- мавсумий ва доимий аллергик ринитни, конъюнктивитни даволаш;
- эшакемини даволаш (шу жумладан сурункали идиопатик эшакеми);
- Квинке шишини даволаш;
- гистаминни ажралиб чиқиши келтириб чиқарган псевдоаллергик реакцияларни даволаш;
- қичишувчи дерматозларни даволаш;
- ҳашоратлар чаққандаги аллергик реакцияларни даволаш;
- турли этиологияли қичишишларни даволаш.
Плазма оқсиллари билан боғланиши – 97%.
Жигарда цитохром Р450 3А4 (CYP3А4) изоферменти ва камроқ даражада 2D6 (CYP3D6) иштирокида фаол метаболити дезкарбоэтоксилоратадин (дезлоратадин) ни ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди.
Лоратадин ва метаболитининг плазмадаги мувозанатли концентрацияси (Css) га юборишнинг 5 суткасида эришилади.
Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди. Лоратадиннинг яримчиқарилиш даври (Т1/2) – 3 – 20 соат (ўртача 8,4 соат), фаол метаболитиники – 8,8-92 соат (ўртача 28 соат); кекса пациентларда мувофиқ равишда – 6,7-37 соат (ўртача 18,2 соат) ва 11-38 соат (17,5 соат). Жигарнинг алкоголли шикастланишида Т1/2 касалликнинг оғирлигини ошиши билан ошади. Буйраклар орқали ва ўт-сафро билан чиқарилади.
Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ва гемодиализ ўтказишда лоратадиннинг фармакокинетикаси амалда ўзгармайди.
ZINTER tabletkalari 10mg N30
ZINTER tabletkalari 10mg N10
Loratadin
Loratadin
Loratadin