этади. Максимал концентрацияси (Сmax) га 30-60 минут давомида эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 25%. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 6-7 соатни ташкил этади. 90% гача қисми ўзгармаган ҳолда асосан сийдик билан чиқарилади. Гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади.

Орнидазол ичга қабул қилинганида осон ва тез сўрилади. Биокираолишлиги 90% ни ташкил этади. Плазмада максимал концентрацияси (Сmax) га 3 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан тахминан 13% боғланади. Орқа мия суюқлиги, организмнинг бошқа суюқликлари ва тўқималарига ўтади. Жигарда метаболизмга учрайди, Т1/2 13 соатни ташкил этади. Препаратнинг 63% гача қисми сийдик билан, 22% гача қисми ахлат билан чиқарилади.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Нью О2 препарати ҳомиладор аёлларга, шунингдек эмизикли аёлларга буюрилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

NYU O2 tabletkalar rasmlari

product

NYu O2 tabletkalari 500mg 200 mg+500 mg N10

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

NYU O2 tabletkalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

NYU O2 tabletkalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

NYU O2 tabletkalar dori vositasi Medley Pharmaceuticals Limited (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Antibiotiklar

NYU O2 tabletkalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

NYU O2 tabletkalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

NYU O2 tabletkalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

NYU O2 tabletkalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.