Экзоген креатин фосфат ҳужайраларда энергия манбаи бўлган фосфорланувчи бирикмаларнинг ҳужайра ичидаги миқдорини меъёрида тутиб туради. Ушбу препарат 5 – нуклеотидазанинг фаоллигини сусайтириши орқали АТФ синтезини ошириши ва фосфолипидазани ингибиция қилиши орқали ҳужайра мембранаси барқарорлаштириши ва шундай қилиб, ҳужайраларни эркин радикаллар томонидан чақирилган шикастланишдан ҳимоя қилиш мумкин.
Ишемик реперфузия вақтида креатин фосфат энергияга боғлиқ бўлган секин кальций каналларини фаоллаштиради ва кальцийни секин оқимини оширади, қутбсизланишни максимал тезлигини пасайтиради, бу унинг антиаритмик самарасига сабабчи бўлади.
Креатин фосфат юқори самарали ва кам заҳарли, юракни ҳимояловчи восита бўлиб, у миокард инфарктида некроз соҳасини анча қисқартириши мумкин, ўткир қоринчалар аритмиясини камайтиради, миокард ҳужайраларига барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатиб, уларнин ишемиясини олдини олади. Креатон одатдаги даволаш билан бирга сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ножўя таъсирлар кўрсатмай, юрак фаолиятининг кўрсаткичларини оширади ва уларнинг клиник статусини яхшилайди. Юракда жарроҳлик аралашувлари ўтказилаётган вақтда кардиоплегик эритмага креатин фосфат қўшилганда миокард ишемиясидан ҳимояланишга эришиш мумкин. Бунда юрак фаолиятини тикланиши тезлашади, юрак аритмиялари ва бошқа асоратларнинг ривожланишини олди олинади.
Энг юқори миқдорларда скелет мушаклари, миокард ва мияда тўпланади, аҳамиятсиз миқдорларда жигар ва ўпка тўқималарида тўпланади. Т1/2 тез фазасида 30 – 35 минут, секин фазасида – бир неча соатни ташкил этади. Буйраклар орқали чиқарилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
KREATON poroshok 1,0g N1
Fosfokreatin