Hududni tanlang
group

FERROLIF suspensiya

East African (India) Overseas 1, Pharmacity, Selaqui, Dehradun (Hindiston)
Faol moddalar:
Folievaya kislota, jeleza (III) ammoniya sitrat, siankobalamina

FERROLIF suspensiyaning dorixonalardagi narxlar

product
FERROLIF suspenziya 30ml
East African (India) Overseas 1, Pharmacity, Selaqui, Dehradun

Yo'riqnoma FERROLIF suspensiya

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Яширин темир танқислиги анемияси, операция, ионлаштирувчи нурланиш, узоқ муддатли гемодиализ, жадал жисмоний фаоллик ва бошқа овқатланишдаги етишмовчиликлар каби турли омиллар чақирган анемияни олдини олиш ва даволаш учун қўлланади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Темир танқислиги боғлиқ бўлмаган анемия (апластик анемия, гемолитик анемия, сидеро-ахрестик анемия, қўрғошинли заҳарланиш билан боғлиқ бўлган анемия ва мегалобласт анемия), гемосидероз, гемохроматоз, жигар фаолиятини бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Темир аммоний цитрати таркибида 16,5% дан 18,5% гача темир сақлайди. Препарат гематик таъсир кўрсатади, чунки гемоглобиннинг ажратиб бўлмайдиган таркибий қисми ҳисобланади. Бу тирик тўқималарни оксидланиш жараёнлари учун муҳим. Темир аммоний цитрати (18% элементар темир) темирнинг энг кўп ишлатиладиган тузи ҳисобланади.

Фолат кислотаси (В9 витамини) эритроцитларда гемоглобиннинг пигментланган темир сақловчи қисми, гемни шаклланиши учун муҳимдир. Унинг танқислиги ёш эритроцитларни етилишини ёмонлаштиради, бу анемияга олиб келади.

Цианокобаламин (В12 витамини) тўқималарда В12 коферментига айланиши мумкин, ва шу сабабли, метилмалонатни сукцинатга айланиши ва гомоцистеиндан метионин синтези учун муҳим аҳамиятга эга. В12 витамини шунингдек ёғлар, углеводлар метаболизмини ва оқсиллар синтезини енгиллаштиради. Тез бўлиниши билан характерланадиган ҳужайралар (эпителиал ҳужайралар, суяк кўмиги ҳужайралари ва миелоид ҳужайралар) га В12 витаминини янада кўпроқ миқдори талаб этилади.

Farmakologik ta'sir

Темир аммоний цитрати темир шаклига айланади ва темир шаклида сўрилади. Соғлом одамларда у ёмон (тахминан 10%) сўрилади, аммо темир танқислиги анемияси билан хасталанган одамларда 60% гача сўрилади. Темир гемоглобинга киришиши учун суяк кўмигига трансферринга боғланган шаклда ташилади. Гемоглобин парчаланганида темир озод бўлади ва организм томонидан қайта ишлатилади. Темирни организмдан минимал даражада чиқарилади. Ҳужайраларни сийдик, ахлат, теридаги туклар, балғам, тирноқлар, шиллиқ қаватлар кўринишида йўқотилиши, қонни йўқотилиши темирнинг даражасини пасайишига олиб келади.

Фолат кислотаси (В9 витамини) ингичка ичакнинг асосан проксимал қисмида сўрилади. Сўрилганидан сўнг фолатполиглутамат моноглутаматга айланади. Фолат кислотаси қонда тез пайдо бўлади, у ерда плазма оқсиллари билан яхши боғланади. Фолат кислотасининг баъзи қисми организмнинг тўқималарига тақсимланади, баъзи миқдори эса организмдан сийдик билан чиқарилади ва яна баъзи қисми – жигарда фолат кўринишида сақланади.

Цианокобаламин (В12 витамини) сувда эрувчан витамин ҳисобланади. У меъдада ички омил ёрдамида протеолиз йўли билан сўрилади ва фаол транспорт механизми орқали ютилади. В12 – ички омили ёнбош ичакда сўрилади. У жагарда тўпланади. Энтерогепатик циркуляцияга учрайди ва организмдан сийдик билан катта бўлмаган миқдорларда чиқарилади.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Ферролиф препаратини шифокорнинг кўрсатмаси бўйича, она учун кутилган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Препаратни кўкрак сутига ўтиши ўрганилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

FERROLIF suspensiya rasmlari

product

FERROLIF suspenziya 30ml

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

FERROLIF suspensiya dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

FERROLIF suspensiya dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

FERROLIF suspensiya dori vositasi East African (India) Overseas 1, Pharmacity, Selaqui, Dehradun (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Kamqonlik

FERROLIF suspensiya dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

FERROLIF suspensiya dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

FERROLIF suspensiya haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

FERROLIF suspensiya analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.