Hududni tanlang
group

ISHAZIM tabletkalar

Isshaan Healthcare Pvt. Ltd (Hindiston)
Faol moddalar:
Simetikon, Alfa-amilaza, papain
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing

ISHAZIM tabletkalarning dorixonalardagi narxlar

product
ISHAZIM ZING tabletkalari N28
Isshaan Healthcare Pvt. Ltd

Yo'riqnoma ISHAZIM tabletkalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Препарат қуйидаги патологик холатларни даволашда қўлланади:
•          колит.
•          энтерит.
•          панкреатит.
•          инфекцион турдаги бўлмаган жигар ишини бузилиши.
•          метеоризм, (шу жумладан операциядан кейинги даврда), меъдани хаддан ташқари тўлиб кетиш хисси, ноодатий ёки кўп овқатланиш билан боғлиқ кўнгил айниши, кекириш.
•          меъда фаолиятини бузилиши.
•          юқори кислоталилик муҳити томонидан чақирилган меъда-ичак йўллари касалликлари.
•          дисбактериоз (мажмуавий даволаш таркибида).
•          ичак таъсирланиши синдроми (мажмуавий даволаш таркибида).
Бундан ташқари препарат ҳаддан ташқари кўп миқдорда алкоголь ичимликларини, кофеин сақловчи ичимликлар, никотин, шу жумладан кўп овқатланишда (овқатни ҳазм бўлишини яхшилаш учун) қўлланилади.
Айрим холатларда препарат қорин бўшлиғида жарроҳлик аралашувларидан ва меъда-ичак йўлларини диагностик текширувларидан (рентгенограмма, ультратовуш орқали текширувларда) олдин буюрилади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

-      
ўткир панкреатит;
-          МИЙ ўткир касалликлари;
-          овқат ҳазм қилиш тизимининг ярали шикастланишлари.
-          меъда-ичакдан қон кетишлар.
-          12 ёшгача бўлган болалар.
-          ҳомиладорлик ва эмизиш даври.
-          препаратнинг таъсир этувчи ва ёрдамчи моддаларини шахсий ўзлаштираолмаслик.
Препарат буйрак ва жигар етишмовчилиги, артериал гипертензияда, шу жумладан кексаларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Tarkibi

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: папаин - 60 мг, альфа-амилаза - 20 мг, симетикон - 25 мг;

ёрдамчи моддалар: сувсиз натрий бикарбонати - 909,5 мг, калий бикарбонати - 357,00 мг, лимон кислотаси - 1200,00 мг,. натрий сахарини - 37,00 мг, фумарат кислотаси - 397,00 мг, сувсиз натрий сульфати - 320,00 мг, изопропил спирти - 0,20 мл, натрий карбонати - 175,00 мг, понсо 4R - 2,00 мг, малина ароматизатори - 20,00 мг, натрий лаурил сульфати - 17,00 мг.

Farmakodinamikasi

Метеоризмни камайтирувчи компоненти билан овқат ҳазм қилиш фермент препаратидир. Папаин ва альфа-амилаза овқат ҳазм қилишни ва организмда оқсил, ёғлар ва углеводларни тақсимланишини енгиллаштирувчи овқат ҳазм қилиш ферменти ҳисобланади.
Семитикон газ пуфакчаларини ҳосил бўлишини қийинлаштиради ва парчаланишига ёрдам беради, ичакдан газларни чиқишини енгиллаштиради, шу билан қоринни дам бўлишини, кўнгил айнишини, метеоризм чақирган оғриқ ва дискомфортни камайтиради.

Ишазим Зинг – овқатдан кейин овқат ҳазм бўлишига ва меъдадаги дискомфортни тез камайишига ёрдам берувчи вишилловчи таблеткалар. Стресс, овқатни хаддан ташқари кўп истеъмол қилганда ёки тез истеъмол қилганда, овқат ҳазм бўлишини секинлашади ва издан чиқади, бу оғирлик хиссига, жиғилдон қайнашига, қоринни дам бўлишига ва уйқучанликка олиб келади. Таблеткаларнинг таъсири 15 минутдан камроқ вақт давомида, дискомфортни камайтириб ва овқат ҳазм бўлишини яхшилаши билан кузатилади.

Папаин – папая илдизларидан олинадиган, оқсилни хазм бўлишида ёрдамчи васита сифатида қўлланадиган овқат ҳазм қилиш ферментидир. У йирик оқсилларни майда пептидлар ва аминокислоталарни гидролизлаш хусусияти билан характерланади.

Унинг кенг субстрат спецификаси ва кичик пептидларни, шу жумладан йирик оқсилларни  гидролизлаш хусусияти папаинни идеал ферментатив махсулот қилади. Папаин меъдага юмшоқ, тинчлантирувчи таъсир кўрсатади ва оқсилларни тақсимланишига ёрдам беради.

Альфа-амилаза, aspergillus oryzae дан олинадиган фермент препарати ҳисобланади ва солюбилизация қилинган ёки суюлтирилган крахмални асосан Мальтозага айлантирувчи юқори фаолликдаги Альфа-амилаза сақлайди. Амилаза ишлаб чиқаришда енгил ҳазм бўлувчи унли махсулотларда ёки крахмални ачитқи қандга айлантириш учун қўлланилади.

Амилаза ҳар хил хосилалардан овқат ҳазм қилиш ферменти ишлаб чиқаришда ингредиент сифатида қўлланилган.

Симетикон – юзаки фаол модда, кўпиришга қарши хусусиятга эга. Ичакда газ пуфакчалари юзасини таранглашишини камайтириш хусусиятига, асосан симетикон уларни бирлашишига ва кейинги организмдан чиқарилишига ёрдам беради.

Farmakologik ta'sir

Препаратнинг терапевтик самараси унинг компонентларини бирга таъсири ҳисобланади, шунинг учун фармакокинетик тадқиқотларни ўтказиш мумкин эмас.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида (эмизиш) эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

ISHAZIM tabletkalar rasmlari

product

ISHAZIM ZING tabletkalari N28

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

ISHAZIM tabletkalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

ISHAZIM tabletkalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

ISHAZIM tabletkalar dori vositasi Isshaan Healthcare Pvt. Ltd (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Hazm qilish va moddalar almashinuvi tizimi

ISHAZIM tabletkalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

ISHAZIM tabletkalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

ISHAZIM tabletkalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

ISHAZIM tabletkalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.