Hududni tanlang
group

INSUFOR tabletkalar

Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S. (Turkiya)
Faol moddalar:
Metformin
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing
Narx: 25 000 so'mdan

INSUFOR tabletkalarning dorixonalardagi narxlar

product
INSUFOR tabletkalari 1000mg N30
Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
36 400 so'mdan Dorixonalar ro'yxati
product
INSUFOR tabletkalari 500mg N30
Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
32 500 so'mdan Dorixonalar ro'yxati
product
INSUFOR tabletkalari 850mg N30
Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
25 000 so'mdan Dorixonalar ro'yxati

Yo'riqnoma INSUFOR tabletkalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

·      Инсулинга қарам бўлмаган қандли диабет (II тури), айниқса семизлик фонида (моддалар алмашинуви парҳез ёки жисмоний юклама ёрдамида қониқарли даражада компенсация бўлмаганида);

·      Инсулинга қарам бўлган қандли диабет (I тури) инсулин билан даволашга қўшимча сифатида (айниқса, иккиламчи инсулинга резистентлик бўлган оғир даражадаги семиришда) қўлланади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

·      метформинни индивидуал ўзлаштиролмаслик (шу жумладан, анамнезида ўта юқори сезувчанлик);

·      лактацидозга мойиллиги бўлган қандли диабет;

·      анамнезида лактацидоз ҳуружлари кузатилган қандли диабет;

·      диабетик кетоацидоз;

·      диабетик кома ёки кома олди ҳолати;

·      жигар фаолиятини жиддий бузилишлари (гепатит, цирроз, стеатоз);

·      буйрак фаолиятини бузилиши (креатининнинг даражаси 12 мг% дан ёки эркакларда 0,132 ммоль/л ва аёлларда 0,123 ммоль/л дан ортиқ бўлиши), буйрак фаолиятини бузилишини ривожланиш ҳавфи мавжуд бўлган ўткир касалликларда;

·      дегидратация (диареяда, қусишда);

·      калорияси кам бўлган парҳезга риоя қилиш (суткада 1000 ккал дан кам);

·      жиддий жароҳатлар ва жарроҳлик аралашувлари (инсулин билан даволаш кўрсатилган ҳолатда);

·      жиддий респиратор касалликлар, иситма, оғир даражадаги инфекцион касалликлар;

·      оғир даражадаги юрак қон-томир касалликлари (декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, кардиоген ёки токсик инфекцион шок, миокард инфарктини ўткир фазаси, периферик артерияларда қон айланишини бузилиши);

·      гангрена;

·      буйрак усти безлари фаолиятини етишмовчилиги;

·      сурункали алкоголизм ва алкоголь билан ўткир заҳарланиш;

·      ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Farmakodinamikasi

Инсуфор – бигуанидлар гуруҳига мансуб бўлган перорал гипогликемик восита. Препарат периферик рецепторларни инсулинга бўлган сезувчанлигини оширади, мушаклар томонидан глюкозанинг утилизациясини кучайтиради, меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан глюкоза бошқа углеводларнинг сўрилишини секинлаштиради, жигарда глюконеогенезни тормозлайди, тўқималарни инсулинга бўлган сезувчанлигини оширади, инсулиннинг фаолсизланишини камайтиради, қонда глюкозанинг миқдорини камайтиради. Инсуфор иштаҳани пасайтиради, семизлик билан хасталанган қандли диабет бўлган беморларнинг тана вазнини аҳамиятли даражада пасайишига олиб келади, липидлар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади (умумий холестериннинг миқдорини, триглицеридлар ва ПЗЛП нинг даражасини пасайтиради), антифибринолитик ҳусусиятларга эга, инсулиннинг секрециясини стимулламайди ва соғлом одамларда гипогликемик таъсир кўрсатмайди.

Farmakologik ta'sir

Перорал қабул қилинганидан сўнг плазмада максимал концентрацияси 2,5 соатдан кейин аниқланади. Препарат меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади, 500-850 мг дозаси перорал қабул қилинганидан сўнг биокираолишлиги соғлом одамларда 50-60% ни ташкил этади. Овқат билан бир вақтда қабул қилинганида метформиннинг сўрилиши камаяди ва секинлашади. Инсуфор организмнинг тўқималарига тез тақсимланади. Плазма оқсиллари билан деярли боғланмайди. Организмда жуда кам даражада биотрансформацияга учрайди, буйраклар орқали чиқарилади. Соғлом шахсларда Инсуфорнинг клиренси минутига 400 мл дан кўпроқни ташкил этади, бу буйрак найчалари орқали фаол секреция бўлишидан далолат беради. Т1/2 9-12 соатни ташкил этади. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда Т1/2 ошади, организмда метформиннинг тўпланиш ҳавфи пайдо бўлади.

Nojo'ya ta'sirlar

Инсуфорни 10 ёшдан бошлаб болаларга ҳам монотерапия сифатида, ҳам инсулин билан бирга қўллаш мумкин. Одатдаги бошланғич дозаси 500 мг ёки 850 мг ни ташкил этади суткада бир марта овқатланиш вақтида ёки овақтдан сўнг дарҳол қабул қилинади. 10-15 кундан кейин қондаги глюкозанинг даражасини ўлчаш натижалари асосида дозасини тўғрилаш керак. 10 ёшдан бошлаб болалар учун максимал суткалик дозаси 2000 мг ни ташкил этади, суткада 2-3 марта қабулга бўлинади.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Bolalarda qo'llash

Инсуфорни 10 ёшдан бошлаб болаларга ҳам монотерапия сифатида, ҳам инсулин билан бирга қўллаш мумкин. Одатдаги бошланғич дозаси 500 мг ёки 850 мг ни ташкил этади суткада бир марта овқатланиш вақтида ёки овақтдан сўнг дарҳол қабул қилинади. 10-15 кундан кейин қондаги глюкозанинг даражасини ўлчаш натижалари асосида дозасини тўғрилаш керак. 10 ёшдан бошлаб болалар учун максимал суткалик дозаси 2000 мг ни ташкил этади, суткада 2-3 марта қабулга бўлинади.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Ҳомиладорликда Инсуфорни қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик режалаштирилганида ёки ривожланганида препаратни бекор қилиш ва инсулин билан даволаш керак. Даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

     

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

INSUFOR tabletkalar rasmlari

product

INSUFOR tabletkalari 1000mg N30

product

INSUFOR tabletkalari 500mg N30

product

INSUFOR tabletkalari 850mg N30

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

INSUFOR tabletkalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

INSUFOR tabletkalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

INSUFOR tabletkalar dori vositasi Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S. (Turkiya) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Qandli diabetga qarshi

O'zbekistonda dorixonalarda INSUFOR tabletkalar dori vositasi qancha turadi?

INSUFOR tabletkalar dori vositasining boshlang'ich narxi - 25 000 so'mdan.

INSUFOR tabletkalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

INSUFOR tabletkalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

INSUFOR tabletkalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

INSUFOR tabletkalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.