· жигар энцефалопатияси, ўу жумладан онгни бузилишларида (прекома ва кома) мажмуавий даволаш таркибида;
· оқсил танқислиги бўлган пациентларда парентерал озиқланиш учун тузатувчи қўшимча сифатида қўлланилади.
· Оғир буйрак етишмовчилиги (қон зардобида креатинин даражаси > 3 мг /1 дл);
· Эмизиш даври;
· 18 ёшгача болаларда (маълумотлар етарли бўлмагани учун) қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Ҳомиладорликда (ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши бўлмига қаранг).
Тақсимланиши ва биотрансформацияси
Организмга вена ичига юборилгандан кейин L-аспартат компоненти учта асосий метаболик йўллари билан айланади: оқсил синтези орқали тўқималар оқсилларига қўшилади; энергия хосил қилиш, гликогенни ва триглицеридларни оралиқ метаболизми; алмаштириб бўладиган аминокислоталарни ва бошқа водород бирикмаларга ўзгартириши. Ўз томонидан, L-орнитин ҳам учта йўл орқали қайта ўзгаради: мочевина ҳосил бўлиши циклда оралиқ маҳсулот сифатида; полиамидлар синтезида декарбоксилловчи ферментни ҳосил қилиш учун (оқсиллар синтезини бошқаришда иштирок қиладиган кичик азот бирикмалари); О-глютаматполуальдегид ва глютамин кислотасини ҳосил қилиш учун. Организмдан чиқарилиши
Аминокислоталар катаболизми вақтида амин гуруҳлар шакллантириб ва организмдан буйрак орқали ажралиб мочевина хосил бўлиш циклида ишлатилади. Қон оқимида ўтувчи аминокислоталар нефронлар орқали фильтрланади ва проксимал каналчалар орқали фаол кўчиб ўтиш тизимига қайта сўрилади. Табиий шароитларда L-орнитин-L-аспартат таъсири аминокислоталар, яъни орнитин ва аспартат томонидан аммиакни детоксификациянинг иккита асосий усули ёрдамида, айнан эса: мочевина синтези ва глютамин синтези билан таъминланади. Мочевина синтези перипортал гепатоцитларда юз бериб, бунда орнитин иккита ферментни, айнан эса: орнитин-карбамил-трансферазлар ва карбамил-фосфат-синтетазларни мочевина синтези учун субстрат сифатида фаоллаштирувчи каби таъсир кўрсатади. Глютамин синтези перивеноз гепатоцитларида юз беради. Патологик ҳолатларда аспартат ва дикарбоксилат, шу жумладан орнитин метаболитлари ҳужайралар томонидан ютилади ва аммиакни глютамин шаклида боғлаш учун ишлатилади. Глютамат – аммиакни ҳам физиологик, ҳам патологик шароитларда боғлайдиган аминокислота ҳисобланади. Ҳосил бўлган глютамин аминокислотаси нафақат аммиакнинг нотоксикли олиб ташланиши учун ишлатилади, балки мочевина ҳосил бўлишининг муҳим босқичини (яъни, ҳужайра ичидаги глютамин метаболизмини) ҳам фаоллаштиради. Табиий шароитларда орнитин ва аспартат таъсири мочевина синтези билан чекланиб қолмайди. Ҳайвонларда ўтказилган тажриба тадқиқотларида, L-орнитин-L-аспартат глютаминнинг тез синтезланиши билан юзага келган аммиак таркибини пасайтириш хоссасига эгалиги тасдиқланган. Худди шундай таъсир аминокислоталар/ ароматик аминокислоталарнинг шохобланган занжири юзасидан индивидуал клиник синовларида ҳам кузатилган.
Лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Препаратни қўллаш зарур бўлса эмизишни тўхтатиш масаласини кўриб чиқиш лозим.
LOLAT konsentrat 10ml 500mg/ml N10