Hududni tanlang
group

ФЕВЕРАК eritma

Aculife Healthcare Pvt. Ltd. (Hindiston)
Faol moddalar:
Parasetamol

FEVERAK eritmaning dorixonalardagi narxlar

product
FEVERAK eritma 100ml
Aculife Healthcare Pvt. Ltd.

Yo'riqnoma FEVERAK eritma

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Парацетамол инфузияси ўртача оғриқни қисқа муддатли даволаш, айниқса операциядан кейинги ва иситмани қисқа муддатли даволаш учун кўрсатилган, унда оғриқни ёки гипертермияни ва/ёки юборишнинг бошқа усулларини иложи бўлмаганда, даволаш учун ўта зарурлиги клиник оқланганда вена ичига юборилади.


Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

‒    парацетамолга ёки парацетамол гидрохлоридига (парацетамолнинг ўтишдоши) ёки препаратнинг хар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик;

‒    оғир гепатоцеллюляр етишмовчилик холларида қўллаш мумкин эмас.

Эхтиёткорлик билан препарат оғир даражали буйрак етишмовчилигида (КК 30 мл/минутдан кам), хавфсиз гипербилирубинемияда (шу жумладан Жильбер синдромида), вирусли гепатитда, сурункали алкоголизми бўлган беморларда (шу жумладан жигарнинг алкоголли шикастланишида), кекса ёшли шахсларда, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида буюрилади.

Жигар функциясининг бузилишларида қўлланиши

Жигар функиясининг бузилишлари бўлган пациентларда эхтиёткорлик билан қўлланади.

Буйраклар функциясининг бузилишларида қўлланиши

Буйраклар функциясининг бузилишлари бўлган пациентларда эхтиёткорлик билан қўлланади.

Болаларда қўлланиши

Дозалаш тартибига мувофиқ қўллаш мумкин.

Кекса пациентларда қўлланиши

Кекса ёшли пациентларда эхтиёткорлик билан қўлланади.

 

Farmakodinamikasi

Анальгетик-антипиретик. Анальгезияловчи, иситма туширувчи ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсирга эга. Таъсир механизми простагландинлар синтезини ингибирланиши ва асосан гипоталамусдаги терморегуляцияни бошқариш марказига таъсири билан боғлиқ.

Farmakologik ta'sir

Ичга қабул қилинганидан кейин парацетамол МИЙ дан асосан ингичка ичакда, асосан пассив ташилиш йўли билан тез сўрилади. 500 мг дозада бир марта қабул қилинганидан кейин қон плазмасидаги Сmax га 10-60 минут ўтгач эришилади ва 6 мкг/мл ни ташкил қилади, сўнгра аста-секин пасаяди ва 6 соат ўтгач 11-12 мкг/мл ни ташкил қилади.

Тўқималарда ва ёғ тўқимаси ва орқа мия суюқлигидан ташқари, асосан организмнинг суюқ мухитларида кенг тақсимланади.

Оқсиллар билан боғланиши 10% дан камроқни ташкил қилади ва доза ошириб юборилганида ахамиятсиз ошади. Сульфат ва глюкуронид метаболитлари хатто юқори концентрацияларда хам плазма оқсиллари билан боғланмайди.

Парацетамол асосан жигарда глюкуронид билан конъюгация, сульфат билан конъюгация ва жигарнинг аралаш оксидазалари ва цитохром Р450 иштирокида оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайди.

Салбий таъсири билан гидроксил гурухига қўшилган метаболити – N-ацетил-р-бензохинонимин, аралаш оксидазалар таъсири остида жигар ва буйракларда жуда катта бўлмаган миқдорларда хосил бўлади ва одатда глютатион билан боғланиш йўли орқали захарсизлантирилади, парацетамолнинг дозаси ошириб юборилганида тўпланиши ва тўқималарни шикастлаши мумкин.

Катталарда парацетамолнинг катта қисми глюкурон кислотаси ва камроқ даражада – сульфат кислотаси билан боғланади. Бу конъюгацияланган метаболитлари биологик фаолликка эга эмас. Чала туғилган болаларда, янги туғилган чақалоқларда ва хаётининг биринчи йилида сульфат метаболити кўпроқ бўлади.

Т1/2 1-3 соатни ташкил қилади. Жигар циррози бўлган пациентларда Т1/2 бироз кўпроқ. Парацетамолнинг буйрак клиренси 5% ни ташкил қилади.

Сийдик билан асосан глюкуронид ва сульфат конъюгатлари кўринишида чиқарилади. 5% дан камроғи ўзгармаган парацетамол кўринишида чиқарилади.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Ҳомиладорлик даврида препарат фақат шифокор кўрсатмасига асосан қабул қилинади.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

ФЕВЕРАК eritma rasmlari

product

FEVERAK eritma 100ml

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

FEVERAK eritma dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

FEVERAK eritma dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

FEVERAK eritma dori vositasi Aculife Healthcare Pvt. Ltd. (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Og'riq qoldiruvchi

FEVERAK eritma dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

FEVERAK eritma dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

FEVERAK eritma haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

ФЕВЕРАК eritma analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© med24.uz, 2023–2024. "SMART MEDIA SOLUTIONS" MASULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATI