Hududni tanlang
group

КЕТОРАЙТ eritma

Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) va boshqalar
Faol moddalar:
Deksketoprofen

KETORAYT eritmaning dorixonalardagi narxlar

product
KETORAYT inyeksiya uchun eritma 2ml 25mg/ml N5
Jurabek Laboratories OT MChJ

Yo'riqnoma KETORAYT eritma

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Турли генезли оғриқ синдромини бартараф қилиш:

шу жумладан, операциядан кейинги оғриқлар;

суяклар метастазларидаги оғриқ;

жароҳатдан кейинги оғриқлар;

буйрак санчиғидаги оғриқ;

альгодисменорея;

ишиалгия;

радикулит;

невралгия;

тиш оғриғи.

Таянч-ҳаракатлантирувчи аппаратнинг ўткир ва сурункали яллиғланиш, яллиғланиш-дегенератив ва метаболик касалликларини симптоматик даволаш:

шу жумладан, ревматоид артрит;

спондилоартрит;

артроз;

остеохондрозда қўлланилади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

·               декскетопрофенга ёки бошқа НЯКП ёки препаратнинг таркибига кирувчи ҳар қандай ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик;

·               меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги;

·               анамнезда меъда-ичак йўлидан қон кетишлар, бошқа фаол қон кетишлар (шу жумладан, бош суяги ичига қон кетишига шубҳа ҳолати), антикоагулянт даволаш;

·               меъда-ичак касалликлари (Крон касаллиги, носпецифик ярали колит);

·               жигар функциясини оғир бузилишлари (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 10-15 балл);

·               геморрагик диатез ёки бошқа коагуляция бузилишлари;

·               буйрак функциясини оғир бузилишлари (КК (креатинин клиренси) <50 мл/минут);

·               бронхиал астма (шу жумладан анамнезда);

·               оғир юрак етишмовчилиги;

·               аортокоронар шунтлашда оғриқ синдромини даволаш;

·               болалар ёшида қўллаш мумкин эмас.

Препаратнинг таркибига кирувчи этанол туфайли нейроаксиал (эпидурал, парда ости ёки парда ички)  юбориш учун Кеторайт қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

·               анамнезда аллергик ҳолатлар;

·               қон яратиш тизими томонидан бузилишлар;

·               тизимли югурик ёки бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари;

·               бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўлланиши (“Дорилар ўзаро таъсирлар” бўлимига қаранг);

·               гиповолемияда, яққол дегидратацияда. (қўсиш, диарея ёки суюқлик етарли миқдорда қабул қилинмаслиги натижасида);

·               юрак ишемик касаллиги;

·               катта жароҳлик аралашувлардан кейин;

·               порфириннинг метаболизмини наслий бузилиши;

·               кекса ёшдаги (65 ёшдан катта ёшдаги) пациентлар.

Farmakodinamikasi

Ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚП). Оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситма туширувчи таъсир кўрсатади. Таъсир қилиш механизми ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 даражада простагландинлар синтезини сусайтириш билан боғлиқ.

Оғриқ қолдирувчи таъсир парентерал юборилгандан сўнг 30 минут дан кейин бошланади. 50 мг дозада юборилгандан сўнг оғриқ қолдирувчи самара давомийлиги 4-8 соатни ташкил қилади.

Опиоид анальгетиклар билан мажмуавий даволашда декскетопрофен трометамол опиоидларга бўлган эҳтиёжни анча (30-45% гача) пасайтиради.

Farmakologik ta'sir

Декскетопрофен трометамол мушак ичига юборилгандан кейин плазма оқсиллари билан боғланиши Cmax га ўртача 20 минут (10-45 минут) дан кейин эришилади. 25-50 мг дозада бир марта юборилгандан сўнг “концентрация-вақт” майдонини (AUC) ҳам мушак ичига, ҳам вена ичига юбориладиган дозага пропорционалдир. Тааллуқли фармакокинетик кўрсаткичлар бир марта ва такроран мушак ичига ёки вена ичига юборилгандан кейинги кўрсаткичларга ўхшаш бўлиб, бу дори воситасининг тўпланишини йўқлигини намоён қилади.

Тақсимланиши

Декскетопрофен трометамол учун плазма оқсиллари билан юқори боғланиш даражаси хосдир (99%). Ўртача тақсимланишини кўрсаткичлари (Vd) 0.25 л/кг дан камроқ бўлиб, ярим тақсимланиш вақти – тахминан 0.35 соатни ташкил қилади.

Чиқарилиши

Декскетопрофеннинг асосий элиминация йўли унинг глюкурон кислотаси билан конъюгация бўлиб келгусида буйраклар орқали чиқарилиш ҳолда ҳисобланади. Декскетопрофен трометамолнинг T1/2 тахминан 1-2.7 соатни ташкил қилади.

Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси

Кекса ёшдаги шахсларда T1/2 давомийлиги (ҳам бир марта, ҳам такроран мушак ичига ёки вена ичига юборилгандан кейин) ўртача 48% гача узайиши ва препаратнинг умумий клиренси пасайиши кузатилади. 

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Кеторайт препаратнинг ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

КЕТОРАЙТ eritma rasmlari

product

KETORAYT inyeksiya uchun eritma 2ml 25mg/ml N5

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

KETORAYT eritma dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

KETORAYT eritma dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

KETORAYT eritma dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) SP OOO Jurabek Laboratories (O'zbekiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Dori vositalari

KETORAYT eritma dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

KETORAYT eritma dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

KETORAYT eritma haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© med24.uz, 2023–2024. "SMART MEDIA SOLUTIONS" MASULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATI