Hududni tanlang
group

ЭСПОГЕН eritma

LG Life Sciences (Janubiy Koreya) va boshqalar
Faol moddalar:
Rekombinantniy chelovecheskiy eritropoetin alfa

ESPOGEN eritmaning dorixonalardagi narxlar

product
ESPOGEN inyeksiya uchun eritma 4000me/0,4ml N6
LG Chem, Ltd
product
ESPOGEN eritma 2000me/0,5ml N1
LG Life Sciences
product
ESPOGEN eritma 10000me/1,0ml N6
LG Life Sciences
product
ESPOGEN inyeksiya uchun eritma 6000me/0,6ml N6
LG Chem, Ltd
product
ESPOGEN inyeksiya uchun eritma 8000me N6
LG Chem, Ltd
product
ESPOGEN inyeksiya uchun eritma 3000me/0,3ml N6
LG Chem, Ltd
product
ESPOGEN inyeksiya uchun eritma 10000me/1,0ml N6
LG Chem, Ltd

Yo'riqnoma ESPOGEN eritma

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Сурункали буйрак етишмовчилиги (СБЕ) да анемия билан хасталанган пациентларни даволаш:

•       симптоматик анемия;

•       трансфузияни талаб этадиган анемияда қўлланади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Эспоген препаратини қуйидаги пациентларга қўллаш мумкин эмас:

•       Эритропоэтин препаратлари билан даволангандан сўнг парциал эритроцитар аплазияси бўлган пациентларга;

•       Ушбу препаратга ёки бошқа эритропоэтин препаратларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга;

•       Назорат қилиб бўлмайдиган гипертензияси бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Қуйидаги пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак:

•       Артериал гипертензияси (АГ) бўлган пациентлар (эритропоэтин қўлланганида артериал босимни ошиши, натижада гипертензион энцефалопатияни ривожланиш мумкинлиги маълум);

•       Анамнезида дори воситасига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар;

•       Аллергияга мойиллиги бўлган пациентлар;

•       Миокард инфаркти, ўпка инфаркти, бош мия инфаркти, тромбоэмболияни ривожланиш ҳавфи бўлган пациентлар (эритропоэтин қўлланганида қоннинг қовушқоқлиги ошади, бу тромбоэмболияни ривожланишини индукция қилиши мумкин). Кучли коагуляция, айниқса эритропоэтин аутологик ҳужайралар тўпланганида ёки операциядан кейин буюрилган ҳолатларда ривожланиш ҳавфи мавжудлиги туфайли, беморнинг ҳолатини синчиклаб кузатиш керак.

•       Бош мия қоринчалари ёки бош мияга қон қуйилиши бўлган чала туғилган болаларга (бош мияга қон қуйилиши эритропоэтин таъсирида кучайиши мумкин) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Farmakodinamikasi

Таъсир механизми

Эритропоэтин (EPO) суяк кўмигида мувофиқ ўтмишдош-ҳужайраларни бўлинишини рағбатланиши ва дифференциацияси орқали қизил қон ҳужайралари ҳосил бўлишини бошқарувчи гликопротеин ҳисобланади. Эритропоэтиннинг тахминий молекуляр массаси 32,000–40,000 дальтонни ташкил этади. Молекуланинг протеин қисми 58% ни ташкил этади ва 165 аминокислотадан таркиб топган. Тўртта углерод занжири учта N-гликозид боғи ҳамда битта О-гликозид боғи орқали протеинга боғланади.

Ген технологияси ёрдамида олинган эритропоэтин альфа гликолизга учрайди ва таркиби бўйича эндоген одам эритропоэтинининг углеводли қисми ва аминокислоталари билан бир хил бўлади.

Рекомбинант одам эритропоэтини худди табиий ЕРО нинг биологик фаоллигига ўхшаш фаолликка эга.

Катталарда деярли 90% ЕРО буйракларда ишлаб чиқарилади, қолган қисми – жигарда ишлаб чиқарилади. Нормал шароитларда эндоген эритропоэтинни ҳосил бўлиши тўқималарни оксигенация даражасига қараб бошқарилади. Гипоксия ва анемия асосан эритропоэтинни ҳосил бўлишини оширади, у ўз навбатида эритропоэзни рағбатлантиради. Соғлом организмда плазмада эритропоэтиннинг даражаси 0,01 дан 0,03 ТБ/мл гача қийматларда тебранади ва гипоксия ҳамда анемияда 100-1000 мартагача ошади.

Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эритропоэтинни ҳосил бўлиши издан чиққан бўлади, шунинг учун эритропоэтинни танқислиги бундай пациентларда анемияни биринчи сабаби ҳисобланади. Сурункали буйрак етишмовчилиги – буйрак фаолиятини зўрайиб борувчи ва одатда қайтмас бузилиши кузатиладиган клиник ҳолатдир. Бундай пациентларда буйрак фаолиятини бузилишини қатор белгилари, жумладан анемия намоён бўлиши мумкин, аммо бундай пациентларга мунтазам равишда диализ ўтказиш талаб этилмайди. Буйрак касаллигини охирги босқичи бўлган пациентлар диализ сеансларини мунтазам равишда оладилар ёки уларга буйракларни кўчириб ўтказиш талаб этилади. Эритропоэтин етук ўтмишдош ҳужайраларни, эритроид колония-рағбатлантирувчи бирликларни (CFU-E) проэритробластларга айлантириш учун керак бўлади. ЕРО мавжуд бўлмаса, ушбу трансформация амалга ошмайди ва ўтмишдош ҳужайралар нобуд бўлади. ЕРО гемоглобин ва нормал эритробластларда жойлашган бошқа протеинларни фаоллаштиради. ЕРО шунингдек бош мияда, кейинчалик қон ҳавзасига ўтиши мумкин бўлган ретикулоцитларнинг силжишини чақиради. Рекомбинант одам эритропоэтини сурункали буйрак етишмовчилиги билан хасталанган анемия бўлган пациентларда, шу жумладан диализдаги пациентларда, шунингдек мунтазам диализга муҳтож бўлмаган пациентларда эритропоэзни рағбатлантиради.

Рекомбинант одам эритропоэтинини ҳар ҳафтада уч марта юборишга нисбатан биринчи далилий клиник жавоб реакцияси бўлиб 10 кун давомида ретикулоцитларнинг миқдорини ошиши ҳисобланади, бу жараён одатда 2-6 ҳафта давомида эритроцитлар, гемоглобин ва гематокритнинг миқдорини ошиши билан кечади. Эритропоэз учун керак бўладиган вақт оралиғи давомида – эритроидларни ўтмишдошлари, етилиши ва қон ҳавзасига тушиши учун бир неча кун – гематокритни клиник аҳамиятли ошиши одатда 2 ҳафта даволаш давомида кузатилмайди, баъзи пациентларда жавоб реакциясини кузатиш учун 6 ҳафтагача бўлган муддат талаб этилиши мумкин.

Гематокритнинг даражаси кутилган мақсабли диапазонга (30% - 36%) етиши билан, унинг даражаси, темир танқислиги ва ёндош касалликлар бўлмаган шароитларда, рекомбинант одам эритропоэтини билан даволаш орқали бир маромда тутиб турилиши мумкин.

Гематокритни ошиб бориш темпи пациентлар ўртасида ўзгариб туради ва рекомбинант одам эритропоэтинининг дозасига боғлиқ, тахминан 50-300 бирлик/кг ҳафтада уч марта юбориладиган терапевтик диапазонлар чегарасида бўлади. Аҳамиятли даражадаги клиник жавоб реакцияси 300 бирлик/кг дозадан ошганида кузатилмайди. Клиник жавоб реакциясининг даражасига таъсир кўрсатувчи бошқа омиллар темирнинг заҳираси, гематокритнинг бошланғич даражаси, шунингдек ёндош касалликлар ҳисобланади.

Farmakologik ta'sir

Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган катталар ва болаларда эритропоэтин вена ичига юборилганидан сўнг плазмадан ярим чиқарилиш даври 4-13 соатни ташкил этган. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратнинг ярим чиқарилиш даври буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларга нисбатан тахминан 20% га кўп бўлган. Тери остига юборилганидан сўнг плазмада максимал концентрациясига 5-24 соат давомида эришилган. Плазмадаги креатининнинг даражаси 3 дан ортиқ бўлган (диализдаги ва диализда бўлмаган пациентлар) катта ёшдаги пациентларда ярим чиқарилиш даври бир хил бўлган.

Фармакокинетик маълумотлар, ёши тахминан 65 ёш ва ундан ошган пациентларда рекомбинант эритропоэтинининг ярим чиқарилиш даврида аҳамиятли фарқлар йўқ эканлигини кўрсатди. Болалар ва ўсмирларда рекомбинант эритропоэтиннинг фармакокинетик профили катталардаги кўрсаткичлар билан деярли ўхшаш. Янги туғилган чақалоқларда препаратни қўллаш юзасидан маълумотлар кам. Тана вазни жуда кам бўлган 7 та чала туғилган чақалоқлар ва 10 та соғлом катталарда ўтказилган тадқиқотда эритропоэтин вена ичига юборилганида, янги туғилган чақалоқларда тақсимланиш ҳажми катта ёшдаги пациентларга нисбатан тахминан 1,5-2 марта юқори бўлганлигини, янги туғилган чақалоқларда клиренси тахминан 3 марта юқори бўлганлигини кўрсатди.

150 ТБ/кг дозаси ҳафтада 3 марта тери остига ҳафтада 40000 ТБ дозаси билан қиёсий фармакокинетик тадқиқот 4 ҳафта давомида соғлом кўнгиллиларда (n=12) ва 6 ҳафта давомида циклик кимёвий даволаш олаётган рак касаллиги фонида анемия ривожланган пациентларда (n=32) ўтказилган. Тадқиқот ўтказилганида ҳар 2 дозалаш тартибида плазмада эритропоэтинни тўпланиши кузатилмаган. Ҳафтада 40000 ТБ юборилганида эритропоэтиннинг Сmax 150 ТБ/кг дан ҳафтада 3 марта юбориш тартибига нисбатан 3-7 марта юқори бўлган, Тmax 2-3 марта юқори бўлган, AUC 0 2-3 марта юқори (168 соат), клиренс паст (50%) бўлган. Рак касаллиги фонида анемия ривожланган пациентларда ўртача Т1/2 ҳар иккала дозалаш тартибида бир хил (40 соат, 16-67 соат диапазонда) бўлган. 150 ТБ/кг дозаси ҳафтада уч марта юборилганидан сўнг Tmax ва клиренс қийматлари пациентлар (n=14) кимёвий даволаш олган 1 ҳамда 2 ҳафталарда ва пациентлар (n=4) кимёвий даволаш олмаган 3 ҳафталарда ўхшаш (14,2 ± 6,7 соатга нисбатан 13,3± 12,4 соат ва 23,6 ± 9,5 мл/соат/кг га нисбатан 20,2 ± 15,9 мл/соат/кг) бўлган. Фарқлар ҳафтада 40000 ТБ дозаси юборилганидан сўнг кузатилган, 1 ҳафта давомида кимёвий даволаш олган пациентларда (n=18) Tmax 3 ҳафта давомида кимёвий даволаш олмаган пациентлар (n=7) га нисбатан ошган (38±18 соат), клиренс эса пасайган (9,2±4,7 мл/ч/кг).

10000 ТБ/мл эритропоэтин альфани цитрат буферида ва 40000 ТБ/мл эритропоэтин альфани фосфат буферида юборишлар ўртасидаги биоэквивалентлик соғлом кўнгиллиларга 750 ТБ/кг бир марталик дозаси тери остига юборилганидан сўнг намойиш этилган.

 

Nojo'ya ta'sirlar

Педиатрияда қўлланиши ўрганилмаган.

Bolalarda qo'llash

Педиатрияда қўлланиши ўрганилмаган.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Ҳомиладор аёлларга ва ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга препаратни қўллаш мумкин эмас, чунки ҳомиладор аёлларда Эспоген препаратини қўллаш хавфсизлиги ўрганилмаган. Она учун препаратни қўллашдан кутилган фойда ҳомила учун хавфдан устун бўлган ҳоллардагина препаратни буюриш мумкин.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

ЭСПОГЕН eritma rasmlari

product

ESPOGEN inyeksiya uchun eritma 4000me/0,4ml N6

product

ESPOGEN eritma 2000me/0,5ml N1

product

ESPOGEN eritma 10000me/1,0ml N6

product

ESPOGEN inyeksiya uchun eritma 6000me/0,6ml N6

product

ESPOGEN inyeksiya uchun eritma 8000me N6

product

ESPOGEN inyeksiya uchun eritma 3000me/0,3ml N6

product

ESPOGEN inyeksiya uchun eritma 10000me/1,0ml N6

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

ESPOGEN eritma dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

ESPOGEN eritma dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

ESPOGEN eritma dori vositasi LG Life Sciences (Janubiy Koreya) LG Chem, Ltd (Koreya) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Kamqonlik

ESPOGEN eritma dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

ESPOGEN eritma dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

ESPOGEN eritma haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© med24.uz, 2023–2024. "SMART MEDIA SOLUTIONS" MASULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATI