- эндокрин касалликлари: буйрак усти безларининг ўткир етишмовчилиги, буйрак усти безлари пўстлоғининг бирламчи ва иккиламчи етишмовчилиги, буйрак усти безларининг туғма гиперплазияси, нимўткир тиреоидит;
- шок (куйиш, жароҳат, операцион, токсик) – томирларни торайтирувчи воситалар, плазма ўрнини босувчи препаратлар ва бошқа симптоматик даволаш самарасиз бўлганида;
- бош мияни шиши (бош миянинг ўсмасида, бош мия жароҳатида, нейрохирургик аралашувларида, бош мияга қон қуйилганида, энцефалитда, менингитда, нурли шикастланишда);
- астматик статус; оғир бронхоспазм (бронхиал астмани, сурункали обструктив бронхитни зўрайиши);
- оғир аллергик реакциялар, анафилактик шок;
- ревматик касалликлар;
- бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари;
- ўткир оғир дерматозлар;
- хавфли касалликлар: катта пациентларда лейкоз ва лимфомани паллиатив даволаш; болалардаги ўткир лейкемия, хавфли ўсмалари бўлган пациентлардаги гиперкальциемия, перорал даволаш мумкин бўлмаганида;
- қон касалликлари: катталардаги ўткир гемолитик анемиялар, агранулоцитоз, идиопатик тромбоцитопеник пурпура;
- оғир инфекцион касалликлар (антибиотиклар билан бирга);
- офтальмология амалиётида (субконъюнктивал, ретробульбар ёки парабульбар юборишлар): аллергик конъюнктивит, кератит, иридоциклит, блефарит, блефароконъюнктивит, склерит, эписклерит, кўзнинг жароҳатдан ва жаррохлик аралашувларидан кейинги яллиғланиш жараёни, симпатик офтальмия, кўзнинг шох пардаси кўчириб ўтказилганидан кейинги иммуносупрессив даволаш;
- маҳаллий қўлланиши (патологик тузилма соҳасига): келоидлар, дискоид қизил югурик, ҳалқасимон гланулемада қўлланади.
Болаларда ўсиш даврида ГКС ни фақат мутлоқ кўрсатмалар бўйича ва даволовчи шифокорнинг синчков назорати остида қўлланиши керак.
Препаратни қуйидаги касалликлар ва ҳолатларда эҳтиёткорлик билан буюриш керак:
· Меъда-ичак йўлларининг касалликлари – меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, эзофагит, гастрит, ўткир ёки латент пептик яра, яқинда яратилган ичак анастомози, перфорация ёки абсцессланиш хавфи билан бўлган носпецифик ярали колит, дивертикулит.
· Вирусли, замбуруғли ёки бактериал табиатли (ҳозирги вақтда ёки яқинда ўтказилган, шу жумладан бемор билан яқинда бўлган мулоқот) паразитар ва инфекцион касалликлар – оддий герпес, ўраб олувчи герпес (виремик фазаси), сувчечак, қизамиқ; амёбиаз, стронгилоидоз, тизимли микоз, фаол ва латент туберкулёз.
· Оғир инфекцион касалликларда фақат специфик даволаш фонида қўллашга йўл қўйилади.
· Эмлашдан олдинги ва кейинги давр (эмлашдан 8 ҳафта олдин ва 2 ҳафта кейин), БЦЖ билан эмлашдан кейинги лимфаденит. Иммунтанқислик ҳолатлари (шу жумладан ОИТС ёки ОИТВ билан инфекцияланиш).
· Юрак-қон томир тизимининг касалликлари, шу жумладан яқинда ўтказилган миокард инфаркти (ўткир ва нимўткир миокард инфаркти бўлган беморларда некроз ўчоқларини тарқалиши, чандиқ тўқимасининг шаклланишини секинлашиши ва бунинг оқибатида юрак мушагини ёрилиши мумкин), оғир сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, гиперлипидемия.
· Эндокрин касалликлар - қандли диабет (шу жумладан углеводларга толерантликни бузилиши), тиреотоксикоз, гипотиреоз, Иценко-Кушинг касаллиги, семириш (III-IV босқичи).
· Оғир сурункали буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, нефроуролитиаз. Гипоальбуминемия ва унинг пайдо бўлишига мойиллиги бўлган ҳолатлар (жигар циррози, нефротик синдром).
· Тизимли остеопороз, миастения gravis, ўткир психоз, полимиелит (бульбар энцефалит шаклидан ташқари), очиқ ва ёпиқ бурчакли глаукома, ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.
Оқсил алмашинуви: плазмада глобулиннинг миқдорини камайтиради, жигар ва буйракларда альбуминларнинг синтезини (альбумин/глобулин коэффициентини ошириш билан) оширади; мушак тўқимасида оқсилларнинг синтезини пасайтиради ва катаболизмини кучайтиради.
Липид алмашинуви: юқори ёғ-кислоталари ва триглицеридларнинг синтезини оширади, ёғни (оёқ-қўлларнинг тери ости қаватидан мобилизация қилиниши ва ёғни асосан елка, юз, қорин соҳасида тўпланишини чақириб) қайта тақсимлайди, гиперхолестеринемияни ривожланишига олиб келади.
Углеводлар алмашинуви: меъда-ичак йўлларидан углеводларни сўрилишини оширади; глюкозо-6-фосфатаза фаоллигини (глюкозани жигардан қонга тушишини ошириб) оширади; фосфоэнолпируваткарбоксилаза фаоллигини ва аминотранфераза синтезини оширади (глюконеогенезани фаоллашиши); гипергликемияни ривожланишига ёрдам беради. Сув-электролит алмашинуви: организмда Na+ ва сувни тутиб қолади, К+ чиқарилишини рағбатлантиради (минералокортикоид фаоллик), меъда-ичак йўлларидан Са2+ сўрилишини камайтиради, кальцийнинг суяклардан «ювилиб» чиқарилишини чақиради ва уни буйраклардан чиқарилишини оширади, суяк тўқимасининг минерализациясини камайтиради.
Яллиғланишга қарши самараси эозинофиллар ва гиалурон кислотасини ишлаб чиқарувчи семиз хужайралардан яллиғланиш медиаторларини ажралиб чиқишини сусайиши, капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайиши; хужайра мембраналарини (айниқса лизосомал) ва органеллалар мембраналарини турғунлашиши билан боғлиқ. Яллиғланиш жараёнининг барча босқичларига таъсир қилади: арахидон кислотаси даражасида простагландинларнинг (Pg) синтезини ингибиция қилади (липокортин фосфолипаза А2 ни сусайтиради, арахидон кислотасининг либерациясини бостиради ва яллиғланиш, аллергия ва бошқа жараёнларига ёрдам берувчи эндоперекислар, лейкотриенларнинг биосинтезини, «яллиғланишга қарши цитокинлар» (интерлейкин 1, ўсма некрозининг альфа омили ва бошқаларнинг) синтезини ингибиция қилади; хужайра мембранасининг турли шикастланиш омилларнинг таъсирига чидамлилигини оширади.
Иммунодепрессив самараси лимфоид тўқималарнинг инволюциясини чақирилиши, лимфоцитларининг пролиферациясини сусайиши (айниқса Т-лимфоцитларни), В-хужайраларнинг миграциясини бостирилиши ва Т- ва В-лимфоцитларнинг ўзаро таъсири, лимфоцитлар ва макрофаглардан цитокинларни (интерлейкин-1, 2; гамма-интерферон) ажралиб чиқишини тормозланиши ва антителоларнинг ҳосил бўлишини камайиши билан боғлиқ.
Аллергияга қарши самараси аллергия медиаторларининг синтезини ва секрециясини камайиши, сенсибилизацияланган семиз хужайралардан ва базофиллардан гистамин ва бошқа биологик фаол моддаларнинг ажралиб чиқишини тормозланиши, айланиб юрувчи базофилларнинг сонини камайиши, лимфоид ва бириктирувчи тўқиманинг ривожланишини бостирилиши, Т- ва В-лимфоцитларни, семиз хужайралар миқдорини камайиши, аллергия медиаторларига эффектор хужайраларнинг сезувчанлигини камайиши, антителолар ҳосил бўлишини сусайиши, организмнинг иммун жавобини ўзгариши натижасида ривожланади.
Нафас йўлларининг обструктив касалликларидаги таъсири асосан яллиғланиш жараёнларини тормозланиши, шиллиқ қаватларнинг шишини олдини олиши ёки яққоллигини камайиши, бронхлар эпителийсининг шиллиқ ости қаватини эозинофил инфильтрациясини пасайиши ва бронхларнинг шиллиқ қаватида айланиб юрувчи иммун комплексларини тўпланиши, шунингдек шиллиқ қаватининг эрозияланиши ва десквамациясини тормозланиши билан боғлиқ. Майда ва ўртача ўлчамли бронхларнинг бета-адренорецепторларини эндоген катехоламинларга ва экзоген симптомиметикларга сезувчанлигини оширади, шиллиқнинг қовушқоқлигини, уни ҳосил бўлишини камайтириши ҳисобига пасайтиради. Яллиғланиш жараёнини кечишида бириктирувчи тўқима реакцияларини тормозлайди ва чандиқ тўқимасининг ҳосил бўлиши эҳтимолини пасайтиради.
АКТТ синтези ва секрециясини ва иккиламчи - эндоген ГКС синтезини бостиради. Таъсирининг ўзига хослиги – гипофизнинг фаолиятини аҳамиятли ингибиция қилиниши ва деярли бутунлай минералокортикостероид фаоллигини йўқлигидир.
Суткада 1-1,5 мг дозалари буйрак усти безлари пўстлоғи функциясини сусайтиради; биологик ярим чиқарилиш даври – 32-72 соат (гипоталамус – гипофиз – буйрак усти безларининг пўстлоқ моддаси тизимининг сусайишини давомийлиги).
Глюкокортикостероид фаоллигини кучи бўйича 0,5 мг дексаметазон тахминан 3,5 мг преднизонга (ёки преднизолонга), 15 мг гидрокортизонга ёки 17,5 мг кортизонга тўғри келади.
Агар эмизиш вақтида препарат билан даволашни ўтказишнинг зарурати бўлса, унда эмизишни тўхтатиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
ZEDEKSA inyeksiya uchun eritma 2mg N10
Deksametazon
Deksametazon, Deksametazona natriya fosfat
Deksametazon