Hududni tanlang
group

ФАРИКТАН suspensiya

Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S. (Turkiya)
Faol moddalar:
Parasetamol, Ibuprofen

FARIKTAN suspensiyaning dorixonalardagi narxlar

product
FARIKTAN suspenziya 60 ml 162,5 mg/5 ml+100 mg/5 ml
Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.

Yo'riqnoma FARIKTAN suspensiya

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

-       турли генезли енгил даражадан ўртача оғирлик даражасигача бўлган оғриқ ва яллиғланиш синдромларини даволаш (шу жумладан операциядан ва жароҳатдан кейинги оғриқ синдромлари, таянч-ҳаракат аппаратининг касалликлари (бўғимларни, боғламлар аппаратини касалликлари) ва юмшоқ тўқималарнинг касалликлари каби ҳолатларда);

-       бош оғриғи (шу жумладан мигрень);

-       тиш оғриғи;

-       инфекцион-яллиғланиш касалликларидаги иситмада қўлланади.

 

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Ибупрофенга, парацетамолга ёки препаратнинг таркибига кирувчи ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Таркибида ибупрофен борлиги туфайли препаратни шунингдек қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас:

-       илгари ибупрофен, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚП га жавобан ўта юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, астма, ринит, ангионевротик шиш ёки эшакеми) кузатилган пациентларда;

-       меъданинг фаол яраси ёки анамнезида қайталанувчи яра касаллиги / қон кетишлар (ярани ҳосил бўлиши ёки қон кетиши исботланган икки ёки ундан ортиқ турли ҳуружлар) бўлганида;

-       анамнезида илгари НЯҚП ни қўллаш билан боғлиқ перфорация ёки меъда-ичак йўлларидан қон кетганида;

оғир даражадаги жигар етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги ёки юрак етишмовчилигида;

‒    ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Фариктан – таъсири таркибига кирувчи компонентлар билан ифодаланган мажмуавий препаратдир.

Ибупрофен

Ибупрофен пропион кислотасининг ҳосиласи бўлиб, ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚП) ҳисобланади, простагландинлар синтезини ингибиция қилиши орқали самарали таъсир қилади. Одамларда ибупрофен яллиғланишларда оғриқни, шишлар ва иситмани (қизиш) ни камайтиради. Бундай ташқари, ибупрофен тромбоцитлар агрегациясини қайтар ингибиция қилади.

Парацетамол

Парацетамол ацетилсалицил кислотасига хос бўлган оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи таъсирга эга, ва енгил ва ўртача даражадаги оғриқларни даволашда самарали. Яллиғланишга қарши енгил таъсирга эга.

Мажмуанинг самарадорлиги алоҳида компонентларига нисбатан юқори.

Farmakologik ta'sir

Ибупрофен

Ибупрофен қўлланганидан кейин тез сўрилади ва бутун организм бўйлаб тез тақсимланади. Буйраклар орқали тез ва бутунлай чиқарилади.

Плазмада максимал концентрацияларига оч қоринга қабул қилинганидан сўнг 45 минутдан кейин эришади. Овқат билан бирга қабул қилинганида чўққи даражалари 1-2 соатдан кейин кузатилади, ва ушбу вақт турли дори шакллари учун ўзгариши мумкин.

Ибупрофеннинг ярим чиқарилиш даври тахминан 2 соатни ташкил этади.

Чекланган тадқиқотларда ибупрофен кўкрак сути билан жуда кичик концентрацияларда ажралиб чиқади.

Парацетамол

Парацетамол меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Плазмада чўққи концентрацияларига қўлланганидан сўнг 30-90 минутдан кейин эришади, плазмадан ярим чиқарилиш даври эса терапевтик дозаларда қўлланганидан кейин 1 соатдан 3 соатгача бўлган диапазонда бўлади. Парацетамол организмнинг кўпчилик суюқликларида кенг тақсимланади. Терапевтик дозаларда қабул қилинганидан сўнг жигарда глюкурон кислотаси (тахминан 60%), сульфат кислотаси (тахминан 35%) ёки цистеин (тахминан 3%) билан конъюгацияга учраганидан сўнг модданинг 90-100% сийдикда 24 соат давомида деярли бутунлай аниқланади. Гидроксилланган ва деацетилланган метаболитларининг катта бўлмаган миқдори ҳам аниқланган. Болаларда моддани глюкуронизацияга мойиллиги катталардагига нисбатан кам. Дозаси ошириб юборилганида N-гидроксилланишини ошиши глутатионни конъюгацияси билан кечади. Глутатионнинг миқдори камайиб кетганида жигар оқсиллари билан реакцияси кучаяди, бу некрозга олиб келади.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

ФАРИКТАН suspensiya rasmlari

product

FARIKTAN suspenziya 60 ml 162,5 mg/5 ml+100 mg/5 ml

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

FARIKTAN suspensiya dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

FARIKTAN suspensiya dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

FARIKTAN suspensiya dori vositasi Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S. (Turkiya) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Yallig'lanishga qarshi

FARIKTAN suspensiya dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

FARIKTAN suspensiya dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

FARIKTAN suspensiya haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

ФАРИКТАН suspensiya analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.