Hududni tanlang
group

ЛАРГИН eritma

Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) va boshqalar
Faol moddalar:
Arginina gidroxlorid
Narx: 30 000 so'mdan

LARGIN eritmaning dorixonalardagi narxlar

product
LARGIN infuziya uchun eritma 100ml 4,2%
Jurabek Laboratories OT MChJ
30 000 so'mdan Dorixonalar ro'yxati

Yo'riqnoma LARGIN eritma

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Юрак ва бош мия томирлари атеросклерози, сиртқи томирлар атеросклерози, шу жумладан вақт-вақти билан содир бўладиган оқсоқланиш аломатларини ўз ичига олган атеросклероз, диабетик ангиопатия, юрак ишемия касаллиги, артериал гипертензия, ўткир миокард инфаркти ва мияда қон айланиши ўткир бузилишини бошдан кечиргандан кейинги ҳолат, кардиомиопатия, сурункали юрак фаолияти етишмовчилиги, гиперхолестеринемия, стенокардия, сурункали ўпка обструктив касалликлари, интерстициал пневмония, идиопатик ўпка гипертензияси, сурункали постэмболик ўпка гипертензияси, турли этиологияли ўткир ва сурункали гепатитлар, гипераммониемия, гипоксик ҳолатлар, реконвалесценция жараёнида астеник ҳолатлар, шу жумладан юқумли касалликлардан ва жарроҳлик аралашувларидан кейинги ҳолатлар, метаболик алкалоз, айрисимон без функциялари пасайиши, ҳомила ривожланиши кечикиши ва реэклампсия ҳолатларида қўлланилиши мумкин.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Дори воситасига юқори сезувчанлик.

Буйрак фаолияти оғир бузилишлари, гиперхлоремик ацидоз; анамнезда аллергик реакциялар; калий тежамли диуретиклар, шунингдек спиронолактон қабул қилиниши.

 

 

Farmakodinamikasi

Аргинин (a-амино-d-гуанидиновалерианова кислота) – шартли алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар туркумига мансуб аминокислота бўлиб, организм кўплаб муҳим функцияларининг фаол ва кўп томонламали ҳужайра регулятори ҳисобланади ва организмнинг оғир ҳолатида муҳим протектор таъсирларини намоён қилади.

Ларгин антигипоксик, мембраностабилловчи, цитопротектор, антиоксидант, антирадикал, дезинтоксикацион фаоллик кўрсатади, ўзини оралиқ алмашинув ва қувват таъминлаш жараёнларининг фаол регулятори сифатида намоён қилади, организмда гормонал мувозанатни бир маромда сақлашда муайян роль ўйнайди. Маълумки, аргинин қонда инсулин, глюкагон, соматотроп гормон ва пролактин таркибини кўпайтиради, пролин, агматин полиамини синтезида қатнашади, фибриногенолиз, сперматогенез жараёнларига қўшилади, мембранани қутбсизлаш таъсирини кўрсатади.

Аргинин жигарда мочевина синтези циклида асосий субстратлардан бири ҳисобланади. Дори воситасининг гипоаммониемик таъсири аммиакнинг мочевинага айланишини фаоллаштириш орқали амалга оширилади. Антиоксидант, антигипоксик ва мембраностабилловчи фаоллиги туфайли гепатопротектор таъсирини кўрсатади, гепатоцитларда қувват таъминлаш жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади.

Тивортин® NО-синтази – эндотелиоцитларда азот оксиди синтезини катализация қиладиган фермент учун субстрат ҳисобланади. Дори воситаси гуанилатциклазни фаоллаштиради ва томирлар эндотелиясида даврий гуанидинмонофосфат (дГМФ) даражасини оширади, томирлар эндотелиясига лейкоцитлар ва тромбоцитлар фаоллашиши ва адгезиясини камайтиради, VCAM-1 ва MCP-1 адгезиялар протеинлари синтезини тўхтатади, бу орқали атеросклеротик тошмалар пайдо бўлиши ва кучайишининг олдини олади, томир деворлари текис миоцитлари пролиферацияси ва миграциясини қўзғатувчи ва кучли вазоконстриктори ҳисобланган 1-эндотелин синтезини бартараф этади.

Тивортин® носимметрик диметиларгинин – оксидатив стресснинг кучли эндоген стимулятори синтезини ҳам бартараф этади. Дори воситаси Т-ҳужайралар ишлаб чиқарадиган айрисимон без фаолиятини кучайтиради, жисмоний зўриқишлар вақтида қонда глюкоза таркибини тартибга солади.

Кислотани саралаш таъсирини кўрсатади ва кислота-ишқор мувозанатини тўғрилашга ёрдам беради.

Farmakologik ta'sir

Узлуксиз инфузияда аргинин гидрохлориднинг қон плазмасидаги максимал концентрациясига юбориш бошлангандан 20-30 дақиқадан сўнг эришилади. Ларгин плацентар тўсиқ орқали сингиб киради, буйрак ўрамларида фильтрланади, бироқ буйрак каналчаларида деярли тўлиқ қайта сингиб кетади.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Дори воситаси йўлдош орқали сингиб ўтади, шу туфайли ҳомиладорлик даврида уни она учун кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолатдагина қабул қилиш мумкин.

Эмизиш даврида дори воситаси қўлланилиши бўйича маълумотлар йўқ.

 

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

ЛАРГИН eritma rasmlari

product

LARGIN infuziya uchun eritma 100ml 4,2%

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

LARGIN eritma dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

LARGIN eritma dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

LARGIN eritma dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) SP OOOJurabek Laboratories (O'zbekiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Qon va qon aylanishi

O'zbekistonda dorixonalarda LARGIN eritma dori vositasi qancha turadi?

LARGIN eritma dori vositasining boshlang'ich narxi - 30 000 so'mdan.

LARGIN eritma dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

LARGIN eritma dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

LARGIN eritma haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

ЛАРГИН eritma analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© med24.uz, 2023–2024. "SMART MEDIA SOLUTIONS" MASULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATI