Hududni tanlang
group

ЛЕКОРН eritma

Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) va boshqalar
Faol moddalar:
Levokarnitin
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing

LEKORN eritmaning dorixonalardagi narxlar

product
LEKORN inyeksiya uchun eritma 5ml 20% N10
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
LEKORN ENERDJI eritma 5ml 10% N10
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
LEKORN inyeksiya uchun eritma 5ml 10% N10
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
LEKORN ENERDJI eritma 5ml 20% N10
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
LEKORN inyeksiya uchun eritma 5ml 20% N5
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
LEKORN ENERDJI eritma 5ml 20% N5
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
LEKORN ENERDJI eritma 5ml 10% N5
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
LEKORN inyeksiya uchun eritma 5ml 10% N5
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
LEKORN inyeksiya uchun eritma 5ml 10% N20
Jurabek Laboratories SP OOO
product
LEKORN inyeksiya uchun eritma 5ml 10% N30
Jurabek Laboratories SP OOO

Yo'riqnoma LEKORN eritma

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

• интенсив жисмоний зўриқишлар ва психоэмоционал зўриқишлар: меҳнат қобилиятини, чидамлиликни ошириш, толиқувчанликни пасайтириш учун;

• ўтказган касалликлар ва жарроҳлик аралашувлар, жароҳатлардан кейинги реабилитация даврида, шунингдек тўқималар регенерациясини тезлаштириш учун;

• секретор фаолияти сусайиши билан кечадиган сурункали гастрит ва сурункали панкреатитни комплекс терапиясида;
• тери касалликлари (псориаз, себорей экземаси, ўчоқли склеродермия ва дискоид қизил бўрича ) комплекс терапиясида;
• енгил даражали гипертиреоз;
• бош миянинг қон томир, токсик ва травматик шикастланишларидаги неврологик белгилар;
• нерв анорексияси синдроми;
• карнитин етишмовчилиги ёки унинг юқори йўқотилиши билан бирга кечадиган касалликлар (миопатия, кардиомиопатия, митохондриал касалликлар, митохондриал етишмовчилик билан бирга кечадиган ирсий касалликлар) – комплекс терапия таркибида унинг танқислиги ўрнини тўлдириш учун;

• қатъий вегетарианларда ва парҳездаги пациентларда озиқ-овқатни L-карнитин билан бойитиш сифатида;

• катталарда: спорт тиббиётида ва жадал машғулотларда (машғулот жараёни даврида аэроб ишлаб чиқишни қайта ишлашда),  тезлик-куч кўрсаткичлари ва ҳаракатлар координациясини  яхшилашда, мушак массасини оширишда, тана ёғ массасининг редукциясини кучайтиришда, машғулотдан кейинги синдромни профилактика қилиш (жисмоний зўриқишлардан сўнг тикланиш жараёнларини тезлаштириш) учун, травматик шикастланишларда мушаклар ва пайлар регенерациясини тезлаштириш мақсадида;   

• педиатрик амалиётда (3 ёшгача бўлган болаларни шифокор кузатуви остида даволаш): вақтидан олдин (чала) туғилган чақалоқларни, туғилиш вақтида жароҳат олган ёки асфиксияни бошдан кечирган янги туғилган чақалоқларни парваришлашда; эмиш рефлекси суст ва тана вазни паст бўлган болаларга;  мушак тонуси суст болаларга, ҳаракатланиш ва психик функциялар етарли даражада ривожланмаган ҳолатларда, шунингдек ушбу бузилишларни профилактика қилиш мақсадида “хавф гуруҳи”даги болаларда; 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда бўй ўсиш кечикиши ва тана вазни етишмовчилиги ҳолатларида.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Препаратнинг компонентларини индивидуал ўзлаштира олмаслик.

Қуйидаги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак:

·      сурункали юрак етишмовчилиги, ўткир даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, натрий ушланиб қолиши туфайли (гипернатриемия ва гиперволемия ривожланиши ҳисобига) пайдо бўлган шишлар бўлган пациентларда;

·      кортикостероид ва кортикотроп гормонал препаратлар қабул қилаётган пациентларга (тўқималарда левокарнитин тўпланиб қолишига сабаб бўлади).

 

Farmakodinamikasi

Левокарнитин – B гуруҳи витаминларига турдош, табиий моддадир. Ёғ кислоталарини цитоплазмадан митохондрияга кўчириб ўтказишда муҳим роль ўйнайди, бунда ушбу кислоталар АТФ шаклида кўп миқдорда метаболик энергия хосил қилиш билан бета-оксидланиш жараёнига учрайди.

Лекорн Энерджи (левокарнитин) – оқсил ва ёғ алмашинувини меъёрлаштиради, қоннинг ишқор захирасини тиклайди, кетокислоталар ва анаэроб гликолиз пайдо бўлишини бартараф этади, лактатацидоз даражасини камайтиради, шунингдек ҳаракатланиш фаоллигини кучайтиради ва жисмоний зўриқишларга чидамлиликни оширади, бунда гликогеннинг тежамли сарфланишига ва унинг жигардаги захиралари кўпайишига ёрдам беради.

Лекорн Энерджи – анаболик таъсир этади, тироксинга нисбатан қисман антагонистлик хусусияти билан гипертиреозда юқори асосий алмашинувни меъёрлаштиради, меъда шираси ажралишини кучайтиради, тукималарда оқсил ва углевод молекулалари парчаланишини секинлаштиради. Ортиқча тана вазнини пасайтиради, паренхиматоз аъзоларнинг ёғли дистрофиясини олдини олади ва мушакларда ёғ микдорини камайтиради. Нейротрофик таъсир кўрсатади, нейронлар апоптози ривожланишини тўхтатади, зарарланиш соҳасини чеклайди ва нерв тўқимаси структурасини тиклайди.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Левокарнитиннинг бирламчи тизимли карнитин танқислиги бўлган ҳомиладор аёлларда қўллаш тажрибаси мавжуд эмас.

Левокарнитин одам сутининг таркибига кирувчи табиий компоненти ҳисобланади. Эмизувчи оналар томонидан левокарнитиндан қўшимча фойдаланилиш ўрганилмаган.

Она учун тахмин қилинадиган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолатдагина ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши мумкин.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

ЛЕКОРН eritma rasmlari

product

LEKORN inyeksiya uchun eritma 5ml 20% N10

product

LEKORN ENERDJI eritma 5ml 10% N10

product

LEKORN inyeksiya uchun eritma 5ml 10% N10

product

LEKORN ENERDJI eritma 5ml 20% N10

product

LEKORN inyeksiya uchun eritma 5ml 20% N5

product

LEKORN ENERDJI eritma 5ml 20% N5

product

LEKORN ENERDJI eritma 5ml 10% N5

product

LEKORN inyeksiya uchun eritma 5ml 10% N5

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

LEKORN eritma dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

LEKORN eritma dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

LEKORN eritma dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) Jurabek Laboratories SP OOO (O'zbekiston) SP OOO Jurabek Laboratories (O'zbekiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Hazm qilish va moddalar almashinuvi tizimi

LEKORN eritma dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

LEKORN eritma dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

LEKORN eritma haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

ЛЕКОРН eritma analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.