Hududni tanlang
group

МЕКСУНАТ eritma

Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) va boshqalar
Faol moddalar:
Etilmetilgidroksipiridina suksinat

MEKSUNAT eritmaning dorixonalardagi narxlar

product
MEKSUNAT inyeksiya uchun eritma 5ml 5% N10
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
MEKSUNAT inyeksiya uchun eritma 2ml 5% N10
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
MEKSUNAT inyeksiya uchun eritma 10ml 5% N10
Jurabek Laboratories OT MChJ

Yo'riqnoma MEKSUNAT eritma

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

бош мия қон айланишининг ўткир бузилишлари;

бош мия жароҳатлар, бош мия жароҳатлари оқибатлари;

дисциркулятор энцефалопатия;

вегетатив дистония синдроми;

атеросклеротик генезли енгил когнитив бузилишлар;

 невротик ва неврозга ўхшаш ҳолатларда хавотирли бузилишлар;

комплекс даволаш таркибида ўткир миокард инфаркти (биринчи суткадан бошлаб)

комплекс даволаш таркибида турли босқичлардаги бирламчи очиқ бурчакли глаукома;

неврозга ўхшаш ва вегетатив-қон томир касалликларининг устун келувчи алкоголизмда абстинент сидромини даволашда;

антипсихотик воситалар билан ўткир заҳарланиш;

комплекс даволаш таркибида қорин бўшлиғининг ўткир йирингли яллиғланиш жараёнларида (ўткир некротик панкреатит, перитонит) қўлланилади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

·      препаратга ёки препаратнинг компонетларга юқори индивидуал сезувчанлик;

·      ўткир буйрак етишмовчилиги;

·      ўткир жигар етишмовчилиги;

·      болалар;

·      ҳомиладорлик;

·      эмизишда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: анамнезда аллергик касалликлар ва реакциялар.

Farmakodinamikasi

Гипоксияга қарши, мембрана ҳимоя қилувчи, ноотроп, тиришишга қарши, анксиолитик таъсир кўрсатади, организмни стрессга чидамлилигини оширади. Препарат организмнинг асосий зарарли омилларга, кислородга боғлиқ патологик ҳолатларга (шок, гипоксия ва ишемия, мия қон айланишининг бузилиши, алкогол ва антипсихотик препаратлар (нейролептиклар) билан интоксикацияси) қаршилигини оширади.

Препарат мия метаболизмини ва бош миянинг қон билан таъминланишини яхшилайди, микроциркуляция ва қоннинг реологик хусусиятларини яхшилайди, тромбоцитлар агрегациясини камайтиради. Гемолиз вақтида қон ҳужайраларининг (эритроцитлар ва тромбоцитлар) мембрана тузилишини барқарорлаштиради. Гиполипидемик таъсир кўрсатади, умумий холестерин ва ПЗЛП даражасини пасайтиради.

Ўткир панкреатитда ферментатив токсемия ва эндоген интоксикацияни камайтиради.

Препаратнинг таъсир қилиш механизми унинг гипоксияга қарши, антиоксидант ва мембранани ҳимояловчи таъсирига боғлиқ. У липидларни пероксидланиш жараёнларини ингибиция қилади, супероксиддисмутаза фаоллигини оширади, липид-оқсилининг нисбатини оширади, мембрананинг қовушоқлигини пасайтиради, унинг оқувчанлигини оширади. Мембрана боғловчи ферментлар (кальцийга боғлиқ бўлмаган фосфодиэстераза, аденилатциклаза, ацетилхолинэстераза), рецептор комплекслари (бензодиазепин, ГАМК, ацетилхолин) фаолиятини модуляция қилади, бу эса лигандлар билан боғланиш қобилиятини оширади, биомембраннинг тизимли ва функционал ташкиллашини сақлашга, нейромедиаторлар транспортига ёрдам беради ва синаптик узатишни яхшилашга ёрдам беради. Мексунат бош мияда дофамин миқдорини оширади. Аэроб  гликолиз фаоллигини компенсатор кучайишига ва гипоксия шараоитида, АТФ, креатинфосфат миқдорини ошириш билан Кребс циклининг оксидланиш жараёнининг камайиш даражасини пасайтиришга ва митохондриянинг энергия синтезловчи вазифасини фаоллаштиришга, хужайра мембранасини барқарорлаштиришга олиб келади. Препарат ишемияга учраган миокарднинг метаболик жараёнларини нормаллаштиради, некроз зонасини камайтиради, электр фаолликни ва миокард қисқарувчанлигини яхшилайди ва  тиклайди, шунингдек ишемия зонасида коронар қон оқимини оширади, ўткир коронар етишмовчиликда реперфузион синдромнинг таъсирини камайтиради. Нитропрепаратларнинг антиангинал фаоллигини оширади. Мексунат сабаби сурункали ишемия ва гипоксия бўлган,  ривожланиб борувчи нейропатияда кўрув нервининг толаси ва тўр парда ганглиоз ҳужайраларини сақлаб қолишга ёрдам беради. Кўз тўр пардаси ва кўрув нервининг функционал фаоллигини кўрув ўткирлигини ошириш билан яхшилайди.

Farmakologik ta'sir

Сўрилиши. Препаратни мушак ичига бир марталик ва курслик қўллашда қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Cmax) 0.58 соатда эришилади. Мушак ичига юборилганда 400-500 мг дозада қон плазмасидаги Cmax – 3,5–4,0 мкг/мл.

Тақсимланиши. Аъзо ва тўқималарда тез тақсимланади. Организмда этилметилгидроксипиридин сукцинатнинг ўртача сақланиш вақти – 0,7–1,3 соат. га юборишда қон плазмасида юборишдан кейин 4 соат давомида аниқланади.

Метаболизми. Глюкуронизация йўли билан жигарда метаболизмга учрайди. 5 та метаболит аниқланган: 3-оксипиридин фосфати – жигарда ҳосил бўлади ва ишқорий фосфатаза иштирокида фосфор кислотаси ва 3-оксипиридинга парчаланади; 2 чи метаболит – фармакологик фаол, кўп миқдорда ҳосил бўлади ва юборилгандан сўнг 1– 2 кунда сийдикда аниқланади; 3 чи –  кўп миқдорда сийдик билан ажралади: 4 чи ва 5чи –  глюкуронконъюгатлар.

Чиқарилиши. Қон плазмасидан тез чиқарилади ва деярли унда 4 соатдан кейин аниқланмайди. Сийдик билан тез чиқарилади, асосан метаболитлар кўринишида (12 соатда 50%) ва оз миқдорда – ўзгармаган кўринишда (12 соатда 0,3%). Ўзгармаган этилметилгидроксипиридин сукцинати ва метаболитларнинг сийдик билан ажралиш кўрсаткичи индивидуал вариабельларга эга.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Ҳомиладорлик ва лактация даврида адекват ва қатъий назорат қилинадиган клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

Бу даврларда препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотлар етарли бўлмаган сабабли препарат ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

МЕКСУНАТ eritma rasmlari

product

MEKSUNAT inyeksiya uchun eritma 5ml 5% N10

product

MEKSUNAT inyeksiya uchun eritma 2ml 5% N10

product

MEKSUNAT inyeksiya uchun eritma 10ml 5% N10

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

MEKSUNAT eritma dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

MEKSUNAT eritma dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

MEKSUNAT eritma dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) SP OOO Jurabek Laboratories (O'zbekiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Dori vositalari

MEKSUNAT eritma dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

MEKSUNAT eritma dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

MEKSUNAT eritma haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© med24.uz, 2023–2024. "SMART MEDIA SOLUTIONS" MASULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATI