· ишемик кардиомиопатияда миокардда метаболизмни бузилишлари (миокардда энергия манбаи сифатида ёғ кислоталарини утилизацияси жуда жадал амалга ошади, шунинг учун у L-карнитинга жуда муҳтож, уни қўллагандан кейин қисқаришлар кучини ошиши, мушаклар кейинги дегенерациясини олдини олиш, ЭКГ нормаллашиши кузатилади);
· стенокардия, ўткир миокард инфаркти, кардиоген шок оқибатидаги яққол гипоперфузия ҳолати;
· марказий ва периферик нерв тизимини шикастланиши, респиратор дистресс-синдроми, психомотор ривожланишни бузилишлари, тиришишлар, атаксия, пирамид бузилишлар, кўзларни ҳаракатлантирувчи нервлар томонидан бузилишлар (ташқи офтальмоплегия, птоз ва бошқалар);
· жигарни шикастланиши (авж олиб борувчи гепатомегалия, жигар фибрози, жигар етишмовчилиги кўринишлари), буйракларни шикастланиши (Фанкони триадаси, фосфатурия, глюкозурия, аминоациодурия), эндокрин бузилишлар (ўсишни кечикиши, гипогликемия), эшитишни бузилиши (нейросенсор карлик), кўришни бузилишлари (кўрув нервлари атрофияси, кўз тўр пардасининг пигментли дегенерацияси, катаракта), меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар билан кечувчи полиневропатия;
· иштаҳани пасайиши, тана вазнини камайиши, катталарда ва болаларда озиш билан кечувчи касалликлар ва ҳолатлар;
· нерв анорексияси (невроген анорексия) ва руҳий касалликлардаги жисмоний озиш, дисциркулятор ва жароҳат энцефалопатияси;
· ташқи секретор етишмовчилик билан етишмовчилик билан кечувчи сурункали панкреатит;
· секретор функцияси етишмовчилик билан кечувчи сурункали гастрит;
· туғруқдаги жароҳат ва янги туғилган чақалоқлар асфиксияси;
· озиқланиш рефлекслари сусайган (суст эмиш), гипотрофия, гипотония ва адинамияси бўлган янги туғилган чақалоқлар, чала туғилган ва муддатида туғилган чақалоқлар; янги туғилган чақалоқларда респиратор дистресс-синдроми, тўлиқ парентерал озиқлантиришда бўлган чала туғилган чақалоқларни парвариш қилиш;
· янги туғилан чақалоқлар сариқлиги;
· оғир касалликлар ва жаррохлик аралашувларидан кейинги реконвалесценция даврида;
· болаларда ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда ўсишни кечиши ва тана вазни танқислиги, болаларда ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда тиреотоксикознинг енгил шакллари;
· тери касалликлари (псориаз, себореяли экзема, ўчоқли склеродермия ва дискоид қизил югурик) да мажмуавий даволаш таркибида;
· давомли жадал спорт машқлари ёки бошқа юқори юкламалар (анаболик ва адептоген сифатида), иш қобилияти, чидамлиликни ошириш ва толиқишни камайтириш учун;
· экзоген-конституционал семизликда қўлланади.
KARNILEV eritma dlya priema vnutr 1g N10
KARNILEV inyeksiya uchun eritma 1g N5
Levokarnitin
Levokarnitin
Levokarnitin
Levokarnitin
Levokarnitin
Levokarnitin
Levokarnitin
Levokarnitin
Levokarnitin
Levokarnitin
Levokarnitin
Levokarnitin
Levokarnitin