Қон ва тўқималарда протеолитик ферментлар (трипсин, химотрипсин, калликреин, плазмин ва бошқалар) ни ингибиция қилади. Антипротеаза фаоллиги меъда ости безини шикастланишларида ва плазмада ҳамда қонда калликреин ва бошқа протеиназаларнинг миқдори юқори бўлган бошқа ҳолатларда самарадорлигини белгилайди. Плазминни ингибиция қилиб, қоннинг фибринолитик фаоллигини пасайтиради, фибринолизни тормозлайди ва коагулопатияларда гемостатик таъсир кўрсатади. Калликреин-кинин тизимини блокадаси шокнинг турли шаклларини олдини олиш ҳамда даволаш учун, ангионевротик шишда апротининни ишлатиш имконини беради.
KONTRISEL poroshok 10000ed N10
Aprotinin
Aprotinin
Aprotinin